Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.05.2016

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 237
Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Болалар дунёга бошқача нигоҳ билан боқадилар. Уларнинг қизиқувчан нигоҳларидан ҳеч нарса қочиб қутулолмайди: уларга атрофдаги ҳамма нарса қизиқ. Улар баъзида шундай саволлар беришадики, бу саволларга жавоб бериш осон бўлмайди.

Биз болаларнинг энг кўп бериладиган саволлари ва уларнинг жавобларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сув нега қайнайди?

Сув исиганда унинг молекулалари ҳаракатлана бошлайди ва бунинг натижасида ҳарорат кўтарилади. Заррачаларнинг ҳаракати тезлашади, уларнинг орасидаги масофа узайиб боради ва молекулаларнинг бир-бирини тортиш кучи етмай қолади. Шунда улар учиб, бир-биридан узоқлашиб кетади. Сув буғи шу тарзда пайдо бўлади: ҳарорат кўтарилганида заррачалар ҳаракати тезлашиб, ҳавога кўтарилади.

Самолёт нега қулаб тушмайди?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Масалан, «Боинг-747»нинг оғирлиги 162 тонна ва пастга қулаб тушмайди. Унинг қулашига кўтариш кучи имкон бермайди: ҳаво оқими қанотларни юқоридан ва пастдан сиқиб туради ва самолётни юқорига кўтаради. Самолётнинг тезлиги катта бўлганлиги сабабли унинг остидаги ҳаво зичлашади ва уни самода кўтариб туради.

Қор нега оқ?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Қор учқунлари алоҳида ҳолда шаффоф бўлади ва ёруғликни ўтказади. Лекин улар кўпайиб, зичлашганида ёруғлик қорда синади ва улар орқали акс этади. Ёруғликнинг аксини биз оқ рангда кўрамиз, чунки қуёш ҳам биз ўйлагандек сариқ эмас, оқ рангда.

Нега кўк рангли соч бўлмайди?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Сочда иккита бўёвчи модда бўлиб, улар қора, жигарранг, сариқ ва қизил рангларга жавоб беради. Шунингдек, соч толасида ҳаво шарчалари ҳам бўлади. Сочнинг ранги рангларнинг аралашиши ва шарчалар миқдорига боғлиқ. Ранглар аралашмасидан кўк ва яшил ранг пайдо бўлмайди.

Коинотда нима учун вазнсизлик бор?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Ҳаво кемаси ичидаги космоновтлар коинотда тортишиш кучи йўқлиги учун ҳавода сузиб юрмайдилар. Тортишиш кучи коинотда ҳам мавжуд ва у орбитадаги жисмларни ушлаб туради. Вазнсизлик ҳолати космонавтлар орбита ҳалқасида мунтазам равишда сониясига 7,9 км тезликда тушишгани учун пайдо бўлади. Агарда биз осмонўпар бино лифтида мана шундай тезликда тушганимизда, лифт ичида муаллақ туришимиз мумкин бўларди.

Осмон нега мовий?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Қуёш нури атмосферада сочилиб кетади. Оқ ранг синади ва камалакнинг етти рангига тарқалади. Кўк ранг барча рангларга нисбатан кучлироқ ёйилиб кетади ва шунинг учун осмон мовий рангда. Кўк рангга бошқа ранглар ҳам аралашгани боис осмон соф кўк рангда бўлмайди.

Туман нима?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Туман — бу майда сув томчилари ёки ердан кўтарилиб турувчи майда муз зарраларидир. Совуқ ҳаво илиқ ерга урилганида сув буғи ёки муз зарралари пайдо бўлади ва булутга айланиб ердан кўтарилади.

Сув нега ёнмайди?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Сув водороднинг кислород билан оксидланиши натижасида иссиқлик ажратиб пайдо бўлади. Сув иссиқликни бериб бўлгани боис табиий шароитда ёнмайди.

Нега соат миллари тескари йўналишда айланмайди?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Қуёш соатлари Шимолий яримшарда ихтиро қилинган бўлиб, гномон сояси Қуёш ҳаракатига мос равишда ҳаракатланган. Механик соатлар ихтиро қилингач, циферблатдаги рақамлар жойлашуви сақлаб қолинган.

Ғилдирак нега айлана шаклида?

Болаларнинг энг қийин саволларига жавоб

Ғилдирак айлана шаклида бўлишининг сабаби, текис йўлда юришга қулай. Ғилдиракнинг барча ёйлари ўқдан бир хил масофада жойлашади. Шунинг учун текис йўлда ҳаракатланганда ўқ доимо бир хил баландликда туради ва автомобиль/аравани силкитмайди. Агарда йўл гармон шаклида бўлганида эди, квадрат шаклидаги ғилдиракда ҳаракатланиш қулайроқ бўларди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar