Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.04.2016

Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 238
Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

Ҳар йили Швейцариянинг Базел шаҳрида ўтказиладиган Baseworld деб номланувчи соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасида бу йил хронометрларнинг кўплаб янги моделлари намойиш этилди. Rolex, Tag Heuer, Patek Philippe, Casio каби машҳур ва машҳур бўлмаган яна кўплаб компаниялар оммага минглаб соатларни тақдим этишди.

“Ulysse Nardin Grand Deck Marine Tourbillon”

Соат худди ёғоч шхунанинг палубасини эслатади.

Соат милини соч толасидан ҳам ингичка, лекин бир килограмм юкни кўтара оладиган наносим толаси назорат қилади.

“Christophe Claret” компанияси томонидан ишланган бу моделнинг захира юриши 52 соатга етади, корпуси 18 қиротли олтиндан ишланган. Сотувга атиги 18 дона соат чиқарилади ва уларнинг ҳар бири 280 минг доллар туради.

“Bulgari Octo Finnissimo Minute Repeater”

Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

Бу соат чиройли, қулай бўлиб, кишига виқор бағишлайди.

“Octo Finnissimo” титандан ишланган, оғирлиги 43 грамм ва жудаям ёқимли товуш чиқаради. Сотувга бор-йўғи 50 дона чиқарилади ва нархи 155 минг долларга тенг бўлади.

“Bulova CURV”

Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

Рўйхатдаги ҳамма соатлар ҳам ўта қиммат ва механик эмас. Кварцдан арзон соатлар тайёрлайдиган компаниялар ҳам мижозларни ҳайратлантиришлари мумкин.

Масалан, “Bulova” мутахассислари дунёдаги биринчи букилган хронографни яратишди.

Соат бежирим, дизайни ўзига хос – нафақат таянч панели, балки барча ҳаракатланувчи деталлар ҳам букилган. Соат билакка ихчам жойлашади ва кўйлак енги ичидан ажойиб кўриниб туради. Зангламайдиган пўлатдан ишланган соат 799, ўта енгил титандан ишланган модели эса 899 доллар туради.

“Jacob & Co. Astronomia Sky”

Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

Бу соатга қараб, ўзингизга: «билагимда нима турибди? Мен коинотда яшаяпманми?» деб савол беришингиз тайин.

Композиция марказида шар жойлашган бўлиб, у кун ва тунни кўрсатиб туради, таянч панелига жойлаштирилган ҳалқа эса юлдузлар даврийлигини кўрсатади. Ингичка пушти-тилларанг ҳалқача шимолий яримшарда қайси юлдузлар туркуми жойлашганлигини кўрсатади.

Компания йилига 25 донадан соат ишлаб чиқаришни режалаштирган бўлиб, нархи тайёрланган хомашёсига қараб 540 мингдан 800 минг долларгача бўлади.

“Citizen Eco-Drive One”

Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

“Citizen” қуёш батареяларида ишловчи кварц соатлари билан танилган. “Eco-Drive” эътиборга молик, чунки у қуёш батареясида ишлайдиган дунёдаги энг юпқа соат: унинг қалинлиги атиги 2,98 мм.

Соатнинг билагингизда эканлиги умуман сезилмайди. Бундан ташқари, қуёш механизми қоронғуликда батарея қувватини саккиз соат давомида ушлаб туради. Компания атиги 800 дона соат ишлаб чиқаради. Уларнинг нархи 6 минг доллар туради.

“Hublot MP-07”

Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

“MP-07”да вертикаллашган юриш механизмидан фойдаланилган ва бу модель машина ҳайдаб кетаётганда кўриш қулай бўлишига мослаштирилган.

Дақиқа ва соат индикатори остки чап бурчакда, сониялар юқори ўнг бурчакда, юриш захираси пастки ўнг бурчакда жойлашган. Ушбу моделнинг юриш захираси 42 кунни ташкил этади, баҳоси эса 276 минг доллар туради.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar