Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.06.2016

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 246
Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

Рассомлик санъатида яратилган баъзи тарихий классик асарлар бизни ҳалигача ўз сирлилиги билан ҳайратга солиб келмоқда.

Бугунги даврга келиб, янги технологиялар яратилиши натижасида асрлар давомида ошкор этилмаган сирлар, ечимини топмаган жумбоқлар ўз жавобини топмоқда. Қуйида сизга жаҳон классик рассомчилик намуналари остида яширинган айрим суратларни ҳавола этамиз.

“Ёғоч арраловчилар” (“The Wood Sawyers”)

Франциялик рассом Жан Франсуа Милле (Jean-Francois Millet)нинг ушбу картинаси “The Wood Sawyers” (ёғоч арраловчилар) деб номланади. Бир қарашда оддийдек туюлган сурат ортида яна бир тасвир борлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди.

Сурат устида олиб борилган тадқиқотлар давомида яширин тасвир топилганлиги ажойиб кашфиёт бўлди. Инфрақизил нурлар орқали текширилган расмда дастлаб одамнинг елка ва бош қисмлари тасвири аниқланган. Шунингдек, яширин суратда қора туйнук, кўз ёшлар тасвири ҳам топилган. Суратни янада пухта сканерлаш натижасида махфий тасвирнинг бошқа қисмларини ҳам бутунлай очишга муваффақ бўлинган. Буни қарангки, суратда Франсиянинг машҳур La Republique ҳайкали тасвирланган экан.

Кейинчалик, биограф Алфред Сенсиернинг аниқлашича, бу образ маълум давлатлар ўртасида ўтказилган мусобақа учун тайёрланган. Лекин афсуски, сурат ҳеч қандай совринга лойиқ деб топилмаган.

“Схевенинген қумликлари” (“View Of Scheveningen Sands”)

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

“View Of Scheveningen Sands” номли ушбу санъат асари 1641 йилда Ҳендрик ван Антониссен (Hendrick van Anthonissen) томонидан яратилган. 1873 йилда эса Британиянинг Фитзвиллям (Fitzwilliam) музейига совға қилинган. Суратда қиш кунларидаги сокин соҳил ва унда тўпланган бир қанча одамлар тасвирланган. Шу кунгача бу сурат оддий бир картинадек кўринарди. Лекин, Гамилтон институти талабаси Шан Куанг картинада тасвирланган яна бир яширин сурат борлигини аниқлади.

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

Унинг сўзларига қараганда, суратнинг усти қалин лак билан қопланган бўлиб, уни тозалаш давомида уммон устида сузаётган кема елканларини пайқаган.

Тозалаш ишлари бутунлай тугагандан сўнг, Шан Куанг расмдаги қирғоққа чиқиб қолган кит тасвирини аниқлаган. Дастлаб елкан бўлиб кўринган тасвир, аслида китнинг сузгичлари бўлиб чиққан.

Текширувлар давомида сурат китларни асраш учун яратилган деб тахмин қилинган эди. Кейинчалик эса сурат музейга тақдим қилинаётганда бундай мақсад кўзланмаганлиги аниқланган. Суратдаги кит тасвири эса рассом томонидан эмас, балки 18 ёки 19 асрларга келиб, бўёқ билан яширилган. Сабаби, ўлик жониворларнинг расмини чизиш 18 аср ва 19 аср бошларида ҳақоратли ҳисобланган. Экспертларнинг таъкидлашича, сурат китнинг тасвирисиз нисбатан жозибадорроқ ҳамда бозори чаққонроқ ҳисобланган.

“Patch of grass”

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

Ушбу “Patch of grass” картинаси 1887 йилда Винсент ван Гог томонидан Париж шаҳрида яратилган. Бизга маълумки, Винсент ван Гог ўзининг “Қоялар ва эман дарахти” (“Baulders and oak”), “Кунгабоқар” (“Sunflowers”), “Ирис” (“Irises”) каби қимматли асарлари билан машҳур рассомдир.

2008 йилга келиб, Нидерлания ва Белгия олимлари ушбу сурат ортида яширинган расмни аниқладилар.

Суратга ранг бериш жараёнида фақат кулранг ва яшил ранглардан фойдаланилгандек кўринади, аммо унда бутунлай бошқа яъни жигарранг ва қизил бўёқлар ишлатилганлиги аниқланган. Олимлар бу жараённи рентген нурлари ёрдамида амалга оширишди. Унда маълум бўлишича, суратда номаълум бир деҳқон аёли тасвирланган.

Санъат мутахассисларининг таъкидлашича, Ван Гог пул топиш мақсадида, тез-тез ўз асарларини қайтадан ишлаб чиққан. Шунинг учун олимлар қуйидаги картина ҳам бир сурат устига ишланган иккинчи сурат деган хулосага келдилар.

“Young Woman Powdering Herself”

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

“Упа суртаётган аёл” (“Young Woman Powdering Herself”) картинаси парижлик рассом Жорж Сера (George Seurat) томонидан яратилган. Суратда ўзига оро бераётган аёл тасвирланган.

Суратдаги акс этган аёл модел Мадлен Кноблох (Madeleine Knobloch) рассомнинг севгилиси бўлган. Шунингдек, унда бир қанча объектлар билан кенг хона тасвири берилган. Шу объектлардан бири деворга илинган кўзгу бўлиб, унда стол устида турган вазадаги гулларнинг акси тасвирланган. Айнан ана шу кўзгу ортига рассом ўзининг суратини яширин тарзда чизиб қолдирган. Жорж Сера ўз юз ифодасини яшириш учун гуллар тасвиридан фойдаланган.

Қисқача изланишлар натижасида маълум бўлдики, суратни чизиб бўлгандан сўнг, рассом уни дўстига кўрсатади. Лекин, ундан расм кулгили чиққанлигини эшитади ва ўз суратини яширишга қарор қилади.

“Portrait of Don Ramon Satue”

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

Portrait of Don Ramon Satue (Дон Роман Сатунинг портрети) картинаси испаниялик машҳур рассом Франциско Де Гоя қаламига мансуб. Дон Роман Сатуе 1820 йиллардаги Кастилия юқори судининг ҳаками ҳисобланган. Суратни тадқиқ қилиш жараёнида унда сирли чизгилар борлиги аниқланган. Картинани сканерлаш орқали унда форма кийган расмий шахснинг сурати акс эттирилганлиги маълум бўлди. Аммо, бу шахснинг бош қисмини чизиш тугалланмай қолганлиги сабабли унинг кимлиги сирлилигича қолмоқда.

Ўша вақтларда бундай формаларни фақатгина рицарлик унвонига эга бўлган юқори табақали шахслар кийишган. Рицарлик ордени Испания қироли Наполеон Бонапартнинг укаси Жозеф Бонапарт томонидан яратилган бўлиб бундай формаларни ўзи ҳамда 15та генерал кийиб юришга ҳақли бўлган. Лекин тахминлар ҳали тугаганича йўқ.

Экспертларнинг фикрича, бирор кишини тасвирлаш ўша вақтлардаги эски тузум ва монархия қонунларига зид бўлган. Шунинг учун рассом суратнинг бош қисми тугалланмаган ҳолда қолдиришга қарор қилган.

“Фотошоп” қилинган картина

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

“Isabella de’ Cosimo I de Medici” деб номланган ушбу сурат 16 асрга тегишли бўлиб, унда Италиянинг зодагон, оқсуяк хоним Де Медичи тасвирланган. Питсбургдаги Карнеги музейи (Carnegie Museum) експертлари мазкур картинини синчковлик билан текширишди. Аввалига улар бу суратни сохталаштирилган деб тахмин қилишди, кейинчалик эса унинг ҳақиқийлиги исботланди. Бироқ суратда битта эмас, икки хил аёлнинг тасвири борлиги аниқланди.

Асрлар давомида сақланиб келинаётган суратнинг тепа қисмидаги бўёқларда ёриқлар пайдо бўлган. Текширувчилар айнан ана шу ёриқлар орқали сурат остида яна бир тасвир борлигини аниқлашди.

Суратдаги Де Медичи хоним аслида қандай кўринишга эга эканлиги фош этилди. 19 асрга келиб зодагон аёлнинг суратдаги қиёфаси ўзгартирилади. Натижада, Де Медичи аслидагидан анча ёш ва ёқимтой кўриниш олади. Асл суратда аёл анчагина катта ёшли, ажин юзли бўлган. Унинг бесўнақай қўллари ҳам сураткаш томонидан ўзгартирилган. Экспертлар бу Де Медичининг асл сурати эканлигини тасдиқлаганлар. Уларнинг фикрича, сурат инсонларни ўзига жалб қила олиши учун ўзгартирилган.

“Икки курашчи”

Машҳур суратлар остидаги яширин тасвирлар

1974 йилдан бошлаб, рассом Винцент ван Гогнинг “Яйлов гуллари ва атиргул” (Still Life with Meadow Flowers and Roses) номли натюрморти, аслида рассомнинг ўзига тегишлими ёки йўқ деган саволлар кўплаб изланишларга туртки бўлган. Экспертлар суратнинг форматини, таркибини, ҳаттоки рассомнинг имзосини ҳам ўрганиб чиқдилар.

Картинада жуда кўп деталлардан фойдаланилганлиги учун, Ван Гогнинг бошқа санъат асарларига ўхшамайди деган хулосага келдилар. Шу сабабли, ушбу картина рассомнмнг ижод намуналари орасидан чиқариб ташланган эди.

Фақатгина, сурат остидан икки курашчининг тасвири топилгандан сўнг, ушбу асар ҳақиқатдан ҳам Ван Гогга тегишли эканлиги тан олинди. Чунки санъатшунос экспертлар рассом ўзининг қачонлардир чизган курашчилар суратига қайта ишлов берганидан хабардор эдилар. Ва бу айнан шу сурат эди.

10 йиллик чуқур изланишлардан сўнг, курашчиларнинг тўлиқ кўриниши ҳамда суратнинг чиндан ҳам Ван Гог ижоди эканлиги эълон қилинди. Рассом 1886 йил ёзган хатида, икки курашчиинг суратини чизганини ҳамда кутганидан ҳам аъло даражада чиққанлигини қайд этиб ўтган экан.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar