Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.05.2016

121 ёшли фарғоналик Ҳувайда ая узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 64
121 ёшли фарғоналик Ҳувайда ая узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ўткизилаётган «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида "Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмайди"лойиҳаси давомида Бувайда туманида истиқомат қилувчи Ҳувайда аянинг уйига тарғиботчилар, элимиз суйган санъаткорлар, шоирлар, ёш олимлар ташриф буюришди.

1. 1895 йил Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган.

2. 7 нафар фарзанди, 36 набираси, 68 чевараси бор.

3. Онахоннинг энг кичик ўғли 1961 йил. Энг катта фарзанди 1932 йил.

4. Онахон Фарғона канали қурилишида катта хизмат қилган. Канал қурилишида ишлаётган ишчиларга энг оғир ишни бўйнига олиб, сувчилик қилганлар, уларни ичимлик суви билан таъминлаганлар.

121 ёшли фарғоналик Ҳувайда ая узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

6. Онахондан узоқ яшашингизни сири нимада деб сўраганимизда, “тишим бутунлигидан бошлаб, фақат қотган нон еганман, юмшоқ нон умуман еманглар” деб жавоб берди.

7. Ҳувайда она умуман чой ичмаганлар, ҳозиргача қайнатилган сувни оз-оздан ичадилар.

8. Онахон жуда тетик, самимий, ҳазул-ҳузул қилиб гаплашиб ўтиради, шеър айтиб беради. Қўлини бемалол кўтариб ўйинга ҳам тушади.

9. Онахон бошидан ўтказган қийинчиликларни бемалол эслай олади ва ҳозирги яхши ҳаётнинг қадрига етишга чақиради. Болларига, невараларига насиҳат қилади.

121 ёшли фарғоналик Ҳувайда ая узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

10. «Аяжон, биз мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида келиб, сизнинг меҳмонингиз бўлдик, Худо хоҳласа, мустақиллигимизнинг 50 йиллик тўйида ҳам келиб, Сиздан хабар олиш насиб қилсин», десак, «Ҳа, болам, бемалол келаверинглар, мен анчадан буён шу ердаман» деб ҳазил-ҳузул қилиб кулдилар.

Видео лавҳани Бунёдкор ёшлар телеклуби оператори Аҳрор Олимжонов тайёрлаган.
Хусанбой Убайдуллаев kun.uz сайти учун махсус.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar