Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.05.2016

Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 111
Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

Кейинги пайтда узоқ давом этувчи темирйўл саёҳатлари кенг оммалашмоқда. Кундан-кунга компаниялар мижозларига нафақат ойнадан гўзал манзараларни томоша қилиб кетишни, балки вагонларда яратилган ҳашамат имкониятлардан завқланишни ҳам таклиф этмоқдалар. Марҳамат ана шундай йўналишлар билан танишинг.

The Venice Simplon Orient-Express: Лондон — Венеция.

Дунёдаги ҳеч бир поезд Агата Кристининг «Шарқий экспрессдаги қотиллик» романида тасвирланган Venice Simplon Orient Expressдаги каби романтика ва саргузаштлар руҳига эга эмас. Ушбу йўналиш ҳали ҳам Европанинг фусункор манзаралари ва афсонавий Лондон, Париж, Верона ва Венеция шаҳарлари орқали қатнайди.

Аксарият йўловчилар тунги Лондон — Венеция йўналишидан фойдаланадилар, лекин Италиядан йўлга чиққанлар Парижда поездга қутилар юкланаётганини кўришлари мумкин. Қутилар омарлар билан тўла бўлиб, улар поезд ресторанида йўловчиларга таом сифатида тортилади.


«Золотой орёл» экспресси: Москва — Владивосток

Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

Тажрибали сайёҳлар агар Транссибир экспрессида саёҳат қилмаган бўлсангиз у ҳолда темирйўл саёҳати ҳақида ҳеч нима билмаслигингизни айтишади. Бу саёҳат роппа-роса саккизта соат минтақасини қамраб олади.

«Золотой орел» — ванна хоналари, ёзда салқин, қишда иссиқ иқлимни ушлаб турувчи кондиционер тизими, телевизорлар, кирхона хизмати, пианиночи ва инглиз тилида гапирувчи шифокори бор эспрессдир. Ушбу қулайликлар туфайли икки ҳафталик йўл круиздек ўтади. Бундан ташқари, поезд ҳар куни экскурсиялар учун тўхтайди: йўналиш Қозон, Екатеринбург, Байкал кўли ва Монголия пойтахти орқали ўтади.

«Мовий поезд»: Претория — Кейптаун

Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

27 соат давомида поезд пересекает Жанубий Африка бўйлаб 1600 километр масофани босиб ўтади.

Поезд ҳашамати хизматчилар мулозамати билан уйғунлашиб кетган, улар 24 соат давомида йўловчилар хизматида бўлишади. Айрим номерларда жакузилар ўрнатилган, ҳар бир хонада кенг ётоқхона, кондиционер, мини-бар, сейф ва ванна хонаси жойлашган. Бир пайтлар Маргарет Тэтчер, Нельсон Мандела ва Кайли Миноуг ушбу поезд йўловчилари бўлишган.


«Ган»: Аделаида — Дарвин

Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

Афғон туябоқарлари шарафига номланган Австралиядаги йўналиш. «Ган» — бу уч тун ва Дарвиндан Аделаидагача бўлган 2979 километр масофа. Мамлакатдаги энг узун поезд (1009 м) йўловчилари Австралиянинг ўзига хос манзараларидан баҳраманд бўлган ҳолда бутун қитъани кесиб ўтишади. Platinum купесида икки ўринли каравотлар ва ванна хоналари таклиф қилинади. Деворларга ёғоч панеллар қопланган. Ичимлик ва овқат келтиришга ҳамиша тайёр стюардлар йўловчилар хизматида. Менюда маҳаллий ошхонанинг ўзига хос таоми мавжуд: баррамунди денгиз балиғи ва кенгуру филеси.

Rovos Rail: Жанубий ва Шарқий Африка

Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

У «Мовий поезд»га нисбатан секинроқ юради, лекин ЖАР, Зимбабве, Намибия ва Танзаниянинг овлоқ ҳудудларида ўтади. Rovos Railнинг муҳташам купелари узоқ саёҳатнинг ажралмас қисмидир. Поезд ҳеч қачон тезлигини соатига 60 километрдан оширмайди, йўловчилар ойналарни очиб қўйиб гўзал манзараларни томоша қилиб кетишлари мумкин. Йўналиш кўнгилочар дастурларга тўла: Преториядан Дор-ус-Саломга оҳиста саёҳат, Намибиядаги сафари ва гольф-турлар 2017 йилгача бронланган.

Ана шундай йўналишлар қаторига Банф миллий паркидан Ванкуверга борадиган Канаданинг Rocky Mountaineer; «Қироллик шотланди» — Шотландиянинг Даунтон аббатлигидан ўтувчи йўналиш; Торонтодан Ванкуверга 4466 километр йўл босувчи «Канадалик»; Деҳлидан Мумбайга қатновчи муҳташам «Махарожа экспресси»; Испаниянинг Transcantabrico Gran Lujo: Сан Себастьян — Сантьяго-де-Компостела; «Кюсюдаги етти юлдуз» — Япониянинг Кюсю ороли бўйлаб икки кун юрувчи 14та люкс вагондан иборат йўналишларни киритиш мумкин.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar