Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.04.2016

3 ёшли қизнинг орзуси рўёбга чиқди – у туғилган кунида чиқинди йиғувчи билан танишди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 186
3 ёшли қизнинг орзуси рўёбга чиқди – у туғилган кунида чиқинди йиғувчи билан танишди

3 ёшли Бруклин Эндрэк ўз туғилган кунини бошқа бир воқеа – Чиқиндиларни йиғиш кунини нишонлаб ўтказди. Айнан шу куни у дунёда ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ кутадиган одам – у яхши кўрадиган чиқинди йиғувчи Делвар Допсон келади. Допсон қиз онаси билан яшайдиган ҳудуддан чиқиндини йиғиштириб кетади.

"Ҳаммаси қизим чиқинди йиғувчига қўл силкитгани ойна ёнига югуриб келишидан бошланган. Кейин у чиқинди йиғувчини қаршилагани унинг ёнига югуриб чиқадиган бўлди. Бир гал биз чиқинди олиб кетиладиган вақтни ўтказиб юборганимизда, мен округ бўйлаб чиқинди ташийдиган машинани қизим қўлини силкитиши учунгина қидириб юришимга тўғри келди", деб айтади қизчанинг онаси. Делвар ҳам қизчага жавобан қўлини силкитади.

Бу ой Бруклиннинг туғилган куни бўлди ва у байрам тортини чиқинди йиғувчи билан бўлишишни истади. Аниқланишича, чиқинди йиғувчи ҳам қиз билан дўстлашмоқчи бўлиб юрган экан. Делвар қизчанинг онасига қизча билан учрашишни жуда истаётганини айтган.

3 ёшли қизнинг орзуси рўёбга чиқди – у туғилган кунида чиқинди йиғувчи билан танишди

Чиқинди йиғувчининг ҳар пайшанба иши кўплигига қарамасдан, у ёқимтой қизчани онаси билан кўришга ошиқади. Делвар қизча билан танишганда, уни "Музюрак" мультфильмини яхши кўришини билиб олди ва рафиқаси билан қизчага шу мультфильмга оид бир сават совғалар туҳфа қилди.

3 ёшли қизнинг орзуси рўёбга чиқди – у туғилган кунида чиқинди йиғувчи билан танишди

Қизча бундан жуда бахтиёр бўлди. Қизча Делварга миннатдорчилик сўзлари бўлган белги чизди, Делвар эса ўз навбатида машинасига "раҳмат" деган ёзув битди.

3 ёшли қизнинг орзуси рўёбга чиқди – у туғилган кунида чиқинди йиғувчи билан танишди

Ана шундай антиқа дўстлик қиссаси.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar