Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.04.2016

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 243
“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда “iPhone SE” дизайни ва имкониятларига нисбатан ўта қимматлиги борасида мунозаралар авж олган. Лекин ҳамма нарса солиштириш орқалигина аниқ бўлади. “Люкс” телефонлар ҳақида гап кетганда уларнинг нархи ўзига хос эканлигини дарҳол англаш мумкин.

Қуйидаги люкс моделларнинг энг арзони нархи 2000 доллардан бошланади ва у ҳаттоки смартфон ҳам эмас!

1. “Gresso Azimuth A1”


“Gresso” (Россия бренди) маркасидаги бошқа телефонлар каби “Azimuth” ҳам чекланган миқдорда – атиги 999 дона чиқарилган. Агар бу камёб телефон соҳиби бўлишни истасангиз, у ҳолда “атиги” 2000 доллар сарфлашингизга тўғри келади. Агар титанли корпус ўрнига олтиндан ишланган корпусли телефонни хоҳласангиз, 2500 доллар тўлайсиз.

У смартфон эмас, сайтда ишлаб чиқарувчи унинг ўлчами ва экрани ҳақида ҳам маълумот бермаган. Фақатгина 2 Гб хотираси, 1100 мАс батареяси ва 1,3 Мп камераси борлиги айтилган холос. Операцион тизими эса эски “Нокия”лардаги каби S40. Лекин булар муҳим эмас! Чунки унинг корпуси титандан ишланган, металл тугмачаларига қўлда ишлов берилган, қўлда йиғилган бўлиб, экрани тобланган минерал шишадан ишланган.

2. “Gresso Regal 2016”

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Бу ҳам қўлда йиғилган, титан корпусли ва 999 дона чиқарилган. Энди эътиборингизга Android смартфон ҳавола этилади. Операцион тизим версияси маълум қилинмаган, лекин бунинг нима аҳамияти бор? “Regal”нинг тўртта модели бўлиб, оддий титанли, оқ/сариқ олтиндан ишланган логотипли, вакуум қопламали корпусли ва 18 қиротли олтиндан ишланган корпусли моделлари мавжуд. Энг арзон моделнинг нархи 3000 доллар, энг қиммати эса икки баробар қиммат туради.

Қурилма 5 дюймли “Gorilla Glass” ҳимоясига эга FullHD дисплей, 4 ядроли процессор, 2 Гб оператив, 32 Гб флеш-хотира ҳамда 5 ва 13 Мп камералар билан жиҳозланган. “Regal” энг юпқа люкс смартфон мақомига ҳам эга — унинг қалинлиги 8,8 мм.

3. “Vertu New Signature Touch”

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Бир пайтлар “Nokia”га тегишли бўлган “Vertu” бренди ҳали ҳам бор. Уни ўтган йили хитойликлар сотиб олишган бўлса-да, ҳали ҳам кўриниши хунук телефонлар чиқаришда давом этмоқда. Компаниянинг ҳозирги “New Signature Touch” телефони 8400 дан 18000 еврогача туради.

Қурилма Англияда қўлда йиғилади, корпуси титан ва керамикдан ишланган, сапфирдан тайёрланган ҳимоя ойнасига эга, тимсоҳ, бузоқ ёки калтакесак териси қопалнган.

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Смартфон каттагина, 1080р ўлчамли 5,2 дюймли экран, 21 Мп камера, “Snapdragon 810” процессори билан жиҳозланган ва Android тизимида ишлайди.

4. “Kustom EGO”

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

“Kustom” — Испаниянинг люкс даражасидаги кичик бренди. Компаниянинг биттагина — “EGO” деб номланувчи смартфони бор, нархи 8977 евродан бошланади. Турли рангдаги титанли корпус ва турли хом ашёлардан тайёрланган “ром”га эга. Қурилмани турли қимматбаҳо тошлар — бриллиант, аметист ва бошқа тошлар билан “безаш” мумкин.

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Экрани 5 дюймли FullHD дисплей, LTEда ишлай олади, процессори “Snapdragon 800”, 2 Гб оператив ва 32 Гб асосий хотирага эга. Операцион тизими — Android. Қурилма чекланган миқдорда чиқарилган — 977 дона.

5. “Lamborghini 88 Tauri”

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Яна бир чекланган туркум — ҳар бири 6000 доллар турувчи 1947 дона. Android тизимида ишловчи бу смартфонлар тилла суви юритилган пўлатдан ишланган.

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

“88 Tauri” “Snapdragon 801” процессори ёрдамида ишлайди (2,3 ГГц частотали), 3 Гб оператив ва 32 Гб флеш хотирага эга. 1920х1080 ўлчамли 5 дюймли экран, 20 ва 8 Мп камералар билан жиҳозланган. Батареясининг ҳажми — 3400 мАс.

6. “Mobiado GRAND TOUCH”

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Android тизимида ишловчи яна бир люкс смартфон. Нархи 2100 доллардан ортиқроқ. 480х800 ўлчамли 4 дюймли экран, 512 Мб оператив хотира, 1 ГГц процессор, 5 Мп камерага эга.

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Корпуси 139 қиротли сапфир кристаллари билан қопланган, чети авиация алюминийидан ишланган, орқа панели сапфирдан, тугмачалари эса қурол тайёрланадиган қора пўлатдан тайёрланган!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar