Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.06.2016

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 98
Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Сархил маҳсулотлар ёки янги кийим олмоқчи бўлган одамлар мана бир неча минг йилдирки бозорга боришади. Универсал савдо марказлари дунёнинг барча бурчакларида мавжуд. Уларда умумий ўхшашлик бор, албатта, лекин ҳар бири ўзига хос. Узоқ ўтмишдагидек бозорлардаги савдо принципи ўзгармаган. Қуйида диққатингизга ҳавола этилаётган бозорлар сайёҳларнинг севимли масканларига айланиб улгурган.

1. Чатучак

Бангкок, Таиланд

Таиланддаги энг катта бозор дам олиш кунларида ишлайди ва минглаб маҳаллий халқ ҳамда бутун дунё сайёҳларини ўзида жамлайди. Бир неча кунларга бу ердаги кўчаларда 15 минглаб расталар хизмат кўрсатади. Бангкокда бўлсангиз, сизга биринчи навбатда шу бозорни тавсия қилишади.

2. Гранд - бозор

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Истанбул, Туркия

Дунёдаги энг қадимий ва йирик ёпиқ бозорлардан бири. Бозорда 61та кўча бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли товарлар сотилади. Гранд-бозорга бир кунда тахминан 400 минг нафар киши ташриф буюради.

3. Жамаа ал-Фна

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Марокаш, Марракеш

Марракешга келган инсон Жамаа ал-Фна бозорини кўрмай кетмаса керак. Шаҳар марказидаги бу жой кундузи илон ўйнатувчи морбозлар ва қўлга ўргатилган маймунлар билан тўлади, кечга яқин эса бозор бошланиб, халқ кўпаяди. Яқин Шарқ мамлакатларидан келтирилган тансиқ маҳсулотлар, бундан ташқари юзлаб маҳаллий товарлар - буларнинг барчаси ушбу бозорни Марракеш шаҳрининг машҳур жойларидан бирига айлантиради.

4. Queen Victoria

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Мельбурн, Австралия

Бозор Мельбурннинг энг асосий сайёҳлик қадамжоларидан биридир. Бу ерга кунига юз мингча маҳаллий халқ аҳолиси ҳамда сайёҳлар ташриф буюришади. Queen Victoria жанубий яримшарнинг энг йирик бозори ҳисобланади - унинг майдони 7 гектар атрофида.

5. Camden Lock

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Лондон, Англия

Лондоннинг энг машҳур бозори ҳар ҳафтанинг дам олиш кунларида юз мингча одамни ўзида жамлайди. Camden Lock бозори бир неча бўлимга ажратилган бўлиб, уларда кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кўплаб бошқа товарлар сотилади.

6. Чандни Чоук

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Дели, Индия

Эски Дели ҳудудидаги энг кўҳна ва тирбанд бозорлардан бири ўз кўлами ва тинимсиз ҳаракати билан харидорларни чўчитиб юбориши ҳеч гап эмас.

7. Temple Street Night Market

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Гонконг

Темпл кўчасидаги тунги бозор куннинг иккинчи қисмида ўз фаолиятини бошлайди. Кўчага машиналарнинг ўрнига минглаб савдогарлар чиқа бошлашади ва бу ерда кийимлар, соатлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, электроника билан бирга аввал истеъмолда бўлган буюмларни ҳам сотишади.

8. Тунги Шилин бозори

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Тайбэй, Тайвань

Тайбэй шаҳридаги энг катта ва энг машҳур тунги бозор ўзида турли товарлар сотилувчи тахминан 600та растани бирлаштирган.

9. Rialto Market

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Венеция, Италия

Бу бозор XI асрдан бери шу ерда фаолият кўрсатиб келади, у машҳур Риальто кўприги яқинидаги Катта канал соҳилида жойлашган. Бозор ва кўприк Венециядаги сайёҳлар учун энг диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

10. Санкт - Лоуренс

Дунёнинг энг кўркам 10 бозори

Торонто, Канада

Мазкур бозор National Geographic'нинг дунёдаги энг яхши озиқ-овқат маҳсулотлари бозори йўналишида мукофотга лойиқ деб топилди. Бозор иккита бинода жойлашган бўлиб, бу ерда бутун Канададан юзлаб фермерлар ўзларининг энг яхши маҳсулотлари - гўшт, мева ва сабзавотлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar