Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.05.2016

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 168
Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Баланд кўприклар ва осмонўпар бинолар — замонавий муҳандислик соҳасининг мўъжизаларидир, бироқ инсонни ҳайратга солувчи дунёдаги баъзи иншоотлар минг йиллар аввал барпо этилган. Мазкур рўйхатда милоддан аввалги йилларда пайдо бўлган мафтункор ва ҳайратланарли архитектура ёдгорликларининг айримларини кўриш мумкин.

Буюк Хитой девори

Хитой императори Цинь Ши Хуан улкан бино қурилишини бошлашга буйруқ беради ва иншоот натижада Буюк Хитой деворига айланади. Мазкур обида структурасининг узунлиги 10 000дан ортиқ километрни ташкил этади.

Ньюгрейнж (Ирландия)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Қиш фаслидааги қуёш тикка туриш ҳолатидан бошлаб ҳар йили тўрт кун давомида офтоб нурлари мазкур ёдгорликнинг энг юқори қисмидан кириб, қадимий маъбуд ҳайкалини нур билан ёритиб, зиё сочади. Стоунхеждан анча аввал қурилган (милоддан аввалги 3200 йилда) Ньюгрейнж кўпроқ диний маросимлар ўтказиладиган макон сифатида эътироф этилган. Атрофдаги сопол девор қолдиқлари бу ерда қишлоқ аҳолиси босқинчилардан ҳимояланганини кўрсатади.

Акрополь (Греция)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Афинада Акрополь шаклида қурилган биринчи бино эрамиздан аввалги 480-йилларда форслар томонидан бузиб ташланган. Буюк иморатни қайта қуриш ишларига юнонлар қарийб эллик йил сарфлашди. Қилинган меҳнат эса бунга арзийди. Акрополнинг энг ажралиб турувчи нуқтаси Парфенон бўлиб, унда қачонлардир олтин ва фил суягидан ясалган гўзал Афина ҳайкали қад ростлаган эди.

Гёбекли-Тепе ёки Қориндор чўққи (Туркия)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Бу эрамиздан аввалги 9000 йилларда барпо этилган дунёдаги биринчи ибодатхона бўлган. У ерда қад ростлаган ҳайкаллар эса унданда минг йил аввал ўрнатилган. Энг қизиғи шундаки, қурилишнинг айрим жиҳатлари археологларни ҳануз ўйлантириб қўяди: ибтидоий жамиятда яшовчи инсонлар 60 тоннадан оғир Т шаклидаги устунларни қандай кўтара олишган экан.

Стоунхеж (Англия)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Дунёдаги энг машҳур археологик ёдгорлик ҳисобланмиш Стоунхеж милоддан аввалги 3000 йилда бунёд этилган. Ёдгорлик турли тошлардан яратилган бўлиб, уларни 300 километрли масофадан бу ергача қандай қилиб олиб келингани номаълумлигича қолмоқда. Бундан ташқари, олимлар Стоунхежнинг аслида нима мақсад учун қурилгани юзасидан баҳс олиб боришда давом этишмоқда. Мунозаралар натижасида энг ғаройиб назариялар келиб чиққан: қадимий синоатга бой сиғиниш манбаи ёхуд илғор астрономик асбоб ва ҳ.к.

Карнак тошлари (Франция)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Бу қадимий ёдгорлик инсонлар қуёш ва юлдузлар ҳаракатини кузатиши учун хизмат қилган. Милоддан аввалги 4500 йилда аждодлар ўзлари учун қизиқарли ва оригинал машиналарни ихтиро қилиб, мураккаб математик ҳисоблашларни амалга оширишга қодир бўлганликларига ишониш қийин. Майдонга қатъий тартибда оғирлиги бир неча тоннадан ошувчи 3000дан ортиқ тошлар ўрнатилган.

Мегалитик ибодатхоналари (Мальта)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Турли услубдаги олтита ибодатхона тўплами - Мальтадаги энг севимли сайёҳлик масканларидан бири саналади. Мегалитик иншоотлар нафақат ўзининг ёши билан (улар милоддан аввалги 3500 йилда қурилган), балки замонавий техник ечимлар билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги учун ҳам эътиборга сазовордир.

Нэп-оф-Хауар (Буюк Британия)

Қадимги дунёнинг энг муҳим ва сирли иншоотлари

Оддий тошлардан ясалган уй? Асло ундай эмас. Қаршингизда Шимолий Европадаги энг қадимий уйлардан бири турибди. Нэп-оф-Хауарнинг икки биноси айёрона ўтиш йўлаги билан ўзаро боғланган, эшикдан эса денгизнинг гўзал таровати кўриниб туради. Томдаги тешик уйда ёнғин содир бўлгани ва жиҳозлар тошдан ясалгани учун сақланиб қолганини билдиради.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar