Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.05.2016

«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 132
«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши

1999 йилда бу воқеа ва таъсирли сурат бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди. Ультра товуш текшируви вақтида АҚШлик аёл умуртқа поғонасида нуқсонга эга чақалоқ туғиши маълум бўлади. Шифокорлар бу ташҳис чақалоқнинг ҳеч қачон юра ва ўтира олмаслигидан дарак беришини айтишган эди.

Жарроҳлар мураккаб операцияни амалга оширишга қарор қилишди: улар ҳали туғилишга улгурмаган чақалоқнинг умуртқа поғонасидаги нуқсонни она қорнидалигидаёқ бартараф этишга ва гўдакка яшаш учун имкон беришга ҳаракат қилишди.

Жуда ҳам хавфли бўлган операция муваффақиятли тамомланди. Жарроҳлик амалиёти сўнгида тўсатдан жажжигина чақалоқ қўлчаси кесилган жойдан чиқиб қолади ва ҳудди ёрдам беришини илтимос қилгандек, жарроҳнинг қўлини сиқиб қўяди.

Бу таъсирли лаҳзалар операцияда иштирок этаётган фотосуратчининг суратларига мухрланиб қолди. «Умивор қўл» номини олган мазкур сурат бутун дунё бўйлаб машҳур бўлиб кетди. Нуқсонни бартараф этиш бўйича ўтказилган оперция муваффақиятли тамомланди. Сэмюэль Александер Армас 1999 йил 2 декабрда дунёга келди.

«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши

Бу унинг 2012 йилда тушган сурати.

«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши

Ҳозирда Сэмюэль 16 ёшда. Ўзининг умуртқаси билан боғлиқ бўлган баъзи камчиликларга қарамай, жарроҳларнинг ўз вақтида кўрсатган кўмаги туфайли уни бахтли инсон, деб ҳисоблаш мумкин. Сэмюэль спорт билан шуғулланиб келмоқда ва у баскетбол мусобақаларида иштирок этиб, ўзининг илк мукофотларини олишга ҳам улгурди.

«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar