Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.11.2015

10 йил ичида хитойлик йигит қарияга айланиб қолди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 440

Хитойнинг Чунцин туманида яшовчи Юань Тайбиннинг ёши бор йўғи 30 да. Унинг юзи чуқур ажинлар билан қопланган бўлиб, худди 80 ёшга чолга ўхшайди. Хитой ОАВнинг маълум қилишича, Юаннинг рафиқаси ва икки нафар фарзанди бор. Ундаги жисмоний ўзгаришлар 20 ёшиданоқ бошланган. ўзгаришлар биринчи қўл ва оёқларида, сўнгра юзида акс этди.

10 йил ичида хитойлик йигит қарияга айланиб қолди

1. Қария-йигитнинг айтишича, бошида у ўзида бўлаётган ўзгаришларга аҳамият қаратмаган. У буларнинг бари ишда бўлиб турадиган жисмоний ва руҳий зўриқишлар оқибати, яқинда ўтиб кетади, деб ўйлаган.

Аммо унинг юзидаги чуқур ажинлар бош қисмининг терисига ҳам ўтганидан сўнг, у бундан ташвишланиб қолди.

10 йил ичида хитойлик йигит қарияга айланиб қолди

2. Юань турли хил шифохоналарга кўп марта мурожаат қилди. Аммо уларнинг ҳеч бири унга ташхис қўя олишмади. Шунчаки умумий даволиниш учун йўлланма беришди, аммо у йигитга таъсир этмади.

10 йил ичида хитойлик йигит қарияга айланиб қолди

3. Тез суръатда қариш йигитнинг жамият орасидаги яшаш тарзига таъсир кўрсатмай қолмади, албатта. Масалан, банк ходимлари уни бошқа бир одамнинг ҳужжатини кўрсатганликда гумон қилиб, пул беришмади. Агар у кўчадан хотини билан бораётган бўлса, кўпчилик уларни ота ва қиз деб ўйлайди, бошқалар эса қиз таъмагирлик туфайли чолга турмушга чиққан, деб хаёл қилади.

10 йил ичида хитойлик йигит қарияга айланиб қолди

4. Афсус билан шуни айтиш керакки, Юаннинг 25 ёшли укасида ҳам худди шундай касаллик бошланган ва у тез суръатда ривожлана боряпти. Шуниси қизиқки, уларнинг авлодида бирор-бир киши бундай касаллик билан оғримаган.

Йигитларнинг қишлоғида худди шундай тез қариш касаллигига чалинган яна икки нафар инсон яшайди. Улар бунинг сабабини ифлос атроф-муҳит таъсири, деб айтишяпти.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar