Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.05.2016

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 206
Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Инсульт – жиддий ва жуда хавфли касаллик бўлиб, афсуски, ундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Одамлар орасида шундай фикрлар борки, гўёки кексаларда инсульт хасталигига чалиниш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Бироқ бу нотўғри тушунча, статистиканинг қайд этишича, ўлимга сабабчи бўлувчи бу касаллик ёшларда ҳам жуда кўп учрайди. Иккала жинс вакилларида ҳам бошланғич аломатлар бир хил бўлса-да, аёлларда инсультнинг шахсий билвосита белгилари мавжуд бўлади ва буларни, албатта, ҳар ким билиб олиш зарур. Бу эса, ўз навбатида, кимнидир ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши табиий.

Биринчи белги: Беҳушлик ёки бош айланиши

Координация ва эс-ҳушни йўқотиш аёллар билан бирга эркакларда ҳам учраб туриши мумкин, бироқ аёлларда бу ҳолат жуда кенг тарқалган. Агар сизни бирдан бошингиз айланса, унда тиббий аломатлар турлича бўлиши мумкин. Лекин қандайдир ташқи омилларнинг таъсирисиз бу ҳол кузатилса – бу аёлларда инсультнинг муайян бир аломатлари бошланганидан дарак беради.

Иккинчи белги: Галлюцинация

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Галлюцинация (алаҳсираш) одатда акустик (эшитишга оид) ва визуаль бўлади, бироқ аёлларда кўпроқ таъм, ҳид ва сезгир ҳисларга нисбатан алаҳсирашлар кўп кузатилади. Одатда, инсонлар галлюцинацияни шизофрения ёки Альцгеймер каби руҳий хасталикларга тенглаштирса-да, аёлларда бу ҳолат кўпроқ инсульт аломатларини эслатади.

Учинчи белги: Ҳолсизлик

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Агарда сиз мушакларнинг карахтлиги ёки тананинг бирон қисми санчиб оғришини сезсангиз – бу инсультнинг классик аломатларидан бири. Эркаклардан фарқли ўлароқ, аёлларда бу белги тананинг барча қисмига таъсир кўрсатиб, қайсидир аъзода кучли санчилишлар кузатилади.


Тўртинчи белги: Ҳиқичоқ тутиш

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Бу аёлларда учраб турувчи энг қадимий ва кўп тарқалган белгидир. Одатда, ҳиқичоқ – сув ичганда ёки ўзидан-ўзи ғойиб бўлувчи зарарсиз ҳолат. Агар ҳиқичоқ тутганда кўкрак қафасингизда қандайдир оғриқ пайдо бўлса, бунга алоҳида эътибор қаратиш лозим.


Бешинчи белги: Ҳаяжонланиш

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Кўпинча, ҳаяжонланиш ёки чалкашиш – аёлларда учрайдиган обсесиф (хирахандон) руҳий ҳолат саналади. Бу нутқ сўзлашдаги қийинчилик ва билим чалкашлиги каби вазиятларда ўз ифодасини топади.


Олтинчи белги: Диққат марказни йўқотиш

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Яна бир тез пайдо бўлувчи аломат диққатни йўқотиш бўлиб, унда сиз таниш ерда йўқолиб қолишингиз ёки бирон жойда бутунлай йўқ бўлиб қолганингизни ҳис этишингиз мумкин.

Еттинчи белги: Нафас қисилиши

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Агар нафас қисилиши - сизнинг одатий муаммоиз бўлмаса, умуман нафас олиш йўлларида аввал сизни ҳеч нима безовта қилмаган бўлса, демак бу аломатга (яъни тўсатдан нафас қисилиши) жиддий эътибор қаратиш лозим. У шунингдек, юрак оғриғи ёки қон босимининг ошиши каби оғриқлар билан бирга келиши мумкин.

Саккизинчи белги: Оғриқ

Инсультнинг аёлларда учрайдиган саккиз хил аломати

Тананинг юқори қисми, хусусан, қўл, бел, бўйин ва жағдаги кучли оғриқ – энг очиқ-ойдин бўлган белгилардан ҳисобланади. Бу деярли 100 фоиз юрак хасталига боғлиқ бўлади. Мазкур ҳолат кўпроқ аёлларда кузатилади. Агар бу аломат сизда кутилмаганда содир бўлса, тез ёрдам чақиринг!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar