Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.05.2016

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 157
Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида оиланинг дарз кетиши одатий ҳолга айланмоқда. Ажрашишларнинг сабаблари кўп. Масалан, иқтисодий, маънавий, диний. Сабаб қандай бўлишидан қатъий назар, оилага бўлган муносабатнинг ёмонлиги таҳликалидир. Анъанавий оилалар сони тинимсиз камайиб бормоқда. Бундан ташқари, рўйхатдан ўтмасдан яшаб кейин ажрашаётган жуфтликлар ҳам йўқ эмас. Қуйида ажрашишлар сони энг юқори бўлган 10 мамлакат билан таништирамиз.

10. Венгрия

Европа статистикасининг 2010 йилдаги маълумотларига кўра, Венгрия ажралиш фоизларига кўра дунёда 3-ўринда турувчи мамлакат бўлган. Венгриядаги 67 фоиз никоҳ ажралиш билан якунланган. Ҳар ўнинчи венгриялик эркак ажрашган ва 12, 4 фоиз аёллар омадсиз турмуш тажрибасига эга.

9. Швеция

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Скандинавия мамлакатлари ажралишлар бўйича доимо юқори кўрсаткични қайд этади. Бу борада етакчи мамлакат бўлган Швецияда 2013 йилда рекорд кўрсаткич қайд этилган. 100 никоҳга 25 та ажралиш тўғри келган. Ажрашувчиларнинг кўпчилиги бир йилдан кам вақт бирга яшаган эр-хотинлардир.

Бугунги статистик маълумотларга кўра, бу мамлакатда никоҳларнинг 47 фоизи ажралиш билан тугайди. Тадқиқотчи Гленн Сандстрём бунинг сабабларидан бири сифатида аёлларнинг иқтисодий эркинлиги ва улар эркакларсиз ҳам осон ва фаровон умр кечириши мумкинлигини кўрсатмоқда.

8. Чехия

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

1960 йилда Чехияда ажрашишлар коэффициенти 16 фоизни ташкил этган. 2005 йилги кўрсаткич эса 50 фоизга тенг бўлди. Бугунги вазият янада ачинарли бўлиб, кўрсаткич 66 фоизга ошиб кетди. Карловом университети демография бўйича профессори Житя Ричтарикова (Jitya Rychtarikova)нинг айтишича, Иккинчи жаҳон урушидан кейин аёллар ёппасига уй бекаси бўлишни рад этиб, эркаклар билан елкама-елка ишлашга ҳаракат қилмоқда.

7. Португалия

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Миллий институт мутахассислари маълумот беришича, Португалияда ажрашишлар сони ошиши туғилишнинг ҳам камайишига сабаб бўлмоқда. Бугун мамлакатдаги ажрашишлар коэффициенти 68 фоиз бўлиб, бу кўрсаткичи бўйича Португалия Евроиттифоқда 2-ўринда туради. Мазкур мамлакатда ҳар куни 70 дан ортиқ оила барбод бўлади.

6. Украина

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Украинада 42 фоиз оила ажрашиш билан якунланади. Бу ердаги ажрашишлар Европа мамлакатларидай юқори бўлмаса-да, мисли кўрилмаган тез муддатда содир бўлади. Оилаларнинг барбод бўлишига, асосан, алкоголли ичимликлар сабабчидир. Иқтисодий етишмовчиликлар ҳам арзирли сабаблардан бири.

Ажрашишлар ҳисобига тўлиқ бўлмаган оилалар умумий оилаларнинг 20 фоизини такшил этади. Украинада бир болага 50 евро алимент тўланади. Алиментнинг камлиги ҳам ажрашишлар сонини ошираётган бўлса, ажаб эмас.

5. АҚШ

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

АҚШда ажрашишлар коэффиценти 53 фоизга тенг. Бу кўрсаткич йил сайин ўсиб бормоқда. Ўтган асрнинг 40-70 йилларида ҳам ажрашишлар сони юқори бўлган эди. Янги мингйиллик бошидаги статистика кўрсаткичи янада аянчли. АҚШдаги ажрашишлар сабаби иқтисодий етишмовчилик, жисмоний ва руҳий зуғум, эр-хотинларнинг бир-бирига бўлган қизиқиши сўниши, хиёнат ва бошқалардир.

4. Россия

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Россияда ажрашиш коэффициенти 51 фоизга тенг. Ўн йил олдин ҳар учинчи оила барбод бўлган бўлса, бугун ҳар иккинчи жуфтлик ажрашиб кетаяпти. Россия 2012 йилда ажрашиш бўйича лидер эди.

Турар-жой йўқлиги, молиявий қийинчиликлар ва алкоголизм ажрашишларнинг асосий сабабларидир. Ёмон яшаш шароити мустаҳкам туйғуларни ҳам барбод этмоқда.

3. Бельгия

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Евроиттифоқ давлатлари ичида бельгияликлар энг бой фуқаролардан бири ҳисобланади. Яшаш жойи бўйича муаммолар кам бўлса-да, бу давлат ажрашишлар бўйича юқори ўринларидан бирида турибди. Яъни, ажрашишлар коэффиценти 71 фоизга тенг. Энг қизиғи, ўтган асрнинг 70-йилларида кўп сонли ижтимоий дастурлар мавжуд бўлмаса-да, ажрашишлар 9,2 фоизни ташкил этган.

2. Беларусь

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Кўплаб статистик маълумотлар Беларусь 68 фоиз коэффиценти билан ажрашишлар бўйича дунёда иккинчи ўринда турганини кўрсатди. Бу юртда 40 фоиздан ошиқ аҳоли ўзини атеист деб ҳисоблайди. Шунинг учун улардаги черковлар оилани сақлаб қолишга интилса-да, абортларни рад этишга туртки берсада, бу аҳолига таъсир кўрсатмаяпти.

1. Мальдив

Бу давлатларда оилалар тез бузилади

Аҳоли сонига кўра бу давлат дунёда 175 ўринда туради. Бироқ ажрашишлар сони бўйича биринчиликни эгаллаган. Айниқса, ҳозир ажрашишлар ҳар қачонгидан юқори. Мамлакат аҳолиси ислом динига эътиқод қилади. Маълумки, ислом давлатларида оилага ҳурмат билан қаралиб, ажрашишлар қораланади. Бироқ Мальдивда бундай ҳолат кузатилмаяпти.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar