Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.05.2016

Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 73
Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди

Меҳмонхона ва авиачипталарни бронлаш сервиси Orbitz мустақил сайёҳлар учун жаҳоннинг энг қулай шаҳарлар рўйхатини тузиб чиқди. 12та аҳоли пунктидан иборат рейтингни Дублин бошқармоқда, деб ёзган eTurboNews портали.

Ирландияликлар ўзларининг дўстона муомаласи, Дублин эса паблари билан машҳурдир. Шу боисдан ҳам, бу ерга келган сайёҳ зерикмайди ва қийналмасдан ўзига дўст топиб олади.

Иккинчи ўринда, Бангкок жойлашган. Тайланд шаҳри Хаосан (Khao San Road) кўчаси билан сайёҳларнинг эътиборини қозонган. Бу ерда, кўплаб китоб дўконлари, тату-салонлари ва бошқа турли моллар сотиладиган савдо пештахталари мавжуд.

Юқори учликни Янги Зеландиянинг Куинстаун (Queenstown) курорти якунлаган. У мамлакатнинг саргузаштлар пойтахти ҳисобланади. Шаҳарда, банжи сакраш, каяк (усти берк тери қайиқ)ларда сузиш, пиёда сайёҳлик ва бошқа фаолиятлар учун барча шароит яратилган.

Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди

Тўртинчи ўринга муносиб кўрилган Нью-Йорк шаҳрида ҳам мустақил сайёҳлар зерикиб қолмаслиги аниқ. Бу ерда, жаҳон тоифасидаги музейлар (масалан, Метрополитен-музей), театрлар («Бродвей») ва Таймс-сквер каби эътиборга молик жойлар кўп.

Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди

Индонезиянинг Бали оролидаги унча катта бўлмаган Убуд (Ubud) шаҳри рейтингда бешинчи ўринга жойланган. У, йога, медитация ва спа-жараёнлар билан қизиқувчи туристларни жалб қилади.

Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди

Март-апрел ойларида ўтказиладиган Bali Spirit анъанавий фестивали йога, рақс ва мусиқага бағишлангандир.

Рейтингнинг ўнлигига, шунингдек, музейлари ва табиати билан донг таратган Исландия пойтахти Рейкьявик (олтинчи), Париж, Ҳонконг, ўзининг қаҳва маданияти ва испан мактаблари билан машҳур музей-шаҳар Антигуа-Гватемала, ҳамда Австриянинг Вена шаҳри кирган.

Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди

11 ўринга Канаданинг Ванкувер шаҳри жойлаштирилди. Рейтингни, Коста-Рика маъмурий маркази Сан-Хосе якунлайди. Бу шаҳар саргузаштларни қидириб юрувчи сайёҳлар учун қулай жой десак муболаға бўлмайди. Вулқонлар ёнида ёки тропик ўрмонлар ёхуд дарё ирмоқлари бўйлаб сайр қилиш билан мустақил сайёҳлар у ерда зерикиш нималигини билмайди, деб қайд этади портал.

Мустақил сайёҳлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари танланди


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar