Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.05.2016

Ақлингизни синайдиган топишмоқлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 225
Ақлингизни синайдиган топишмоқлар

Бу топишмоқларни осонгина ечиш мумкин. Ёки бўлмаса, соатлаб ҳам жавоб тополмаслик мумкин. Сизларни қуйидаги жумбоқларни ечишга таклиф этамиз.

1. Йўлдаги қийинчилик

Бир киши машинаси ғилдирагини алмаштираётиб эҳтиётсизлик оқибатида ғилдиракнинг тўртала гайкасини ҳам канализация тирқишидан тушириб юборди. Уларни олишнинг имкони йўқ эди. Ҳайдовчи энди йўлда қолиб кетиши ҳақида ўйлай бошлаганида унинг ёнидан ўтиб кетаётган бир болакай ғилдиракни қандай қилиб маҳкамлаш мумкинлиги борасида маслаҳат берди. Ҳайдовчи боланинг маслаҳатига амал қилди ва яқин-орадаги устахонага етиб олди. Бола қандай маслаҳат берган?

2. Фош бўлган ёлғончилик

Бир киши махфий клубга шубҳа уйғотмасдан кириши керак эди. У клубга кираётганлар соқчининг саволига жавоб бериб, сўнгра кириб кетишаётганлигини кузатиб турди. Биринчи кишига қуйидаги савол берилди: «Ўн икки?» У жавоб қилди: «Олти!» Ва клубга кириб кетди. Иккинчи кишига — «Йигирма икки?» Жавоб: «Ўн бир». У ҳам клубга кириб кетди. Кузатаётган киши саволга жавоб топиш осон эканлигини кўрди ва қоровул олдига келди. «Қирқ икки?» — деди қоровул. «Йигирма бир!» — ишонч билан жавоб берди у ва шу заҳоти фош бўлди. Нега?

3. Ялмоғиз кампирнинг совғаси

Шаҳзода Иван ёз тугаб бораётган пайтда тўққизинчи қироллик томон йўлга чиқди ва йўлда ялмоғиз кампирнинг уйида бир тун меҳмон бўлди. Кампир уни меҳмон қилиб, уйидан жой берди. Эртасига эрталаб шаҳзодани кузатар экан, у бир кўйлакни узатиб шундай деди: «Йўлингда дарё учрайди, унинг устида кўприк йўқ, сузиб ўтишингга тўғри келади. Мана бу сеҳрли кўйлакни кийиб олсанг, дарёдан чўкмай ўтасан». Роппа-роса юз кундан кейин шаҳзода Иван дарёга етиб келди. Лекин дарёдан сеҳрли кўйлакни киймасдан ҳам бемалол ўтди. Нима учун?

4. Қуёнлар солинган қафаслар

Ҳовлида учта: қизил, сариқ ва яшил рангли қафас бор эди. Қафасларда қуёнлар бўлиб, яшил рангли қафасдаги қуёнлар сони сариқ қафасдаги қуёнлардан икки баробар кўп эди. Бир куни чапдаги қафасдан бешта қуён олинди, қолган қуёнларнинг ярмини эса қизил қафасга солишди. Чапдаги қафас қандай рангда?

5. Ким айбдор?

Ярим тунда бир кўчада номаълум машина бир одамни уриб юбориб, воқеа жойидан ғойиб бўлди. Милиция ходими автомобиль катта тезликда ҳаракатланганига эътибор берди. Атрофда гувоҳ бўлган олти киши бир-бирига зид маълумот беришди:

— машинанинг ранги кўк, рулда эркак киши эди;

— машина катта тезликда ҳаракатланганди ва чироқлари ўчиқ эди;

— машинанинг давлат рақами бор эди ва секин кетаётганди;

— машинанинг русуми «Нексия», чироқлари ўчиқ эди;

— машинанинг давлат рақами йўқ эди, рулда аёл киши эди;

— машинанинг русуми «Спарк», кулранг эди.

Автомобиль топилгач, фақатгина битта гувоҳ тўғри маълумот бергани аниқланди. Қолган беш кишининг битта маълумоти тўғри, иккинчи маълумоти нотўғри бўлиб чиқди. Жавоблардан келиб чиқиб машинанинг русуми, ранги, тезлиги, давлат рақами бор-йўқлиги, чироқлари ўчиқ-ёниқлиги ва рулда ким бўлганлигини аниқланг.

6. Сўнгги савол

Ер юзидаги барча одамлар бир вақтнинг ўзида нима қилишади?

1-бошқотирманинг жавоби

Қолган учта ғилдиракнинг ҳар биридан биттадан гайка олиб, тўртинчи ғилдиракни маҳкамлашни маслаҳат берган.

2-бошқотирманинг жавоби

Бир қарашда пароль – айтилган соннинг иккига бўлинишидан келиб чиққан бўлинмага ўхшайди. Аслида эса бу айтилган сонлардаги ҳарфлар сонини билдиради. Ушбу ҳолатда тўғри жавоб 21 эмас, 8 бўлиши керак эди.

3-бошқотирманинг жавоби

Шаҳзода Иван Ялмоғизнинг уйида сентябрда бўлган. Роппа-роса юз кундан кейин қишнинг аёзли кунида у дарё бўйига етиб келган. Дарё қалин муз билан қопланганлиги учун у сеҳрли кўйлаксиз ҳам дарё устидан бемалол ўтиб кетган.

4-бошқотирманинг жавоби

Яшил қафасдаги қуёнлар сони бошқа қафасдаги қуёнлардан икки баробар кўп, демак ундаги қуёнлар сони жуфт сон. Чапдаги қафасдан бешта қуён олингач, унда қолган қуёнлар сони ҳам жуфт сон бўлади (чунки тенг ярми бошқа қафасга олинади). Демак, қуёнлар олингунига қадар ундаги қуёнлар сони тоқ сонни ташкил этган. Шундай қилиб, чапдаги қафас яшил рангда эмас. Жумбоқдан келиб чиқадиган бўлсак, қизил ҳам эмас. Қафас сариқ рангда.

5-бошқотирманинг жавоби

Машина русуми «Спарк», ранги кўк, давлат рақами бор. Катта тезликда чироқлари ёниқ ҳолда ҳаракатланган. Рулда аёл киши бўлган. Милиция ходимининг кўрсатмасига таянамиз — машина катта тезликда ҳаракатланган. Кўрсатмадан келиб чиқиб, машинанинг секин ҳаракатлангани ҳақидаги нотўғри жавобни аниқлаймиз ва қолган кўрсатмалардаги нотўғри маълумотлар келиб чиқади.

6-бошқотирманинг жавоби

Улғайишади, яъни ёшлари катталашиб боради.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar