Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.05.2016

Африкача олифталик

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 171
Африкача олифталик

Миланлик фотограф Даниэль Таманьи Конгога сафари давомида африкалик «Sapeurs» деб ном олган жентльменларни учратди.

«Sapeurs» сўзи Конгонинг кўркам кийинган кишилари ҳамжамияти маъносини билдиради. Ушбу ҳаракатнинг асосчиси Стервосу Ниарчосу ҳисобланади.

Африкача олифталик

Африкача олифталик

«Sapeurs» қиёфаси танланганда доимо Paul Smith услубига эътибор қаратилади. Сэр Пол Смитнинг ўзи мана шу жентльменларни деб 2010 йилда Африкага келган:

Африкача олифталик

«Sapeurs»лардан узоқ вақт кўз узолмайсиз, улар жудаям кўркам кийинишади (ҳар бир майда-чуйдага эътибор, ранг танлаш,атроф-муҳит ва табиат билан уйғунлик). Бунга ишониш қийин, бундай башанг кийиниш учун вақт, куч ва пулни аямайдиган инсонлари ҳаттоки мода пойтахтлари бўлмиш Париж ёки Лондонда ҳам топиш қийин.

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Бу одамларнинг ўзига хослиги шундаки, уларнинг услуб танлашлари мажбурий эмас, балки мутлақо табиий ва деярли туғма истеъдоддир. Костюм танлаётганда атроф билан уйғунликни ҳис қила олиш алоҳида истеъдод.

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Агар «Sapeurs»ларни подиумга Пол Смит олиб чиққан бўлса, “Guinness”нинг реклама кампанияси уларни телевизорлар экранига олиб чиққан.

Улар қашшоқ мамлакатдаги, қашшоқ қитъадаги ўзларини бойлардек ҳис қилишни истайдиган кишилардир. «Sapeurs»лар ўртача кунига 18 пенс маош олишади. Жавонларида эса дизайнерларнинг учлик костюмлари, ипак пайпоқлар, шляпалар, ҳасса ва қимматбаҳо бўйинбоғлар туради. «Sapeurs» аъзолари учун кийим танлан жуда жиддий иш: арзон кийимларни кийиш уларга тўғри келмайди, ёмон хом ашёлардан тайёрланган кийимларни кийиш ҳам ҳурматсизлик саналади.

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Африкача олифталик

«Улар буни қандай уддалашади?» деб сўрашингиз мумкин. Аксарият кийимларни қўлдан сотиб олишади, айрим буюмлар мерос бўлиб ўтади.

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Африкача олифталик

Ташқи кўринишга нисбатан бу даражада эътибор қаратилгани билан, «Sapeurs»лар учун асосийси костюм эмас, костюм ичидаги инсондир. Ушбу йўалиш вакилларининг алоҳида қонунлари бор — одамларнинг сизга қандай муносабатда бўлишлари эмас, сизнинг одамларга қандай муносабатда бўлишингиз муҳим. «Sapeurs»лар хушмуомала, оғир-босиқ ва албатта ақлли бўлишлари шарт.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar