Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.05.2016

Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 148
Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

Илон Маск — таниқли инженер, ихтирочи, инноватор ва бизнесмен. SpaceX, Tesla Motors ва SolarCity компанияларининг асосчиси ва раҳбари. Қуйида унинг «Илон Маск: Ҳеч қачон таслим бўлмайман» номли китобидан қизиқарли парчаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Инновациялар ва тараққиёт ҳақида

Мағлубиятга кўникиш нотўғри. Бошқа янги ғояни синаб кўриш тўғрироқ. Агарда ҳар бир ўйланган ғоя муваффақиятли бўлади деб ўйласангиз, у ҳолда ҳеч бир ғоянгиз амалга ошмайди.

Агар бир неча юз йил ортга қайтсак, бугун биз оддий деб ўйлаётган кўп нарсалар сеҳргарликдай туюлади — масофадан туриб сўзлашиш, тасвирларни узатиш, парвозлар.

Иш ҳақида

Қаттиқ ишланг. Бошқалар ҳафтасига қирқ соат, сиз эса юз соат ишласангиз, сиз улардан икки ярим марта тезроқ мақсадга эришасиз. Бошқалар бир йилда эришадиган нарсага тўрт ойда эришасиз. Агарда дангаса бўлсангиз, ўз бизнесингизни бошлашга уриниб юрманг.

Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

Салбий фикрлар ҳақида сўраш ва уларга диққат билан қулоқ солиш жуда муҳим. Одатда одамлар нохуш кайфиятда қолмаслик учун салбий фикрлардан қочишади. Лекин мен салбий фикрларни сўрамаслик ва уларни инобатга олмасликни кенг тарқалган хато деб ҳисоблайман.

Бизнес ҳақида

Сўранг: «Нима учун бу ерда муваффақиятга эришдингиз, бошқа ҳолатларда эса йўқ?»

Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

Агарда нимадир иш бермаса, бунинг акси эканлигига ишониб ўзингизни алдаманг, акс ҳолда нотўғри йўлда кетасиз.


Коинотни забт этиш ҳақида

Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

Агарда коинот учун кетаётган харажатларни камайтирсак, буюк ишлар қилишга қодир бўламиз.


Автомобилсозлик ҳақида

Ҳар жума куни тушликдан сўнг мен дизайнер ва инженерлар гуруҳи билан учрашаман ва биз автомобилнинг ҳар бир қисмини таҳлил қилиб чиқамиз. Ҳар битта бампер, ҳар битта майда деталгача. Нимани амалга оширса бўлади, нимани техник ва эргономик талаблардан келиб чиқиб текшириш кераклигини ҳам. Очиғини айтганда, чекловлар жуда кўп. Исталган шаклдаги машинани тайёрлаб бўлмайди. У барча меъёрларга мос келиши, ишончлилик талабларига жавоб бериши даркор. Бунинг учун эса ҳар бир миллиметрга эътибор қаратиш лозим.

Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

[Электромобиллар ва Tesla компанияси ҳақида] Бунгача бирорта ҳам тузукроқ электромобиль бўлмаган.

Биз андозаларни йўққа чиқаришни ва электромобиллар шунчаки электрда юрадиган сут ташувчи транспортлар эмаслигини кўрсатишни жудаям истагандик. Электромобиль бу дунёдаги энг тез тезлик оладиган тўрт эшикли автомобилдир.

Заковат ҳақида

Талабаларга у ёки бу муаммони ҳал қилиш усулларини ўргатиш ва ушбу муаммони ечадиган йўллар билангина чекланиб қолмасдан муаммонинг ўзи ҳақида ҳам айтиш муҳим. Масалан, сиз одамларга двигатель қандай тузилганлигини ва қандай ишлашини ўргатмоқчисиз. Анъанавий йўл билан ўргатишда бундай дейилади: «Биз двигателни таъмирлашда керак бўладиган барча отвертка ва гайка калитларини ўрганамиз». Менимча, қуйидагича ёндашув тўғрироқ бўлади: «Мана двигатель. Келинглар, уни қисмларга ажратамиз. Уни қандай қилиб қисмларга ажратиш мумкин? Жуда осон, бунинг учун отвертка керак бўлади!»

Илон Маскнинг ўзига хос фикрлари

Университетда мен инсоният олдида қандай асосий муаммолар тургани ва келажакка қанчалик кучли таъсир этиши мумкинлигини аниқлашга урингандим. Мана, мен муҳим деб ҳисоблаган уч йўналиш: интернет, иқтисодиётнинг қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиши ҳамда коинотни тадқиқ қилиш, қисман ҳаётнинг бошқа сайёраларга ёйилиши.

Сунъий онгнинг муваффақиятли тарзда яратилиши инсоният тарихидаги энг йирик воқеа бўлади. Афсуски, агар хавфнинг олдини олмасак, бу энг сўнгги воқеа бўлиши мумкин.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar