Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.05.2016

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 145
Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

11. Томас Ҳитервикнинг Боғли кўприги (Garden Bridge).


Айтиш жоизки, Лондоннинг Темза дарёси узра 30дан ортиқ кўприк барпо этилган. Аммо дизайнер Томас Ҳитервик ижодий маҳсули бўлган кўприк шаҳар меҳмонларининг диққатини тортадиган яна бир гўзал маскан бўлиши кутилмоқда. Унинг лойиҳа қиймати 275 миллион АҚШ доллари бўлиб, шу йили бошланадиган қурилиш 2018 йилда якунланади.

Wired’нинг ёзишича, дизайнер "Титаник" фильмидаги Ди Каприо қаҳрамонининг Кейт Уинслетни кема тумшуғига келтириб, "Мен дунё қиролиман", деган саҳнасидан илҳомланган ва унинг ғояси бўйича боққа бурканган кўприк ҳам севишганлар учун шундай саҳнани такрорлаш имконини бериши керак.

10. Zaha Hadid Architects томонидан барпо этилаётган Данжанг кўприги (Danjang Bridge)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Тайваннинг Тайпей шаҳрида Zaha Hadid Architects қураётган Данжанг кўприги (Danjang Bridge) дунёнинг биргина устунга эга энг узун кўприги бўлиши кутиляпти. Заҳа Ҳадид лойиҳаси аллақачон эътироф этилган. У Тайпейдаги қуёш ботишини бемалол кузатиш имконини беради.


09. Next architects лойиҳаси бўлмиш Бахтли кашта кўприги (Lucky Knot Bridge)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Хитойнинг Чангша шаҳрида барпо этилаётган Lucky Knot Bridge шу йилнинг охирларида фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Унинг номи ва дизайни Хитойнинг омад келтиришига ишониладиган тасвирий каштачилик намунасидан ўзлаштирилган.


08. Ljusarkitektur ижоди маҳсули Сёлвисборг кўприги (Solvesborg Bridge)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Швециянинг Сёлвисборг шаҳрида барпо этилган кўприк Европанинг энг узун пиёдалар кўприги ҳисобланади. Архитектор уни турли хил рангларда тусланувчи LED чироқлари билан жиҳозлаган.


07. Cox Architecture’нинг Ҳеликс кўприги (Helix Bridge)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Сингапурнинг Marina Bay ҳудудида 2010 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган Ҳеликс кўприги, архитекторларнинг фикрича, ҳаёт, янгиланиш ва тараққиёт маъносини ифода этади. У 5,7 млрд долларлик Marina Bay Sands casino’си яқинида жойлашган.


06. Даниянинг Кoge шаҳридаги Кёг Шимолий Станция кўприги (Кoge North Station)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Бир қарашда ёрқин қувурдек тасаввур уйғотувчи мазкур кўприк Cobe Architects Dissing+Weitling ва COWI дизайнерлари томонидан яратилган бўлиб, айни вақтда қурилиш ишлари олиб борилаяпти. У поездлар ва машиналар учун йўллардан ташқари, автомобиль тўхташ жойларига ҳам эга. Кўприк 2018 йилда қуриб битказилади.


05. Пуэнте Лагуна Гарссон кўприги (Puente Laguna Garzon),

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Уругвайлик архитектор Рафаэль Виноли ижодига мансуб ва айлана шаклида 2015 йилда барпо этилган кўприк тепадан ажойиб кўринишга эга.


04. BCQ Arquitectura Barselona чизган Сараево кўприги (Sarajevo Bridge)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Сараево кўприги Испаниянинг Барселона шаҳрида барпо этилаётган бўлиб, унинг теварак-атрофи яшилликларга бурканган бўлади. Айтиш мумкинки, бу кўприк Ҳитервикнинг ижодини бир қадам ортда қолдиради. У атроф-муҳитга зарар етказмаслиги кутиляпти. Чунки фотоилюминация тошларига эга кўприк, ўтиш йўлакларини электрсиз ёрита олади. Унинг қуриб фойдаланишга топширилиш муддати номаълум


03. Olafur Eliasson томонидан чизилган Сэрклброэн кўприги (Cirkelbroen)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Даниянинг Копенгаген шаҳридаги Cirkelbroen кўпригини чизишда рассом Olafur Eliasson шаҳар тарихидан илҳомланганини таъкидлайди. Бешта думалоқ платформалар ва симли мачталар, бир пайтлар порт шаҳар бўлган Копенгаген бандаргоҳига боғланган қайиқларни ёдга солади.


02. Жангжиаже кўприги (Zhangjiajie Canyon Bridge)

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Ҳайм Дотан (Haim Dotan) лойиҳаси асосида қурилаётган ва йўлак қисми шишали кўприк 2016 йил майида фойдаланишга топширилгач, дунёдаги энг узун шишали кўприк унвонига эга бўлади. 215 метрлар чамаси баландликдан ўтувчи ва узунлиги 20 метрлар бўлган кўприкдан мода либослари кўргазмаларини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.

01. Лондоннинг Nine Elms Bridge кўприги

Дунёнинг 11та ғаройиб кўприги

Даниянинг Bystrup фирмаси Лондоннинг жанубидаги Пимлико маҳалласида кўприк қуриш бўйича тендерни ютиб олди. Аммо айрим танқидчилар, ҳали қурилиши ҳам бошланишга улгурмаган пиёдалар кўприги хусусида салбий қарашларини баён этишга ҳам улгуришди. Уларнинг фикрича, бу кўприк ҳудуддаги камёб Пимлико боғларини йўқ қилиши мумкин.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar