Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.05.2016

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 138
Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Бойларнинг бир неча хили бор: баъзилар бутун умр тиним билмай ишлаган, баъзиларда бир миллионлик ғоя туғилиб, юксакларга кўтарилишига ёрдам берган, бошқалар эса бой оилаларда туғилган-у, атиги бир кун ҳам ишламаган, яна баъзилар шунчаки бир неча долларга лотерея чиптасини сотиб олган, ютуққа чиққан миллионларни нимага сарфлашни билолмай қолган. Бугун биз кутилмаганда мерос қолган бойликлар ҳақида гаплашмоқчимиз.

Мижоз қолдирган 500000 доллар

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Чагрин Фолс (Огайо)да 17 ёшли официант қиз Сара Вудс 1992 йилда ўзи ишлайдиган қаҳвахонага тез-тез кириб турадиган Билл Кракстон билан дўстлашиб қолди. Вудс қарияга уй ишларида кўп ёрдам берарди. Кракстон эса уни ўз қизидек яхши кўрарди. Чол 82 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Касалхонада у энг яқин қариндоши сифатида Вудснинг рақамини кўрсатиб, унга 500000 доллар, уй ва иккита машина қолдирди. Вудс пулдан оқилона фойдаланди: ўқиди.

Тасодифий 17 меросхўр

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Португалиялик зодагон Луис Карлос де Норонья Кабрал да Камара боласи йўқ бадавлат бўйдоқ эди. У 42 ёшида табиий вафот этди. Ўлган куни 17 нафар ҳеч нимадан хабари йўқ португалияликка қўнғироқ қилиб, Португалиянинг энг бой одамининг меросхўрига айланганини айтишди. Луис вафотидан 13 йил аввал уларни телефон маълумотномасида бармоғини нуқиб танлаганди. 25000 евродан ташқари, у 12 хонали квартира, уй ва машина мерос қолдирди. Буларни 17 нафар нотаниш меросхўрга тақсимлаб беришди.

Дайди ака-укага нотаниш бувидан 6,6 миллион доллар

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Зольт ва Геза Пелади Будапештдан атиги бир неча километр наридаги ғорда яшаб, бироз қимматлироқ ахлат қидириб шаҳар изғирди. Бувиси уларни кўп йиллар олдин йўқотиб қўйган, анча вақтгача тополмаганди. Кампирнинг вафотидан сўнг адвокатлар ака-укани қидириб топиш ва олти ярим миллион мерос эгаси бўлганларини айтиш учун ижтимоий хизматлар билан боғланишди. Адвокатларнинг уларни топгани мўъжиза бўлди. Чунки туққан онаси болаларидан улар ҳали бир ёшга тўлмаёқ воз кечганди.

Бадавлат амакининг деярли 1 миллиардлик мероси

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Сергей Судов Германиядаги амакисини яхши танимасди. У билан атиги бир марта кўришган ва ҳеч нимага умид қилмаганди. Деярли 1 миллиард евро мерос қолгани ҳақидаги хабарни эшитгач, унинг бундай муносабат билдиришини ҳеч ким кутмаганди. Сергей бу пуллардан фойда бор деб ўйламайди. “Яна битта бош оғриғи”, дейди. Ойига атиги 150 евро маош оладиган йигит журналистика факультетида сиртдан ўқиб, маҳаллий радиода дижей бўлиб ишлайди.

Камбағал тоғалардан қолган мерос

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Нью-Йоркда яшайдиган ҳисобчи Морт Зачер болалигидан ота-онасининг тоғалари Генри ва Жога тегишли новвойхонада тиним билмай ишлашига гувоҳ бўлганди. Уларга нон ва печенье қолдиқлари билан ҳақ тўлашарди, ўзи эса 36 ёшга тўлгунча машаққатли ҳаёт кечирганди. 36 ёшда эса у тоғалари ўзи ўйлаганидан анча бой бўлганини билиб қолди, чунки улардан унга 6 миллион доллар мерос қолди. Ота-онаси Морт меросни олишни таклиф қилганда, рози бўлмади. Ҳозир ҳисобчи хотира китобларини ёзиш билан банд, катта меросни сарфлашга эса ошиқмаяпти.

Алданган аёлнинг катта мероси

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Бир пайтлар Осиёнинг энг бой аёли бўлган Нина Ванг саратонга чалинганидан хабар топгач, васиятномасини бошқатдан ёзиб, фэншуй устаси Тони Чанга катта мерос қолдирди. Чан, агар аёл васиятномасида унинг ҳам исмини тилга олса, махсус амалиёт бутун умр яшашига ёрдам беришини ваъда қилганди. Унга қадар ҳамма бойлик оиласига аталган, бир қисмигина хайрияга сарфланиши керак эди. Васиятнома эълон қилингач, яқинлари дарров судга мурожаат қилишди. Суд ишни қариндошлар фойдасига ҳал қилди, Чанни эса фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштиришда айблаб, қамашди.

Йўқолган отадан қолган 40 миллион доллар

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Аргентиналик оқсоч аёл барон Руфино Отеронинг қизи эканлигини исботлаш учун тўққиз ой судма-суд юришга, ҳатто ДНКни солиштириш учун жасадни ёриб кўрдиришга мажбур бўлди. Паоло отаси оқсуяклардан эканлигини ҳар доим тахмин қилган, онаси эса бу сирни қабрга олиб кетганди.

Хазиналар яширинган орол

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Жош бувасини бир неча марта кўрганди, бироқ бу унинг меросига ягона меросхўр бўлишига халал бермади. Самуил (Жошнинг буваси) диний қарашлар туфайли қизининг никоҳини маъқулламаган, аммо неварасини жуда яхши кўрарди. У неварасига хусусий оролни мерос қолдирди. Васиятномада айтилишича, оролнинг қаеридадир қимматбаҳо тошлар яширилган.

Меросдан қочган дайди

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

67 ёшли Томас Мартинез Боливияда Санта-Крус-де-ла-Сьерра кўчасида яшарди. Бир куни ўриндиқда ухлаётганида, полициячилар бир неча йил аввал ажрашган хотинидан 6 миллион доллар мерос қолганини хабар қилиш учун ёнига келишди. Мартинез гиёҳванд модда сақлагани, дайдилик қилгани ва ичгани учун ҳибсга олишмоқчи деб ўйлаб, қочиб кетди. Маҳаллий газеталар у ҳақда роса ёзишди: “Маҳаллий миллионер ўз меросидан қочиб кетди...” Миллионернинг қаердалиги ҳали ҳам маълум эмас.

Энг кўп болали аёл учун мерос

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар

Чарльз Винс Миллер хасис одамларни мазах қилишни ёқтирадиган канадалик иши юришган адвокат ва бизнесмен эди. Ўлаётган чоғида унинг қариндошлари ҳам, болалари ҳам йўқ эди, шунинг учун васиятнома матни ноодий илтимосларга тўла эди. Бу илтимосларнинг энг қизиғи шуки, адвокат давлатининг бир қисмини вафотидан 10 йил ўтгач, нақд пулга айлантириб, энг кўп болали аёлга беришни сўраганди. Бу иш натижасида суд ишлари бошланиб кетди. Қатор текширувлардан сўнг 4 нафар аёл бу пулни бўлиб олди. Ҳар бирига 750000 доллардан тегди. Уларнинг 9 нафар фарзанди бор эди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar