Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.05.2016

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 202
Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Кабриолет — ғайритабий машина ҳисобланади. Бу моделлар автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларга даромад келтирмайди. 2004 йилдан бери бу каби машиналарни ишлаб чиқариш 51 фоизга тушиб кетди. Улар усти ёпиладиган турларига нисбатан кам ишлаб чиқарилади. Автокомпаниялар кабриолетларнинг турли моделларини кашф қилишади, уларни синовдан ўтказишади ёки умуман уларга кам эътибор қаратишади, хуллас, бир сўз билан айтганда, кабриолетлар истеъмолдан чиқиб кетаётгандек...

Шу сабаб ушбу машиналарнинг рейтингини тузишга қарор қилдик. Рўйхатга киритилган маркалар ўзига эътиборингизни тортиши табиий.


1. Rolls-Royce Dawn (2017)


Бу кабриолет Rolls-Royce’нинг иккинчи линейкасида чиққан тўрт ўринли машинадир. У ўзидан олдин чиққан Phantom’га қараганда кичикроқ ҳамда арзонроқ ҳисобланади. Нозик интерьерлар қимматбаҳо ёғочлардан ишланган бўлиб, уларни бошқарув панелларидан тортиб, эшик ва кузовнинг орт қисмларигача учратиш мумкин. Бундан ташқари, автомобиль 6,6 литрга эга бўлган V12 бензинли турбодвигатель билан таъминланган. У 568 от кучига эга бўлиб, айланиш лаҳзаси 780 Нм. га тенг. Жиҳозлар ўрнини саккиз босқичли узатмалар қутиси ҳам тўлдиради. Автомобиль соатига 100 км.ли тезликка 4,9 сония ичида чиқади.


2. Audi R8 Spyder (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Audi R8 Spyder — R8 модификациясининг сўнгги йиллардаги энг ажойиб намунаси ҳисобланади. Олди қисми катта панжара ва диодли чироқлар билан таъминланган. Орт қисми эса ўриндиқлардан то автомобилнинг дум қисмига қадар вентилацион қувурчалардан иборат. У илк бор Нью-Йоркда ўтган автосалонда тақдим этилган эди. Унда 5,2 литрли V10 двигатели жойлаштирилган. У 540 от кучига эга бўлиб, айланиш лаҳзаси 540 нанометрни ташкил этади.


Двигатель етти босқичли узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. Унда иккита сцепления мавжуд. У соатига 100 км.ли тезликка 3,6 сонияда чиқа олади. Автомобилнинг рамасининг 80 фоизи алюминдан ясалган. R8 купесининг нархи 2017 йилдан бошлаб 162,9 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.


3. Jaguar F-Type SVR (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Jaguar автокомпаниясининг F-Type SVR кабриолети Женева автосалонида муваффақиятли намойиш этилди. Унинг ичига 5 литрли V8 двигатель жойлаштирилган бўлиб, у 575 от кучига эга ҳамда айланиш лаҳзаси 700 нанометрни ташкил этади. Автомобилнинг овози жуда баланд. У соатига 100 км.ли тезликка 3,5 сонияда чиқа олади. Бу кўрсаткич одатий F-Type маркаларига қараганда 0,4 сонияга кўп деганидир. Унинг энг юқори тезлиги соатига 320 км.ни ташкил этади. Нархи 128,8 минг АҚШ долларидан бошлади.


4. MINI John Cooper Works Convertible (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Барча автомобиль ишқибозлари BMW i8 Roadster’ни кутаётган бир пайтда, кўпчиликнинг эътиборини мана бу кичкинтой ўзига тортди. У 2 литрли турбодвигатель билан таъминланган бўлиб, олти босқичли автомат ҳамда қўлда бошқариладиган узатмалар қутисига эга. Ушбу модель 40 минг АҚШ доллари атрофида баҳоланган.


5. McLaren 675LT Spider (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

McLaren компанияси ушбу кабриолети билан анча шов-шувга сабаб бўлди. Автомобилнинг нархи 372,6 минг АҚШ долларига баҳоланган ҳамда 500 нусхада чиқарилган. У ташқи ва ички томондан ҳам кабриолет талабларига тўлиқ жавоб беради. Машина 3,8 литрли V8 мотори билан жиҳозланган. Унинг қуввати 666 от кучини ташкил этади, етти босқичли узатмалар қутисига эга. Кабриолет соатига 100 км.ли тезликка 2,9 сония ичида кўтарилади.


6. Bentley GT V8 S Convertible (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Bentley компанияси тақдим этаётган тўрт ўриндиқли кабриолет жорий йилнинг июнь ойига қадар сотувга чиқарилади. Унинг асосий сифати шундаки, автомобиль ўзгача, янги рангда бўлади. Унинг бошқа жиҳатлари “ўтмишдош”ини такрорлаган — 520 от кучига эга, соатига 100 км.ли тезликка 4,5 сония ичида эришади. Унинг энг юқори тезлиги 307 км/с.


7. Mercedes-Benz AMG C43 Cabriolet (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

2016 йилнинг бошида Женевада бўлиб ўтган автошоуда Mercedes компанияси ўзининг C-синфидаги илк кабриолетини намойиш этди. У йиғиладиган том ва Air scarf (“ҳаво шарфи”) билан таъминланган. Капот остида эса 3 литрли ҳамда 362 от кучига эга двигатель жойлаштирилган. Унинг ёрдамида автомобиль соатига 100 км.ли тезликка 4,7 сония ичида эришади.


8. Porsche 718 Boxster S (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Porsche компанияси тақдим этаётган 718 Boxster S моделини чиқариш июнь ойида режалаштирилган бўлиб, унинг нархи 70 минг АҚШ доллари этиб баҳоланган. Тўғрисини айтганда, янги модель эскисидан унча фарқ қилмайди, унинг фақатгина орт чироқларига чизиқлар туширилган бўлиб, ён томонидаги ҳаво ўтказгичлар бироз кенгайтирилган. Boxster S 350 от кучига эга двигатель, PDK узатмалар қутиси ва соатига 100 км. Тезликка 4 сония ичида чиқишга ёрдам берувчи Sport Chrono тўплами билан жиҳозланган. Автомобилнинг энг юқори тезлиги соатига 285 км.ни ташкил этади.


9. Ferrari 488 Spider (2016)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Бу модель Ferrari 488GTB’нинг деярли нусхаси бўлиб, ундан фақатгина том қисми олиб ташланган. Кабриолет V8 двигателига эга бўлиб, у 661 от кучига эга. Унинг томи 14 сония ичида йиғилади. У соатига 100 км. тезликка 3 сония ичида чиқиб олади. Нархи эса 300 минг АҚШ доллари атрофида.


10. Chevrolet Camaro ZL1 Convertible (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Camaro шундоқ ҳам энг яхши машина бўлиб, унинг кабриолети янада яхши этиб ишлаб чиқарилган. Унинг сотуви йил якунига қадар йўлга қўйилади. Кабриолет 640 от кучига эга V8 двигатели билан таъминланган. Бундан ташқари, пойга подвескаси ва Brembo тормози билан жиҳозланган. У купега қараганда зўрроқ кўринади: 20 дюймли алюмин ғилдирак дисклари, олд томонида агрессив панжара ҳамда юқори ҳажмли кузов.

11. Mazda MX-5 Miata Retractable Fastback (RF) (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Йиғиладиган том қисми Mazda компаниясининг ютуқларидан биридир. Miata моделининг янгиланган мажмуасида тўрт цилиндрга эга 2 литрли двигатель ва олти босқичли узатмалар қутиси (механика ва автомат) бор.


12. Range Rover Evoque Convertible (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

Rover компанияси ва ниҳоят ўз орзусига етди! Улар спорт йўлтанламасининг томини олиб ташлашди. Энди машинани очиқ осмон остида бошқариш мумкин бўлади. Машина тўрт цилиндрга эга 2 литрли двигатель билан жиҳозланган бўлиб, унинг қуввати 240 от кучига эга. Том қисми соатига 50 км. тезлик ичида 18 сония вақт оралиғида йиғилади. Унинг нархи 50 минг доллардан бошланади.


13. BMW 6 Series Convertible (2017)

Осмон остида сайр: янги авлод кабриолетлари

BMW компаниясининг 6-сериаси навбатдаги авлоди уч модификацияда ишлаб чиқарилади: икки эшикли купе ва кабриолет, шунингдек, тўрт эшикли Гран Купе. Кабриолет, албатта, улар ичида энг таниқлисидир. BMW компаниясининг қайд этишича, янги версия 2017 йилда ишлаб чиқарилади. Компаниянинг қўшимча қилишича, унда янада кучлироқ двигатель ўрнатилади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar