Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.05.2016

"Google"нинг 2015 йил 1 апрелидаги барча ҳазиллари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 139
"Google"нинг 2015 йил 1 апрелидаги барча ҳазиллари

XABARDOR.UZ: Барча компаниялар ҳам "Google"га ўхшаб 1 апрель "Ҳазил куни"га аҳамият беравермайди. Мазкур ахборот технологиялар гиганти ўз сервисларида турли хазилларни жойлаштиради. Биз гугл-хазиллари рўйхатини битта ягона рўйхатга жойлаштирдик.

"Elgoog" — сайтнинг тескарига ўқилиши

"Google"нинг 2015 йил 1 апрелидаги барча ҳазиллари

Манзиллар қаторида "com.google" манзилини киритсак, биз одатий саҳифанинг акси кўринишига тушиб қоламиз. Бу ерда барча нарса матнни теришдан тортиб, қидирувлар натижасигача тескари ҳолда кўринади. Компания илк бора биринчи даражадаги домен ".google"дан мазкур сайт учун фойдаланган.

"Google Maps"да "Pac-man"

"Google"нинг 2015 йил 1 апрелидаги барча ҳазиллари

"Pac-man"да шаҳрингиз харитасини йиғиш бўйича ўйинни ўйнаш имконияти. Компания бу бўйича ўйин қоидалари деб номланган алоҳида саҳифани ишга туширган. Ижобий томони шундаки, ўйин нафақат десктопда, балки хаританинг мобиль кўринишида ҳам ишлайди.

"Google Panda"

"Google"нинг Япониядаги бўлими янги маҳсулот "Google Panda"ни чиқаришини маълум қилди, у "Google Now" сервиси ўрнатилган юмшоқ ўйинчоқ кўринишида бўлади. Компания "Panda"дан мобиль маҳсулот сифатида фойдаланган (югураётган пайтда ўйинчоқни қўлда маҳкам ушлаб турилади). Юмшоқ пандалар билан суҳбат қилиш ва ниҳоят амалий мазмунга эга бўлди.

Тугмаларсиз клавиатура

"Google"нинг Япониядаги бўлими биттагина ҳазил билан чегараланмай, янги гаджет - қўл ёрдамисиз матн териш мумкин бўлган клавиатура чиқараётганлигини маълум қилди. Эълонга бириктирилган видеороликда бундай қурилма нима учун кераклигини тушунтиради ва гаджетнинг ишлаб чиқариш жараёнини намойиш этади.

#Chromeselfie

"Google"нинг 2015 йил 1 апрелидаги барча ҳазиллари

Мазкур номдаги янги тугма "Chrome"нинг мобиль браузерида пайдо бўлди. У камерани тез ишга тушириш ва браузердаги очиқ бўлган сайт фонида "селфи"ни амалга ошириш ва тасвирга олинган суратни бошқаларга ҳам улашиш имконини беради. Ҳақиқий маҳсулотга жуда ўхшаш.

"Smartbox"

"Google" компанияси ўзининг "Inbox" маҳсулотидаги технологияларни одатий почта билан юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ишлатишга қарор қилди. Мазкур технология бўйича интернетга жойлаштирилган навбатдаги видеода "Smartbox" қутиси спам ва исталмаган почталар билан курашиши намойиш этилган. У ҳатто почтальон янги мактуб олиб келганида ҳам телефонга эслатмалар юборади.

Балки булар "Google"нинг бугунги барча ҳазиллари эмасдир. Мазкур мавзуга оид маълумот топсангиз, бизга ёзиб юборинг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar