Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.05.2016

Тишларни «даволовчи» ширинликлар ёхуд дунёдаги антиқа стартаплар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 231
Тишларни «даволовчи» ширинликлар ёхуд дунёдаги антиқа стартаплар

XXI аср улкан кашфиётлар, кишини ҳайратга солувчи ихтиролар асри бўлди. Уларга яхшилаб разм солинса, барчаси инсон ҳаётини енгиллаштириш учун қаратилганига амин бўламиз. Ана шундай оламшумул ютуқлар ҳақида қуйида ҳикоя қилинади.

Common — янги авлод ётоқхонаси

Коливинглар ёки янги авлод ётоқхонаси АҚШда ишлаб чиқариш учун маблағ йиғишни бошлаб юборди. Унинг энг катта тарғиботчиси Брэд Харгривснинг Common компанияси ҳисобланади. Яқинда Нью-Йорк ва Сан-Францискода иккита коливинглар қурилиши ўз ниҳоясига етди. Нью-Йоркдаги коливинг 12та хона ичида 51та ётоқхонага эгадир.

Business Insider нашрининг сўзларига кўра, мазкур бинонинг 80 фоизли жойи қурилиш тугамасидан аввал банд қилиб қўйилган. Коливингда яшаш учун тестдан ўтиб, феъл-атворингиз, одатларингиз ва фаолиятингиз тўғрисида маълумот қолдиришингиз керак бўлади. Коливингдаги хоналар ойига 1800 доллардан 2300 долларгача бўлган нархда келаси йилга ҳам тўлаб қўйиш шарти билан берилади. Агар ётоқхона жойлашган ҳудуд ҳисобга олинса, бу нарх — ҳамёнбоп. Сабаби Бруклиндаги бир хонали турар-жойлар тахминан 3000 долларни ташкил этади.

Observa — дўконлардаги пештоқларни суратга олган фойдаланувчиларга ҳақ тўловчи стартап

Тишларни «даволовчи» ширинликлар ёхуд дунёдаги антиқа стартаплар

Дўконлар ёки мерчендайзинг учун витринага маҳсулотларни қўйиш — брендлар ва савдо маконлари ўртасидаги ҳамкорликда муҳим аҳамият касб этади. Товарлар витринага шунчаки қўйилмайди — одамлар кўзи тушадиган ерга қўйилган бўтқа қутиси пастки қаватга жойлаштирилган маҳсулотларга нисбатан анча яхшироқ сотилади.

Компания учун витринадаги товарлар шартномага мувофиқ жойлаштирилганини текшириш жуда ҳам қийин. Айнан шу вазифа билан эндиликда Observa стартапи шуғулланади. Компания дўконлардаги витриналарни суратга олиб, маҳсулот тўғри жойга қўйилгани туғрисидаги бир неча саволларга жавоб берувчи фойдаланувчиларга ҳақ тўлайди. Дўконга бир марта ташриф буюрган фойдаланувчи 15 долларгача маблағ ишлаб олиши мумкин. Май ойининг бошида Observa стартапи 575 минг долларлик инвестицияларни тўплай олди.

Zollipops — тишларни «даволовчи» ширинликлар

Тишларни «даволовчи» ширинликлар ёхуд дунёдаги антиқа стартаплар

Zollipops ширинликлари тиш эмалига ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда. Компания асосчиси Алина Морзеда ота-онаси тишга зиён келтирувчи ширинликлар ейишни тақиқлаб қўйишганида мазкур ғояни амалга ошириш фикри туғилади. «Отам доимо менга хўрозқандлар тишга зарарли эканлигини таъкидлар эди. Мен эса ўйланиб қолдим, нега энди улар фойдали бўла олмайди?», — деб ёдга олади Морзе Small Business Trends нашрига берган интервьюсида.

Zollipops худди оддий хўрозқандларга ўхшайди. Унинг турли таъмдаги ширинликлари мавжуд — қулупнай, узум, апельсин, ананас ва олча. Олмали ширинликлар таркиби билан ажралиб туради. Хўрозқандлар учун шакар ўрнига эритритол, ксилитол ва стевия кукунларидан фойдаланилган. Бу қўшимчалар тиш эмалига салбий таъсир кўрсатмайди. Бироқ маҳсулот шиорида қайд этилган «даволайди», деган сўзлар шунчаки бўрттирма бўлиб, улар шунчаки ширинлик зарарли эмаслиги ва бир неча ижобий ҳусусиятларга эгалигини назарда тутади.

Swanluv — тўйларни таъминлаб берувчи стартап

Тишларни «даволовчи» ширинликлар ёхуд дунёдаги антиқа стартаплар

Сиэтлдаги Swanluv стартапи мижозларнинг никоҳ маросимлари учун 10 минг доллар ҳисобида маблағ ажратади. Лекин ўзининг шарти мавжуд яъни агар никоҳ 6 ойдан бошлаб 25 йил ичида бузиладиган бўлса, собиқ эр-хотинлар сарфланган харажатларни фоизи билан қайтариши керак бўлади.

Компания ҳар бир жуфтликни хусусиятларига кўра танлаб олади. Стартап асосчилардан бири Скотт Эви ғоя матлақо «аҳмоқона» эмаслигини ва у статистикага асосланиб яратилганини қайд этмоқда.

Your Novel

Тишларни «даволовчи» ширинликлар ёхуд дунёдаги антиқа стартаплар

Your Novel — сиз учун мослаштирилган асарларни яратувчи хизмат Your Novel ошиқ жуфтлик учун севги қиссасининг қаҳрамонлари бўлишига ёрдам беради. Компания мижозлар танлови учун турли замонларда содир бўлувчи бир неча сюжетларни тақдим этади. Улардан кўпчилиги — экзотик пляж ва ороллар бўлиб, бироқ жиноятни фош этиш ёки вампирлар тўғрисидаги сюжетлар ҳам мавжуд.

Мавзуни танлаб бўлгач буюртмачи сўровнома тўлдириб, бош қаҳрамонлар исми, уларнинг туғилган йили, яқинроқда жойлашган аэропорт ва уй ҳайвонлари номини кўрсатиб ўтиши керак бўлади. Бундан ташқари, шахсий саволларга ҳам жавоб бериш талаб этилади: севимли радиостанция, атторлик буюми номи, кўзнинг ва сочнинг ранги ва ҳ.к. Тайёр асар почта орқали керакли манзилга юборилади. Енгил қопламали китоб нархи 49,95 доллар бўлиб, жуфтликнинг суратлари туширилган муқовали асар —74,95 доллар. Қаттиқ қопламали китобларни сотиб олиш эса 94,95 ва 119,95 долларни ташкил этади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar