Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.04.2016

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 176
Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

«Bugatti Chiron» —1000 от кучига эга «Veyron»нинг давомчиси, инженерлик ғоясининг ғалабаси ва замонамизнинг энг-энг гиперкари. Лекин «Bugatti» учун бу автомобиль кўпроқ нарсани англатади: унинг ёрдамида нархи 2,4 миллион евро турадиган автомобиллар ишлаб чиқариш орқали даромад топмоқчи.

«Veyron» сингари «Широн» ҳам ҳайратланарли рақамларга эга: қувват, соатига 100 километр тезликка эришиш, двигателдаги цилиндрлар сони, энг асосийси, энг юқори тезлик — соатига 420 километр.


Техника

Оғирлиги 1995 килограмм бўлган «Chiron» динамикаси билан кишини ҳайрон қолдиради: 2,5 сониядан камроқ вақт ичида тезлиги соатига 100 километрга етади, тезлигини 200га етказиш учун 6,5 сония, 300га етказиш учун 13,6 сония кифоя қилади. Бунга пухта ўйланган аэродинамика ва саккиз литрли 16 цилиндрли W шаклидаги двигатель сабабчи. Унинг қуввати 1500 от кучига тенг.

«Bugatti» инженерлари «Вейрон»нинг W16 моторини шунчаки кучайтириб қўйишмаган, балки бутунлай қайта ишлашган: тўртта юқори самарали турбокомпрессор ўрнатишган. Унинг совутиш тизими ҳам яхшиланган: ҳар дақиқада у орқали 800 литр суюқлик ва 60 000 литр ҳаво ўтади.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Двигателнинг қуввати етти поғонали роботлашган трансмиссия орқали ғилдиракларга ўтади. «Широн»нинг барча ғилдираклари тортади, Haldex муфтаси билан жиҳозланган. Ҳаракатланишнинг бешта: Lift, Auto, Autobahn, Handling ва Top Speed режимларидан бирини танлаб, автомобилнинг ердан баландлиги ва электрон бошқарувли амортизаторларни, руль кучини, аэродинамика ва тормоз тизими ҳамда бошқа қатор функцияларни созлаб олиш мумкин.

Соатига 420 километр тезликда юраётган «Chiron»ни олд қисмида диаметри 420 миллиметрли ва орқа қисмида 400 миллиметрли, углеродли тола ёрдамида тўқилган карбид кремнийли тормоз дисклари тўхтатади. Тормоз суппортлари алюминийдан, уларнинг поршенлари эса титандан тайёрланган.

Юқори тезликни пасайтиришда ҳаво тормози ҳам ёрдамга келади.


Экстерьер

«Bugatti Chiron» ўз номини пойгачи Луи Широн шарафига олган. Грек мифологиясида шу номли кентавр бўлиб, у камондан жуда яхши ўқ узган ва кейинчалик Ўқчи юлдузлар туркумига айланган.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Янги «Широн»даги асосий хомашё – бу карбон. Кузовнинг деярли барча деталлари карбондан ишланган. «Chiron»нинг дизайни компаниянинг афсонавий ўтмишига ишора: радиатор панжарасидан бошланиб орқа қисмга ўтиб кетувчи кузовдаги марказий «ғижим» Эттори Бугаттининг ўғли Жаннинг машҳур ижод маҳсули «Type 57SC Atlantic» ҳақида эслатиб туради. Ён тарафдаги С кўринишидаги «Bugatti-line» ўтган асрнинг 30-йилларидаги автомобилларнинг рангларига ишора.

75 фоиз «Bugatti Veyron» икки рангга бўялган ҳолда сотилган.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

«Бугатти» ўзининг стратегик ҳамкори «Michelin» билан биргаликда «Chiron» учун махсус янги покришкалар ишлаб чиқарди. Лекин ҳаттоки улар ҳам автомобилнинг узоқ вақт давомида соатига 420 километр тезликда юришига дош беролмайди.

«Широн» мўъжаз ёруғлик диодли оптика, кенг орқа фонарлар ва тўла автоматик режимда ишловчи тўрт позицияли спойлер/ҳаво тормози билан жиҳозланган.

Интерьер

«Bugatti Chiron»нинг ичи анча кенгайган. Ички қисмдаги барча хомашёлар энг қимматбаҳосидан: табиий чарм, сайқалланган алюминий, алькантара ва шовқинни пасайтирувчи махсус қопламали углерод толаси. «Chiron»нинг соатига 500 километр тезликни қайд этувчи спидометри машина ўчирилганидан кейин ҳам ёниб туради.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Компания раҳбари Вольфганг Дюрхаймернинг айтишича, бу «одамлар машина ичига қараб, унинг қандай катта тезликда юришини кўришлари, сўнгра бу ҳақда бошқаларга айтишлари учун» қилинган.



Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Спидометр атрофида учта экран бор: юқори ўлчамли иккита TFT ва битта IPS экран. Бу экранларда танланган ҳаракат режимига қараб керакли маълумотлар акс этади.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

«Chiron» компьютерлашган мураккаб электрон механизм бўлиб, инженерлар ҳаттоки унинг электромагнит ҳимояси ҳақида ҳам ўйлашган.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

Расмий маълумотларга қараганда, янги гиперкарнинг ташқи нурланишдан ҳимоя даражаси ҳарбий машиналарники билан бир хил.

Хулоса

«Широн» — ўта мураккаб лойиҳа бўлиб, унинг учун махсус синов дастури ишлаб чиқилган. Айни пайтда 30дан ортиқ прототип синовдан ўтказилмоқда, улардан олтитаси жаҳон хавфсизлик стандартлари ва турли мамлакатлар қонунчилигига мос келиши бўйича синалмоқда.

Сайёрамизнинг энг қудратли гиперкари

«Bugatti Chiron» гиперкари чекланган миқдорда – атиги 500 дона чиқарилади. Йилига 60 донадан машина ишлаб чиқариш режалаштирилган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar