Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.05.2016

Велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулинг

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 75
Велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулинг

Ёз бошланишига ҳам жуда оз фурсат қолди. Ёзги мавсумга ортиқча вазндан халос бўлган ҳолда кириб бориш учун ҳам вақт тиғиз. Лекин ҳали имконият бор. Оддийгина велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулишингиз мумкин.

Нонуштадан олдинги сайр

Ҳар куни нонуштадан олдин 20 дақиқа велосипедда сайр қилишни одат тусига айлантиринг. Яқинда амалий физика журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига қараганда, қорин оч пайтида ёғлар тез сўрилиб кетар экан. Оддийгина эрталабки сайр ҳафтасига 2000 калорияни ёндириб юборади.

Интенсив спорт

Велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулинг

Оралиқли юкланишлар велосипедда сайр қилишга ҳам хос. Велосипедда аста ҳаракатланишни вақти-вақти билан максимал тезликда ҳаракатланишга алмаштиринг: бу организмингизни ёғни фаолроқ эритишга мослаштиради.

Йўлтанламас

Велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулинг

Ўнқир-чўнқир йўллардан бир соат велосипедда юриш қулай трассадаги ҳаракатга нисбатан 600 калория кўпроқ миқдорни йўқотади. Бундан ташқари, ноқулай йўл бутун танангизни ишлашга мажбур қилади: гавда доимо мувозанатни сақлаш учун тайёр ҳолда туради, оёқ ва қўл мускуллари ҳам зўриқиш билан ишлайди.

Тоғларга отланамиз

Велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулинг

Тоққа велосипедда бориш ҳамма учун ҳам ёқимли машғулот эмас. Бу жудаям қийин иш. Лекин ҳатада бир марта бўлса ҳам тоғда велосипедда сайр қилсангиз, бир ойдан кейин натижасини сезасиз.

Сайр пайтида овқатланиш

Велосипед ёрдамида ортиқча вазндан қутулинг

Сиз куни билан велосипедда сайр қилишингиз мумкин. Шубҳасиз, организмга бунинг учун қувват керак бўлади. Сиз қувватни енгил ва фойдали тамаддидан олишингиз мумкин. Масалан, велосипедчилар учун тўйимли батончик, банан ейиш ёки протеинли коктейл ичиш жуда қулай.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar