Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.06.2016

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 63
Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Китоб дўконларига кирганда чиройли қилиб ишланган китобларни кўрамиз-у, уларни харид қилгимиз келади. Баъзи инсонлар борки, улар китоб нима ҳақида эканлигини билмасдан ҳам, бежирим, ноодатий бўлган китобларни йиғишни хуш кўрадилар.

Улар буни ўзларининг “hobby”лари деб аташади. Биз ҳам ана шу “hobby” эгаларига ғайриоддий бўлгaн китобларни тақдим этмоқчимиз.

Голландиялик ёш дизайнер Жоб Ван Рижн томонидан яратилган китоб. У бир кўришда ғалати, аммо кайфиятни кўтарувчи дизайнга эга. Китоб ихчамгина бўлиб, ўлчами 90х60мм га тенг.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Иллустратор Эван Лорензен китобхонларга тирноқ ўлчамидаги китобни тақдим этди. Ушбу китоб ўқувчилар томонидан қўл меҳнати ёрдамида яратилган энг ноёб буюм сифатида эътироф этилди. Ҳажми кичик бўлишига қарамай, ундаги суратлар тушунарли ҳолда тасвирланган. Ушбу китобда ернинг яралиш тарихига оид воқеа-ҳодисалар жамланган.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Санъаткор Брайн Деттмер китобларни бўлакларга бўлиш орқали, ўзининг янгича дизайнини яратган. Қайчилар ҳамда махсус қисқичлар ёрдамида китобнинг танлаб олинган варақларини эҳтиёткорлик билан қирқиб чиққан. Натижада китобнинг ички қисми мураккаб кўринишга эга бўлган санъат асарига айланган. Деттмернинг яратган китоблари фойдали бўлиб, ўқувчини ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади. Унинг лойиҳасида бузғунчилик билан ҳам қандайдир янгилик ва гўзалликка эришиш мумкинлиги кўрсатиб берилган.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“Sandwich book” - таомлар ҳақида сўзловчи китоб. Китобнинг кўриниши ҳудди сендвичнинг ўзгинаси. Ушбу китобни кўришигиз биланоқ, иштахангиз очилиб, таом тайёрлашга киришасиз. Китобнинг ҳар бир саҳифасида сендвич ва турли салатларни тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳсулотлар акс этган. Мазкур китоб уй бекалари ундан ретсептлар мажмуаси сифатида фойдаланишлари учун чоп этилган. Мазкур ғоя полшалик дизайнер Павел Пиотровский томонидан ўйлаб топилган.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“Зобейдеҳ” деб номланган ушбу китоб “ACA artist book design 2013” танловининг финал иштирокчиси, дизайнер Самира Раҳими томонидан яратилган. Унда “Забейдеҳ”, “оқ орзулар шаҳри” ўймакорлик санъати орқали тасвирлаб берилан. Китобнинг устки қисмида кўзгу бўлиб, сиз унда ўз аксингизни кўришингиз мумкин. Бу эса китобни ўзгача кайфиятда мутолаа қилишингизни таъминлайди. Ички қисмида шаҳар, бекатлар, йўллар, одамлар, умуман, шу шаҳарнинг муҳити тасвирланган. Китобни варақлаётганингизда ҳудди шаҳар ичида юргандек бўласиз.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“RGB Colorspace atlas”

Америкалик дизайнер Тауба Акербач яратган мазкур китоб 8х8 ўлчамга эга. Бир қарашда кубни эслатади. Унинг саҳифалари бирма-бир камалак рангларга бўяб чиқилган бўлиб, ажойиб ҳолатга келтирилган. Унинг ички қисми қоғоздан қилинган, муқоваси эса махсус мато билан қопланган.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“For Browsing Only”. Мазкур китоб Browsing Copy Project томонидан яратилган. Дизайнерлар китоб дўконлари ва омборларида чанг босиб ётган, кераксиз китоблардан фойдаланган ҳолда ушбу дизайнни яратишди. Бу китоблар, сифатли ҳамда ўқувчини қизиқтира оладиган яроқли китобларга айланади.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“Flipped” номли китоб. Ўқиш учун 2та тараф (ўнг ва чап)га эга бўлган китоб. Дизайни, асосан, қизлар учун мўлжалланган бўлиб пушти ранг уни янада жозибадорлик бахш этган. Нозик ва нафис ишланган бу китоб ихчамгина кўринишга эга.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“We collaborate” (“Биз ҳамкормиз”) дизайни ҳаммуаллифликда ёзилган асарларни чоп этиш учун мўлжалланган. Унинг олд ва орқа муқоваларида муаллифларнинг суратлари жойлаштирилади.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

“CPA Recipe Book” китоби Жейсон Бос ғоясига асосан яратилган. Ушбу китобни икки тарафидан очиб ўқиш мумкин. Бир қарашда қандайдир қўлланмани эслатиб юборади. Китоб аёллар учун мўлжалланган бўлиб, ундан кўплаб мазали таомларнинг ретцептлари олишингиз мумкин.

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар

Ғайриоддий саҳифаланган китоблар


Manba: xabardor.uz



Навигация


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar