Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.04.2016

Таиланднинг ғаройиб тақиқлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 288
Таиланднинг ғаройиб тақиқлари

Таиланд – сайёрамиздаги энг машҳур сайёҳлик маконларидан бири ҳисобланади ва бунинг ажабланарли тарафи ҳам йўқ. Чунки фақатгина Таиландда тимсоҳлар фермасида бўлиш, будда ибодатхоналарини томоша қилиш ва ниҳоят Таиланд ошхонасининг экзотик таомларини татиб кўриш мумкин. Бу ерда бўлиш бахтига муяссар бўлган инсонларнинг барчасида Таиланд ўчмас таассурот қолдирган. Лекин дунёнинг ҳар бир мамлакатида бўлгани каби Таиланд аҳолисининг ҳам ўзига хос хусусиятлари ва чекловлари мавжуд.

Xabardor.uz сайти сизларни ушбу чекловларининг баъзилари билан таништиради.


1. Ёмон кайфиятда бўлиш

Агар сиз Таиланд аҳолисининг “Нима билан шуғулланишингдан қатъи назар ундан лаззат ол” каби асосий тамойилига мослаша олсангиз, Таиланд сизни меҳмондўстлик билан кутиб олади. Маҳаллий аҳоли тонгни табассум билан бошлайди ва ушбу юздаги ифодани кун давомида сақлайди. Шунинг учун таиландликлар ҳар қандай шароитда ҳам тажовузкорлик ва норозиликларни қабул қилмайдилар. Маълумки, ўзбеклар шунчаки бекордан бекорга табассум қилишга одатланишмаган, аммо ҳамиша кулиб турадиган қиролликда уйдаги одатлардан воз кечишга тўғри келади.


2. Филлардан қўрқиш ва уларга зарар етказиш

Таиланднинг ғаройиб тақиқлари

Таиландда филлар муқаддас жонивор ҳисобланиб, улар давлат томонидан ҳимоя қилинади. Бундан ташқари, оқ филлар 88 ёшли қирол Рама IX нинг шахсий мулки ҳисобланади. Бутун мамлакат тарихи давомида ушбу баҳайбат ҳайвонлар Таиланд аҳолисига садоқат билан хизмат қилган. Ҳозирги кундаги энг машҳур Таиланд аттракционларидан бири – бу фил хартумида учишдир. Паттаяда эса филлар иштирокида афсонавий шоулар кўрсатишади. Масалан, ушбу шоуда ҳар қандай кўнгилли шахсни филлар оёқлари билан массаж қилишади. Бу ерда тажрибали фил ўргатувчилар хавфсизликни таъминлайди. Бир нечта банан бошини сотиб олишни унутманг, чунки филлар ниҳоятда очкўз ва берилган ҳамма нарсани паққос туширади. Миннатдорчилик белгиси сифатида фил, албатта, юзингиздан ўпиб қўяди.


3. Уятчанг бўлманг

Таиланднинг ғаройиб тақиқлари

Таиланднинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Паттая курорт шаҳри ўзида кўпгина сир-асрорлар ва хавфларни сақлайди. Намуна сифатида шаҳарнинг марказида жойлашган ва Сиам кўрфази ёнидан ўтган машҳур Уокинг-стрит майдонини кўрсатишимиз мумкин. Бу ерда доим шўх мусиқа остида миллий ва замонавий куйларга рақс тушиш мумкин. Таиландликлар санъат турига жудаям ишқибоз, айниқса, бу мусиқа бўлса.


4. Кўчада пул кўрсатманг

Таиланднинг ғаройиб тақиқлари

Мамлакатда жиноий ҳаракатлар даражаси унчалик катта бўлмаса-да, Таиландда кўча ўғрилиги яхши ривожланган. Кўпинча кичик талончиликларни ёшлар ва мотоцикл ҳайдаб юрадиганлар содир этади. Қаллоблар ёнма-ён ўтаётганда йўловчи елкасидаги халта ёки сумкани тортиб олиб шу заҳоти қочиб кетади. Шунинг учун агар йўл ёқасидан кетаётган бўлсангиз, сумкани йўловчига тескари тарафдан ушласангиз хавфсизроқ бўлади. Ўз ҳордиғингизни нохуш ҳодисалар билан бузишни хоҳламасангиз ёнингизда кун давомида ишлатишни режалаштирган пулдан ортиқча пул олиб юрманг. Агар ҳамёнингизда кўпроқ пул бўлса, уни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar