Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.05.2016

Энг антиқа митти автомобиллар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 252
Энг антиқа митти автомобиллар

Ҳозирда бирор кишини «хэтчбек BMW», «электрокар BMW», «гибрид BMW» каби иборалар билан ҳайрон қолдириш қийин. 1990 йиллар бошларида эса бу компаниянинг имижи бошқачароқ эди. Мана бу «Е1» электр хэтчбеки (Z11) 1991 йилда Франкфуртдаги автосалонда намойиш этилган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Машина қуввати 50 от кучига тенг электр двигатель билан жиҳозланган бўлиб, орқа ғилдираклари тортарди. Кузови пластикдан, шассиси эса алюминийдан тайёрланганлиги боис прототип жуда енгил бўлган. Захира юриши 200 километрга етар, максимал тезлиги эса соатига 120 километрга тенг эди. Ҳаттоки бугунги ўлчовларга кўра ҳам бу ёмон натижа эмас. Лекин «E1»нинг тақдири қайғули якунланган: қувватланиш синовдан ўтказилаётган пайтда автомобиль куйиб кул бўлган. Шунинг учун «E1» эндиликда фақатгина фотосуратларда қолган.

Энг антиқа митти автомобиллар

«E1» (Z11) воқеасидан кейин «BMW» яна бир «яшил» прототип тайёрлади, бу сафаргиси ундан ҳам кичкина эди. 1993 йилда Франкфуртдаги автосалонда немис автоишлабчиқарувчиси «E1 Z15» концепт-карини намойиш қилди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«E1 Z15» ёниб кетган машинадан унчалик фарқ қилмасди. Дизайни ва батареяси озгина ўзгарганди. Олтингугурт-натрийли аккумулятор ўрнига никель-тузли аккумулятор ўрнатилди. «E1» номи остидаги ҳар икки лойиҳа 2013 йилда «BMW i3» хэтчбекининг тамал тоши ҳисобланади.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Citroen Scarabee D'Or» прототипи 1990 йил мартида Женева автосалонида намойиш қилинган. Кузов панеллари остида ҳеч қандай механик унсурлари бўлмаган машинани тайёрлаш билан Франциянинг таниқли «Heuliez» инжиниринг ва дизайнерлик компанияси шуғулланганди.

Энг антиқа митти автомобиллар

Ушбу автомобилнинг салонида атиги иккита – ҳайдовчи ва олд йўловчи ўриндиғи кўриниб турарди. Иккита бошқа ўриндиқ эса юкхона ичига яширилганди. 1990 йилда, Женевада «Citroen Scarabee D'Or»нинг премьерасидан кейин мусиқа продюсери Эдди Барклай концепт-карни сотиб олиш истагини билдирди, лекин «Heuliez» компанияси «Citroen» рухсат бермаганлиги учун автомобилга мотор ўрнатишга рози бўлмади.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Fiat 850 City Taxi» прототипи 1968 йилда Турин автосалонида дебют қилган. Номидан ҳам тушуниш мумкинки, автомобиль шаҳар учун мўлжалланган такси лойиҳаси эди.

Энг антиқа митти автомобиллар

Машина асимметрик шаклда эди. Ўнг тарафига электр ёрдамида очиладиган сурма эшик, чап тарафига эса оддий эшик ўрнатилганди.

Ихчам ўлчамига қарамасдан, «850 City Taxi» ҳайдовчидан ташқари яна уч кишини ўз ичига сиғдира оларди. Унда ҳаттоки телевизор ҳам бор эди. Тасаввур қилинг, 1968 йилда.

Энг антиқа митти автомобиллар

Бу машинанинг номи «Fiat X1/23». Уни икки марта намойиш этишган. 1972 йилда Туриндаги моторшоуда италияликлар юра олмайдиган концептни кўрсатишган бўлса, тўрт йилдан сўнг яна Туринда электромотор ўрнатилган моделини тақдим этишган. Тўғри, бу кичкинтойнинг вазни оғир эди – у 800 килограмм бўлиб, 160 килограммини батареянинг оғирлиги ташкил этарди. Шунинг учун «Fiat X1/23» бир марталик қувват билан атиги 80 километр йўл босар, тезлигини соатига юз километрга етказиш эса амримаҳол эди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Fiat»нинг яна бир автомобили 1976 йилда намойиш этилган. Суриладиган эшикли прототип «126 Vettura Urbana» деб номланган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Концепт-карни яратишда «Фиат»га спорткарлар дизайнери Жованни Мичелотти ёрдам берган. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу унинг энг антиқа ишларидан бири. Чунки у турли йилларда «Ferrari», «Maserati», «Triumph», «Lancia» ва «Alpine» учун моделлар яратган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Кичкина ва антиқа «Фиат»лар ҳақидаги ҳикоямизни мана бу пикап билан якунлаймиз. Унинг дизайни афсонавий «Pininfarina» ательесида яратилган. Прототип 1992 йилда Турин автосалонида намойиш этилган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Бу эса рўйхатимиздаги энг антиқа автомобиль. У раллида иштирок этиш учун яратилган, лекин қатнашмаган. Прототипга қуввати 600 от кучига тенг 1,8 литр ҳажмли турбодвигатель ўрнатилганди. Узунлиги 3,7 метрли автомобиль тўққиз сония ичида тезлигини соатига икки юз километрга етказа оларди.

Энг антиқа митти автомобиллар

1980 йил бошларида «Mercedes-Benz» «190 E Stadrwagen» деб номланган прототипни намойиш этган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Автомобиль 222 сантиметргача қисқартирилган «W201» ғилдирак базасига қурилган. Автомобиль ички синовлар учун тайёрланган, лекин уни йўлларда кўриб қолган Европа матбуоти «Mercedes-Benz» кичкина шаҳар автомобили тайёрлаётгани ҳақида бонг урганди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Mercedes-Benz»нинг яна бир прототипи 1981 йилда тайёрланган «NAFA» бўлиб, унинг узунлиги 2,5 метр, эни эса бир ярим метр эди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Mercedes-Benz NAFAнинг ён эшиклари олдинга очиларди. (!) Прототипга кондиционер ва руль бошқарувини кучайтиргич ўрнатилганди.

Энг антиқа митти автомобиллар

1982 йилда Женева автосалонига «Opel компанияси очиқ «Корса»нинг прототипини олиб келди.

Энг антиқа митти автомобиллар

Автомобилда йўловчи ўриндиқларини ёпадиган махсус қопқоқ бор эди. 1982 йилдаги автомобилда рақамли панель, рулнинг чап ва ўнг тарафларида жойлашган пультлар бўлиб, улар ҳозирги автомобилларда ҳам кам учрайди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Peugeot Tulip» прототипи 1996 йилда Париж автосалонида дебют қилган. Машинанинг узунлиги атиги 2,2 метрни ташкил этади.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Peugeot Tulip» никель-кадмийли аккумуляторлар ва электродвигатель билан жиҳозланган бўлиб, аккумуляторларни симсиз ҳам қувватлантириш мумкин эди.

Энг антиқа митти автомобиллар

Агар «Lancia ECV2» ушбу рўйхатдаги энг зўр прототип бўлса, «Peugeot e-Doll» энг ғаройиби. Машина 2000 йили Париж автосалонида намойиш қилинган. У «Peugeot City Toyz» деб номланган концепт-карлар туркумининг бир қисми эди. «e-Doll» билан бирга туркумга «Kart up», «Bobslid» ва «Vroomster» концептлари кирган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Машина худди «McLaren F1»даги каби учта ўриндиқ билан жиҳозланганди: ҳайдовчи олдинда, икки йўловчи эса унинг шундоққина орқасида бирин-кетин жойлашарди. Прототип иккита электродвигатель ёрдамида ҳаракатланарди.

Энг антиқа митти автомобиллар

Французларнинг «Renault Zoom» прототипи велосипеддан тортиб қуролу авиация ускуналари ишлаб чиқарадиган «Matra» компанияси билан ҳамкорликда тайёрланган. Концепт-кар оммага илк марта 1992 йилда Париж автосалонида кўрсатилган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Автомобилнинг ўзига хос жиҳати, кузовининг орқа қисми йиғилиши эди. Нормал ҳолатда «Renault Zoom»нинг узунлиги 2650 миллиметр бўлса, йиғилган ҳолатда 2300 миллиметрга тенг эди. Прототипга электр двигатель ўрнатилганди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Volvo» компанияси узоқ 1977 йилда электромобиллар борасида тажриба ўтказишни бошлаган. Ўшанда «Electic Car» деб номланган иккита прототип оммага намойиш этилган. Табиийки, улар ихчам эди: автомобилнинг узунлиги атиги 268 сантиметрга тенг эди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Electic Car» орқа ўқига ўрнатилган 13 от кучи қувватига эга электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келган. Камтарона кўрсаткичларга қарамасдан, «Volvo» прототипи соатига 70 километр тезликда юра оларди.

Энг антиқа митти автомобиллар

«Bond Bug» – прототип эмас, балки туркум ишлаб чиқарилган модель. 1970 йилдан 1974 йилгача 2270 дона «Баг» тайёрланган.

Энг антиқа митти автомобиллар

Автомобилларни ишлаб чиқариш билан «Bond Cars Ltd» компанияси шуғулланган. Британия инженерлигининг бу мўъжизасининг орқа қисмида иккита ва олд қисмида атиги битта ғилдирак жойлашганди. Моделга дастлаб 0,7 литрли (29 от кучи), кейинроқ эса қуввати 31 от кучига тенг 0,75 литрли мотор ўрнатилганди. Дарвоқе, ушбу автомобиль асосида «Самовий жанглар» фильмидаги Люк Скайуокернинг спидери тайёрланган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar