Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.05.2016

Тадбиркор учун зарур икки хусусият

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 196
Тадбиркор учун зарур икки хусусият

Янги бизнес лойиҳани юргизиш учун қандай хусусиятлар керак бўлади?

Бир нечта хусусиятни санаш билан бу саволга жавоб бериш мушкул, зеро тадбиркор муваффақиятга эришиш учун кўплаб хусусиятлар керак бўлади.

Лекин қисқагина жавоб бериш лозим бўлса, у ҳолда энг асосий нарсага эътибор қаратиш ва ўжарликни санаб ўтишим мумкин.

Ортиқча нарсалардан воз кечиш кераклигини Intralinks деб номланувчи стартапда бош директор лавозимида ишлаганимда тушунганман. Компания йирик молиявий ўтказмалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқарарди. Компания асосчилари мени ишга таклиф этишган пайтда йилига уч миллион доллар ишлаб топган стартап ўн саккиз миллион доллар зарар кўрганди. Ўша пайтда компания еттита дастурий маҳсулот ишлаб чиқараётган ва инқироз арафасида эди.

Бу муваффақиятсизликнинг бош сабаби эътиборни асосий вазифага қаратмаслик эди. Биринчи навбатда қайси лойиҳаларни тўхтатиш кераклигини аниқлаб олдим. Маълум бўлишича, дастурлардан бири синдикатлаштирилган кредитлар учун мўлжалланган бўлиб, бу ўнлаб юридик ва юзлаб жисмоний шахслар иштирок этадиган жуда мураккаб жараён эди. Биз олтита лойиҳадан воз кечишга ва диққатимизни фақат битта лойиҳага қаратишга қарор қилдик.

Жамоага бу қарорни тушунтирар эканман, битта йўналишда зўр бўлиш қанчалик қийинлигини, еттита йўналишда эса ҳеч ким энг зўр бўла олмаслигини айтдим. Еттита қуённинг ортидан қувсанг, бирортасини ҳам тута олмайсан. Жамоанинг бу қарорга қўшилиши қийин бўлди, лекин якунда ҳамма бу қарорга рози бўлди.

Ҳеч қачон ҳеч кимни бошқармаган вице-президентлардан ташкил топган директорлар кенгаши даҳшатга тушди: қандай қилиб компания маблағга муҳтож бўлиб турганида эҳтимолий даромад манбаларидан воз кечиш мумкин? Мен қатъий туриб олдим: асосийси — вақтида қарор қилиш ва ортиқча нарсалардан воз кечиш. Ниҳоят уларни кўндирдим.

Битта муаммони ҳал қилишга эътибор қаратиш қийин, айниқса, маълум бир шахсиятга эга инсонларда: айрим тадбиркорлар ўта ижодкор бўлиб, бир хилликдан тезда зерикишади, улар бир нечта ишларни бажаришни ёқтиришади. Бундай стартапчилар атрофига бошқа ишларга чалғимайдиган кишиларни ҳамкор сифатида тўплашлари керак.

Ўжарлик – тадбиркор учун муҳим бўлган хусусиятлардан бири. Альберт Эйнштейн мана бундай фикрни ўртага ташлаган: бошқача натижага эришиш умидида битта ишни тинмасдан бажаравериш. Янги лойиҳани муваффақиятли бошлаш учун худди шундай иш тутиш керак. Росс Перо бу фикрни тасдиқлайди: «“Йўқ” бу ҳали “йўқ” дегани эмас, бор-йўғи “ҳозир эмас” дегани».

Кейинроқ Intralinks IPOга чиқишга қарор қилди. Бу даврга келиб биз ривожланиб борардик: агар 1999 йилда даромад атиги уч миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2000 йилда йигирма миллионни ташкил этди. Августда биз ишга киришдик. Инвесторлар учун 75та презентация ўтказдик. Акцияларимиз нархини белгилаш учун JPMorganнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасига келдик. Оқибатда биз ҳозирча бозорга чиқмасликка қарор қилдик: савдо пайтида акцияларимиз қадрсизланишидан чўчидик. Вақтинча МЧЖ сифатида қолишни маъқул кўрдик.

Кейин эса хусусий инвестиция излаш учун яна бир босқични ўтказишимизга розилик берувчи банк топилди. Биз яна элликта презентация ўтказдик, кейин орада низо чиқди ва банк билан хайрлашдик. Яна бошқа банк чиқди, яна элликта презентация ўтказдик, банкнинг мижозларидан бири компаниямизни сотиб олмоқчи ҳам бўлди (лекин сотиб олмади).

Сўнгра биз Rho Capital деб номланувчи венчур инвестициялар компанияси билан танишдик. Саккиз ой ишлаганимиздан кейин (215дан ортиқ презентация) ниҳоят 50 миллионга эришдик. Деярли ҳар бири инкор этиш билан тугаган 215та презентацияни ўтказиш ақлсизлик эдими? Йўқ, бу ақлсизлик эмасди — бу ҳар бир тадбиркорда бўлиши лозим бўлган ўжарлик эди холос.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar