Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.05.2016

Фарзандингиз суҳбатингизни бўлса...

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 192
Фарзандингиз суҳбатингизни бўлса...

Эҳтимол, суҳбат пайтида ёш бола отаси ёки онасининг енгидан тортиб, суҳбатга халақит бериши ҳар биримизга таниш вазият бўлса керак. Бир танишимникида гувоҳ бўлганимдаги усул билан эса бу муаммони жуда осон ва бутунлай ҳал қилишган экан.

Биз унинг уйида суҳбатлашиб ўтирардик. Унинг уч ёшли ўғли олдимизга келди ва нимадир демоқчи бўлди. Лекин у суҳбатимизни бўлиш ўрнига қўлини онасининг билагига қўйди ва кута бошлади. Дугонам ҳам суҳбатдан чалғимасдан қўлини ўғлининг қўли устига қўйди.

Гапини тугатиб бўлганидан кейин у ўғлига ўгирилди. Мен таажжубда эдим! Қандай осон ва мулойимлик билан. Ўғли онасининг гапи тугашини атиги бир неча сония кутиб турди ва бир оздан сўнг онаси унга эътиборини қаратди.

Мен бу ҳақда турмуш ўртоғимга айтиб бердим ва биз ҳам дарҳол оиламизда мана шу услубни қўллашга қарор қилдик. Биз фарзандларимизга бирор киши билан суҳбатлашаётганимизда гапимизни бўлмасдан шунчаки билагимизга қўлини қўйиб бир оз кутишларини айтдик. Ҳеч қанча вақт ўтмай, улар суҳбатимизни бўлмайдиган бўлишди.

Энг асосийси эса фарзандларимизга «Гапимни бўлмай тур!», «Бирпас жим тур!» ёки «Гапимизга аралашмай тур!» дея қўпол гапиришлардан қутулдик.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar