Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.05.2016

Очлик семиртиради. Бу, бор гап!

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 154
Очлик семиртиради. Бу, бор гап!

Ортиқча вазнга эга инсонлар кўпинча оздирувчи чойлар ичишади, дорихоналардан бир ҳафтада таъсир кўрсатувчи дорилар тўпламини сотиб олишади, ейишга чекловлар қўйишади (масалан, фақат олма ейиш билан чегараланишади), даволаш тадбирларини амалга оширишади (дейлик, массажга боришади), ҳаммомда ёғлари ўзи эриб кетишини кутишади ва ҳатто мўъжизавий ниналари нажот кутишади.

Бу каби бутунлай фойдасиз машғулотларни “Мўъжиза содир бўлмайди. Ортиқча вазн сиз қабул қилган ва сарфлаган калориянгизнинг ўртасидаги фарқдир”, деган жумлани тушунишга алмаштириш зарур. Бу ерга сизга бериладиган ягона маслаҳат: бу тафовут ўртасидаги мувозанатни ушланг.

Қачонки инсон зарурий калорияни қабул қилмаса, унинг организмида йо-йо таъсири юзага келади. Бу ҳақида минглаб мақолалар ёзилган. Бу очлик парҳези пайтида озиш ёғ эмас, кўпинча лимфоид тўқималари ва мускул пайлари йўқотилиши ҳисобига юз беришини англатади.

Очлик семиртиради. Бу, бор гап!

Очлик пайтида озиш юз бериши аниқ, бироқ бу йўқотиш тез орада катта зарар ва вазн ҳисобига яна қайтади. Қолаверса, очлик парҳези доимо овқат ҳазмининг бузулиши билан тугайди.

Йо-йо таъсири нима?

Очлик семиртиради. Бу, бор гап!

Оч қолишнинг энг қайғули натижаси — мускулларни йўқотишдир. Овқат ҳазми бузулган инсон тез орада ўз вазнини ошиғи билан қайтариб олади. Бу парҳезгача бўлган вақтингиздан ҳам вазнингизнинг ошишини билдиради.

Мана шу йо-йо таъсири деб номланади. Биз очлик натижасида озсак, кўпроқ мускул йўқотиб, кўпроқ ёғга эга бўламиз.

Нима қилиш керак?

Озишнинг рецепти жуда оддийдир. Агар сиз озишни истасангиз қўйидаги 4 босқичда ишлашингиз зарур.

1. Ўз калориявий меъёрингизни аниқланг.

2. Калория еётган таомингиз эканлигини англанг.

Бу оддий режим одатий тановул этадиган маҳсулотларингизнинг энергетик қийматини аниқлашни ўргатади.

3. Калорияни меъёрдан озгина тушуринг.

Масалан, рационингиздан ёғли ва зарарли таомларни олиб ташланг. Бунинг учун оч қолиш керак эмас. Шунчаки меъёрга 20 фоизгача бўлган чеклов киритинг. Доимо озгина дефицитни ушлаб туриш энг тўғри йўл.

4. Жисмоний фаол бўлинг.

Югуриш, сузиш спортзалида шуғулланиш ортиқча калорияларнинг парчаланишига олиб келади.

Агар сиз мана шу оддий қоидаларга амал қилсангиз, 3-6 ойдан кейин танангизнинг ўзгарганини кўрасиз. Бу тадбирларни бутун умр давомида олиб бориш мумкин. Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи сизнинг одатингизга айланиб қолади.


Manba: xabardor.uz



Навигация


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar