Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.04.2016

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 333
Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

Бу суратлар осонлик билан узоқ сайёралар, чексиз маконлар ва фазовий чангларнинг тасвири бўлиши мумкин эди. Лекин бу сиз ўйлаётган нарса эмас. Бунинг ҳаммаси оддий сканер ойнасига терилган таомлардир.

Навид Барати фотограф-фрилансер Epson V37 сканерида зираворлар, масаллиқлар ва идишларни териб ушбу ғаройиб космик тарихни яратган. Баратининг айтишича, қора фон қурилма қопқоғи олиб ташланса пайдо бўлади. У ўз янги фотосессияси учун ҳатто ҳар бир суратга олинган саҳналарга ташриф буюрадиган тадқиқодчилик миссияси тарихини ўйлаб топган.

1. Ерга ўхшаш ушбу сайёра учун Барати бир стакан сув, соя қайласи, виски, кокос сути ва овқат қизартиргич аралашмасидан фойдаланган. Фон туз, ун, карри ва долчиндан ясалган.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

2. Фотограф ўз ижодий фаолиятида ейиш мумкин бўлмаган маҳсулотлардан ҳам фойдаланади. Масалан, мана бу галактика туз, ун, куркума, шакар, долчин ва мушук юнгидан ясалган.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

3. Мана бу одамлар яшайдиган дунё бир стакан апельсин шарбати, томат қайласи, васаби ва сутдан ясалган. Орқа режадаги туманлик – бу қаҳва, қаймоқ, сув ва овқат қизартиргичдир. Бу ерда нонушта учун маҳсулотлардан фойдаланилганлиги сабабли, ой қуймоқдан ясалган, деса ҳам бўлади.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

4. Ёлғиз кукунлар ёрдамида Барати гўзал ва ажойиб туманликларни яратиши мумкин...

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

5. ... юлдузлар тўплами…

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

6. ...ва галактикалар...

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

7. Суюқликларга сайёра шаклини бериш учун Барати уларни лаборатория стаканларига қуяди.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

8. Кичик космик органларларини ясашда у виски стакандан фойдаланди.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

9. Ушбу галактика пишлоқ, зира, карри кукуни, ун, туз, долчин, мак уруғи ва куркумадан ясалган.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

10. Мана бундай газ бирикмаларини ҳосил қилиш учун фотограф сарёғдан фойдаланади.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

11. Ушбу Марснинг эгизаги қутблари қаймоққа бир стакан томат қайласи, сув, соя қайласи ва овқат қизартиргич қўшилиб ясалган. Юлдузлар сепилган фон эса – бу ун ва сода.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

12. Баратининг энг ғаройиб сканер санъати қисмлари – бу қаҳва, қаймоқ, соя қайласи, сув, овқат қизартиргич, ун ва туздан ясалган газсимон қуюнланишдир.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

13. Ушбу ажабланарли қуёш тутилиши суратини фотограф бор йўғи учта масаллиқ: пишлоқ кукуни, куркума ва содадан ясаган.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

14. Ушбу астроид аслида картошкадир. Астроид белбоғининг қолган қисми майдаланган печенье, қаҳва ва майдаланган қалампир уруғидан ясалган.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

15. Энг батафсил сурат жуда ҳам мазали бўлиши мумкин (агар сиз зирага қарши бўлмасангиз). Сайёра ва ой блинчикдан ясалган, фондаги туманлик – бу зайтун мойи, долчин, зира, туз ва сувдир.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

16. Бу бор йўғи сканер ойнасидаги овқат бўлсада, барибир Баратининг асарлари биз кечаси осмонда кўрадиган нарсаларга жуда ўхшайди.

Зиравор ва масаллиқлардан тайёрланган фазовий санъат асарлари

17. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу шунчаки космос бўшлиғи оралиғидан нур сочиб турадиган газ ва минералларнинг ранглар уйғунлиги сиймоси ҳисобланади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar