Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.11.2015

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 457

Ҳозирда шундай ишлар ҳам борки, бу ишлар билан шуғулланиш учун ҳар куни ишхонага боришнинг кераги йўқ. Фақат бу юмушларнинг қайси бири билан шуғулланишни танлашингиз ва малакага эга бўлишингиз кифоя. Қуйида уйда ўтириб ҳам даромад топиш мумкин бўлган энг яхши ишлар рўйхати билан танишасиз.

Веб-дастурчи

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

Вазифаси: компаниялар сайтларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш

Малакаси: HTML, CSS, javascript, ASPx, PHP, SOAP, C# ва бошқа дастурларни билиш

Даромад миқдори: ойига 2000 доллардан бошлаб

Нимаси яхши: бу иш ҳеч қачон ўлмайди. Инсон фаолиятининг деярли барча жабҳалари ҳозирда онлайнга кўчмоқда (ёки кўчиб бўлди). Мавжуд лойиҳаларнинг тўғри ишлашини кузатиш ва янгиларини яратиш қизиқарли иш. Айнан веб-дастурлашда даромад энг юқори ҳисобланади.

Таржимон

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

Вазифаси: таржима қилиш

Малакаси: бир-иккита хорижий тилни яхши билиш

Даромад миқдори: ойига 1200 доллардан бошлаб

Нимаси яхши: таржимонлик бутун умр бағишланадиган касблардан бири. Тилни бирданига ва бир умрга ўрганиб олиш осонмас. Доимо такрорлаш, машқ қилиш, чет тили билан шуғулланиш талаб этилади. Чет тилини яхши биладиганлар даромад борасида ҳам, иш жойи ҳақида ҳам хавотирланмасалар бўлади: моҳир таржимонга ҳамиша иш тайин.

Ёзувчи

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

Вазифаси: ёзиш

Талаб: ўз даврининг ақлли, ҳалол, виждонли ва истеъдодли инсони бўлиш

Даромад миқдори: ўзига боғлиқ

Нимаси яхши: бу соҳада иш топиш осон. Журналистика, хориж манбаларида чоп этилган материалларни ўгириш, асарлар ёзиш – буларнинг бари яхшигина даромад келтириши мумкин. Асосийси, бемаъни нарсаларга чалғимаслик ва беҳуда нарсаларни ёзмаслик.

Иллюстратор

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

Вазифаси: бир нечта услубда сурат чиза олиш

Малакаси: санъат мактаби, гўзалликни ҳис қила олиш

Даромад миқдори: ойига 1400 доллардан бошлаб

Нимаси яхши: доимо ўзлигини излаш. Иллюстрация шунчаки пул топиш эмас, балки ҳаётнинг бир қисми, ҳаёт мазмунидир. Бу иш билан Худо илҳом берган инсонлар шуғуллана олишади.

Дизайнер

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

Вазифаси: буюртмачининг кўнглига ёқадиган қилиб иш бажариш

Малакаси: бир нечта графика дастурларини билиш

Даромад миқдори: ойига 1400 доллардан бошлаб

Нимаси яхши: қўлланиладиган соҳалари кўплиги. Ҳозирги кунда дизайнер фақатгина фотошопда ишлаш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Ушбу соҳада рақобат шу даражада кучлики, саҳифалашдан тортиб мижоз билан муомалани ҳам яхши ўзлаштириш даркор. Айнан мана шу нарса даромад миқдорини белгилаб беради. Профессионал дизайнер ҳаттоки ўз шахсий студиясини ҳам очишга қодир бўлади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Tavsiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar