Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.04.2016

Энг зўр полиция автомобиллари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 268
Энг зўр полиция автомобиллари

Киноларда қонунни бузувчиларда ҳамма нарса зўр бўлади – қурол, қурилмалар ва автомобиллар. Қонун ҳимоячиларида-чи? Яқинда Австралиянинг Виктория штати полициячилари 585 от кучига эга “Mercedes-AMG GLE 63 S” кроссоверларига эга бўлишди ва биз турли мамлакатлар полициячилари қандай машиналарда юришларига қизиқдик.

“Mercedes-AMG GLE 63 S Coupe”

“Mercedes-Benz”нинг Австралиядаги ваколатхонаси Виктория штатининг патрул хизматига вақтинчалик фойдаланиб туриш учун кроссоверлар тақдим этди.

Энг зўр полиция автомобиллари

“GLE 63 S Coupe” капоти остида 5,5 литрли саккиз цилиндрли 585 от кучига эга твин турбо мотор жойлашган. Автоматик узатмалар қутиси етти поғонали. Автомобиль 4,2 сония ичида тезлигини соатига юз километрга етказа олади. Максимал тезлиги — соатига 250 километр.

“Brabus B63S - 700 Widestar”

Энг зўр полиция автомобиллари

Дубайда тезюрар автомобиллар жуда кўп. Ана шу автомобиллар эгалари полициячилар билан тезликда баҳслашмасликлари учун маҳаллий полиция Brabus ательесидан махсус машина сотиб олган.

Энг зўр полиция автомобиллари

“B63S” — бу 5,5 литрли 700 от кучига эга мотор билан жиҳозланган “G55 AMG”дир. Тезлиги 4,9 сония ичида соатига 100 километрга етади, максимал тезлиги эса соатига 240 километрга тенг.

Энг зўр полиция автомобиллари

Тезликдан ташқари, автомобиль ёруғлик диодли фаралар, ёруғлик диодли “қандил”, 23 дюймли ғилдирак дисклари билан жиҳозланган.

“Ford Explorer Police Interceptor Utility”

Энг зўр полиция автомобиллари

Бу полициячилар автомобили оддий аҳоли учун мўлжалланган “Explorer” асосида тайёрланган. Автомобилнинг иккита: 308 от кучига эга V6 ва 370 от кучига эга “EcoBoost” моторли версиялари мавжуд.

Энг зўр полиция автомобиллари

Барча полиция “Эксплорер”лари олд ва орқа қисми тортади, 18 дюймли пўлат дисклар, кучли тормоз, двигателни совутиш тизими ва ўзи тозаланадиган орқани кўрсатувчи камералар билан жиҳозланган.

“Chevrolet Tahoe PPV”

Энг зўр полиция автомобиллари

Икки хил версияда чиқарилган яна бир полиция автомобили. Капот остида 385 от кучига эга 5,3 литрли “EcoTec3 V8” двигатели жойлашган. “Tahoe PPV”да “Automatic Track Detect” деб номланувчи махсус ҳаракат режими мавжуд. Ушбу режимда тизим автоматик равишда машинанинг электрон ёрдамчилари ишини мувофиқлаштиради.

Энг зўр полиция автомобиллари

Автомобилнинг барча ғилдираклари тортадиган версияси 18 дюймли алюминий диск, ҳар қандай йўлда юришга мўлжалланган “DuraTrac” шиналари билан жиҳозланган.

“Police BMW X4 20i TUNE IT! SAFE!” by “AC Schnitzer”

Энг зўр полиция автомобиллари

“AC Schnitzer” тюнинг-ательеси ҳаракат хавфсизлигини тарғиб қилувчи “Tune It! Safe!” дастури доирасида полициячилар учун “X4” автомобилини тақдим этди. Икки литрли 184 от кучига эга турбодвигателнинг қуввати 245 от кучига етказилди — машина 6,7 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, энг юқори тезлиги эса соатига 212 километрни ташкил этади.

Энг зўр полиция автомобиллари

“X4” 22 дюймли ғилдирак дисклари, “Hankook Ventus S1evo” шиналари билан жиҳозланган.

“Dodge RAM 1500 SSV”

Энг зўр полиция автомобиллари

Пикапнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматлари учун чиқарилган махсус версияси. Двигатели —5,7 литрли “HEMI V8” 400 от кучига эга.

Энг зўр полиция автомобиллари

Пикап пўлат дисклар, барча йўлларга мўлжалланган ғилдирак билан жиҳозланган ҳамда олд ва орқа ғилдираклари тортади.

“ГАЗ-233036” “Тигр” (СПМ-2)

Энг зўр полиция автомобиллари

Россияда айрим полициячилар “Тигр”ларда — зирҳланган армия автомобилларида юришади. Автомобиль капоти остида Американинг 205 от кучига эга 5,9 литрли “Cummins B205” дизель мотори жойлашган.

Энг зўр полиция автомобиллари

“Тигр” 5-даражали баллистик ҳимоя билан таъминланган, 9 ўринли бўлиб, оғирлиги етти тоннадан ортиқ.

“BMW X5 3.0d”

Энг зўр полиция автомобиллари

Британиялик полициячилар немисларнинг 3 литрли 258 от кучига эга “Х5” кроссоверини маъқул кўришади.

Энг зўр полиция автомобиллари

“Х5” бундай двигатель билан 6,9 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 230 километрни ташкил этади.

“Dodge Durango SSV”

Энг зўр полиция автомобиллари

“Durango”нинг полициячилар учун мўлжалланган версияси “3.6 Pentastar V6” ва “5.7 HEMI V8” двигателлари билан жиҳозланган. Иккинчи мотор 365 от кучига эга. Автомобилнинг орқа ёки барча ғилдираклари тортадиган бўлиши мумкин. “Durango SSV”нинг барча механик тугунлари экстремал вазиятларда узоқ ишлаш учун кучайтирилган.

Энг зўр полиция автомобиллари

Автомобилга кучли сув насоси, қайта ишланган совутиш тизими ва чидамли тормоз механизмлари ўрнатилган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar