Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.05.2016

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 123
Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Ҳусусий яхта — нафақат ҳашаматли кема, балки дабдабали ҳаёт тарзи ҳамдир. Бундай кемани фақатгина молиявий томондан етишмовчилиги йўқ, бадавлат инсонлар сотиб олиши мумкин. Яхталар буюртма асосида қурилади. Эътиборингизга сўнгги йиллар ичида қурилган энг катта ва ҳашаматли яхталарни ҳавола этамиз.

Аль-Салама

Узунлиги: 139 метр
У Саудия қироллик оиласига мансуб ер юзидаги энг катта ва дабдабали яхта хисобланади.

Ocean Victory

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 140 метр
Яхта ҳақидаги маълумотлар сир сақланаб, кенг оммага ошкор этилмаган. Ocean Victory еттита палуба, олтита сузиш бассейнлари ва катерлар учун гаражга эгалиги тахмин қилинади.

Yas

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 141 метр
Яхта Yas 2011 йилда Abu Dhabi MAR холдинги тасарруфида қурилган. Кемани қуриш учун голланд ҳарбий кемасининг эритмасидан қолган пўлат ишлатилган. Яхта эгаси ўз номини сир сақлашни маъқул кўради.

El Horriya

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 146 метр
Кема 1865 йилда усмон губернатори учун қурилган. У 119 йил давомида дунёдаги энг катта яхта сифатида эътироф этилган. Бироқ кейинроқ пайдо бўлган замонавий яхталар ундан бу мақомни олиб қўйишган.

Шаҳзода Абдулазиз

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 147 метр
Саудия қироллик оиласига мансуб яна бир яхта 1984 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда унинг қиймати 184 миллион долларни ташкил этади. Ички интерьер Титаникнинг олий табақа вакиллари учун қурилган салон эскизига асосланган.

Топаз

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 147 метр
Берлинда қурилган Топаз яхтаси 2012 йилда сувга туширилган ва нархи 527 миллион долларга яқин бўлган. Яхта бортида спорт зали, кинотеатр, жакузи ва анжуманлар зали мавжуд.

Al Said

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 155 метр
Яхта 2006 йили султон Қобус Уммон Аль Саид учун қурилган. У барча улкан яхталар ичида энг катта ҳажмга эга — деярли 15 000 тонна атрофида. Кема ичида 50 киши учун мўлжалланган шахсий оркестрли концерт залининг мавжудлиги яхтанинг қанчалик ҳайбатли эканлигидан далолат беради.

Дубай

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 162 метр
Мазкур гигант яхта Бруней шаҳзодаси Жефри учун 1996 йилда қурилган бўлиб, айни дамда у шайх Муҳаммад бин Рашид аль-Мақтумга тегишли. Дубай 21 метр кенгликдаги анжуманлар залига эга.

Eclipse

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги: 162,5 метр
Катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи суперяхта 2009 йилда сувга туширилган ва қиймати 500 миллион долларга яқин бўлган. Бу яхтани россиялик миллиардер Роман Абрамович буюртма асосида қурдирган. Ҳозирда яхта Абрамовичнинг Кариб денгизидаги шахсий оролига меҳмонлар ташувчи транспорт воситаси вазифасини бажаради.

Аззам

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Узунлиги : 180 метр
Lurssen Yachts немис компанияси томонидан қурилган дунёдаги энг улкан ҳусусий суперяхтанинг эгаси ўзи ҳақидаги маълумотларни ошкор этмаган. Яхтанинг қиймати 600 миллион долларга баҳоланган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar