Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.05.2016

Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 225
Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

Ўз даврининг буюк шахслари фақат кексайган чоғларида, балки ёшлик йилларида ҳам катта муваффақиятларга эришиб, кўплаб мақсадларни амалга оширишган. Бу каби ҳодисалар илм-фан, санъат ва адабиёт ҳамда ҳаётнинг турли соҳаларида кузатилган. Лекин тарихий шахсларнинг ижодий фаолияти қайси даврда самаралироқ бўлгани ҳақида сўз борса, албатта, уларнинг ёши улуғ, кексайган ҳолати кўз олдимизга келади. Биз бугун ёдга олувчи буюк шахслар ҳар доим ҳам ёши улуғ, мўйсафид бўлишмаган. Уларнинг ҳам ўз ёшлиги бор. Бундан ташқари, улар ёшлик йилларидаёқ жиддий ва аҳамиятли ишларни амалга оширишга муваффақ бўлишган.


Дмитрий Иванович Менделеев

Менделеев ўзининг ёшлик йилларида қизиққон ва маҳоратли олим бўлади ва замонавий кимё соҳасида бир қатор катта янгиликлар яратади. 1865 йили 35 ёшида ўзининг «Спирт билан сувнинг аралашмаси» номли докторлик диссертациясини амалга оширади ва бу билан катта кашфиётга қўл уради.

Чарли Чаплин

Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

21 ёшли ҳали номи чиқмаган актёр Чарли Чаплин 1910 йилда Буюк Британиядан АҚШга келади. 1912 йилда яна Англияга қайтиб кетади, 5 ойдан сўнг Карно труппаси билан бирга Америкага қайтиб келади ва мамлакатда қолишга қарор қилади.

Саҳнадаги чиқишлари чоғида кинопродюсер Мак Сеннет Чаплинни кузатиб туради. Чарлининг ўйини Сеннетга манзур бўлади ва уни ўзининг «Кистоун» студиясида ишлашга чақиради. 1913 йилнинг 23 сентябрида Чаплин ҳафтасига 150 долларлик маош эвазига «Кистоун» билан шартнома тузади. Аввалига актёрга катта ишонч билдиришмайди. Бироқ Чаплин кино саноати шартларини ўзининг ноодатий кулгилари билан забт этиб, тарихдаги энг машҳур инсонлардан бирига айланади.


Уинстон Черчилль

Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

Жанубий Африкадаги бурлар қабиласи билан жангда ҳамда Ҳиндистондаги қўзғолонларни бостиришда катта хизмат кўрсатган уруш қаҳрамони Уинстон Черчилль 26 ёшида Ланкашир графлигидан парламентга номзодини қўяди. У либераллар номзодидан 222 овоз билан ўзиб кетади ва 1900 йилди 26 ёшидаёқ жамоат партияси аъзосига айланади. Айнан ўша йилда Черчилль ўзининг ягона бадиий асари —«Саврола» романини чоп эттиради. Кўпчилик адабиётшунослар асардаги бош қаҳрамон — Саврола образида муаллиф ўзини тасвирлаган, деб ҳисоблашади. 1901 йил 18 февраль куни у Палатада биринчи марта нутқ сўзлайди ва барчани босиб олинган бурлар қабиласига раҳм-шафқат кўрсатишга чорлайди.


Альберт Эйнштейн

Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

Эйнштейн 1905 йилда назарий физиканиннг асоси бўлган тўртта мақолани чоп эттиради. Ўша вақтда у швейцар патентлаш идорасида котиб бўлиб ишлайди ва бир вақтнинг ўзида докторлик диссертациясини ёзади. Юқоридаги тўртта мақолада у математика нисбийлик назарияси ва бошқа назарияларни таърифлаб ўтган. Кейинчалик эса у яратган назариялар 39 ёшида Нобель мукофоти совриндори бўлишига олиб келади.

Лев Толстой

Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

Лев Толстой ўзининг 34 ёшида жуда фаол равишда саёҳат қилади ва шифокорлар тавсияси билан ўша даврда машҳур ва янги бўлган қимизли даволаниш учун Самара вилоятидаги бошқирдларнинг хутори Қоралиққа жўнаб кетади. У ерда Толстой бошқирд ўтовларида яшайди, қўй гўштини тановул қилади. Қуёшда чўмилиб, қимиз ичади. Шунингдек, бошқирдларнинг севимли ўйини бўлган шашкани ўйнашга қизиқиб қолади. Илк бор Толстой у ерда ярим ой яшайди. 1871 йилда «Уруш ва тинчлик»ни ёзиб тугатгач, аҳволи ёмонлашиб, яна қайтиб келади. У ўз таассуротлари ҳақида қуйидагича ёзади: «Ғамгинлик ва бефарқлик ўтиб кетди, барча нарса янги ва қизиқ… Қишлоқдаги инсонлар, Ҳеродотни эслатувчи бошқирдлар, барчасининг кўнгли очиқ, оддий инсонлардир, айниқса, халқнинг соддалиги ва меҳмондўстлиги жуда ҳам қизиқ».

Фидель Кастро

Машҳур шахсларнинг омма билмаган ёшлик йиллари

Фидель 1940 йилда ўша даврдаги Америка президенти Франклин Рузвельтга мактуб ёзади. Президент раҳбариятидан мактубга жавоб келгач, Кастро жуда ҳам машҳур бўлиб кетади.

Фидель Кастро эринлик ороли раҳбари этиб тайинланганида 33 ёшда бўлган. 1959 йилнинг 1 январида Гаванага исёнчилар армияси кириб келади. Пойтахт аҳолиси Батиста ҳукумати ағдарилишидан қувонган эди. Ўша куни Батиста рақиблари мажлис ўтказади ва натижада янги ҳукумат шаклланади. Ўзининг адолатпарварлиги билан донғи кетган Мануэль Уррутиа вақтинчалик президент этиб сайланади. Бош вазир – либераллар адвокати Миро Кардон бўлади. 8 январь куни пойтахтга янги ҳарбий вазир этиб тайинланган Фидель Кастро етиб келади ва ҳукумат раҳбарига айланади. 1957 йилда Кастро «Нью-Йорк Таймс» газетаси мухбирига берган интервьюсида шундай дейди:

«Ҳокимият мени қизиқтирмайди. Ғалабадан сўнг мен ўз қишлоғимга қайтиб, адвокатлик амалиёти билан шуғулланаман».


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar