Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.05.2016

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 78
Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Психологларга энг кўп бериладиган савол қайси, биласизми? Бу - "Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?" деган савол. Бундай савол берувчиларнинг ҳаммаси ҳам депрессияга чалинган дейиш нотўғри. Баъзи одамлар шунчаки ёмон кайфият ёки маъюсликни депрессия билан адаштиришади. Бироқ вақтида даволамаса, депрессия енгил шаклдан суицид шаклга ўтиши ҳам мумкин.

Дам олинг
Агар сизнинг депрессиянгиз чарчаш натижасида юзага келган бўлса, ҳеч нарсага эътибор бермай дам олинг.

Икки ҳафталик отпуск олиб, уни буткул ўзингизга бағишланг: китоб ўқинг, яхшиликка чорловчи фильмлар кўринг, дўстларингиз билан мулоқот қилинг, тўйгунингизча ухланг, ўзингиз ёқтирган ширинликлардан истеъмол қилинг.

Саёҳат қилинг
Шароитни ўзгартириш ва янги ёқимли таассуротларга эга бўлиш ҳар бир инсонга керак, қийин кунларни бошдан кечираётганлар учун эса улар ҳаётий муҳим аҳамият касб этади.

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Саёҳат йўналишини молиявий аҳволингиздан келиб чиқиб танланг: хориждаги дам олиш зоналарида ором олиш яхши, албатта, аммо ватанимизда ҳам мароқли ҳордиқ чиқариш мумкин.

Ўз хоббингизга эга бўлинг!

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Севимли иш билан шуғулланиш ва ўхшаш фикрловчи кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ҳар қандай касалликни даволайди ҳамда кайфиятни кўтаради.

Мулоқот қилинг!
Дўстларингиз, қариндошларингиз ва ўзингиз хуш кўрган инсонлар билан мулоқот қилинг. Фақат улар билан суҳбатлашганда тушкунликка олиб келувчи мавзулардан қочинг.

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Ўйин-кулгу қилинг ва ҳаётдан завқ олиб яшанг! Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан завқ олиб яшаши унинг ўзига боғлиқ. Шундай экан, ортиқча қайғуга берилмай, ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан фойдали хулоса чиқаринг.

Ўзингизга ёққан нарсаларни харид қилинг!

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Анчадан бери сотиб олишни истаётган буюмларингизни сотиб олсангиз, кайфиятингиз кўтарилиши шубҳасиз.
Спорт билан шуғулланинг! Зеро, соғлом танда - соғ ақл, депрессия ва бошқа руҳий хасталикларга эса бу ерда ўрин йўқ.

Диққатингизни жамланг! Иш, оила - фарқи йўқ, ўзингиз учун муҳим бўлган нарсага эътиборингизни қаратинг. Бу сизни чалғитиб, зулматдан олиб чиқишга ёрдам беради.

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Миянгизни кемираётган "хаста ўй"ни топиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Бу ахир соғлиғингизни кетказишингизга арзимайди-ку!

Ижобий фикрлашни ҳамда ҳаётдаги катта ва кичик хурсандчиликларни кўришни ўрганинг! Қисқа қилиб айтганда, оптимист бўлинг!

Ўзингиз устингизда ишланг, шахс сифатида ривожланинг!

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

Омадли кишилар омадсизларга қараганда меланхолияга камроқ дучор бўлишади.

Шуни унутманг-ки, буларга фақат депрессиядан чиқиш учун эмас, балки мунтазам равишда риоя қилинг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar