Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.04.2016

Бахтли никоҳнинг 15 сири

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 213
Бахтли никоҳнинг 15 сири

Реал ҳаётда ҳам узоқ ва бахтли яшашнинг иложиси бор. Бундай даражага, албатта, икки кун ёки икки ой давомида эришиб бўлмайди. Бунинг учун иккала тарафдан ҳам тўғри қарорлар қабул қилиш ва доимий ҳаракат талаб қилинади. Фақат ўз-ўзидан кириб келадиган қувончли кунни кутиб ўтирмаслик керак. Бахтни кундалик равишда оддий нарсалар ва ақлли муносабатлардан ҳам топса бўлади.

1. Бахтни ортга сурманг

Биз кўпинча оилавий бахт янги уй ёки машина сотиб олиш, яхши ишга кириш ёки қўшимча таълим олиш орқали кириб келади, деб ўйлаймиз. Бу эса нотўғри. Айни дамда сизда бор нарсалар билан ҳам бахтли бўлишнинг иложиси бор.

2. Шукур қилинг ва бу ҳақда турмуш ўртоғингизга кўпроқ гапиринг

Шукур қилиш бахт келтиради. Энг оддий нарсалардан ҳам шукур қилиш учун сабаб топинг. Асосийси, бу ҳақда гапиришни унутманг. “Раҳмат” деган сеҳрли сўз ҳақиқатдан ҳам мўъжиза яратади ва бу сўздан тез-тез фойдаланиш керак. “Мен учун, қилаётган ишларинг учун раҳмат”, “Жўмракни тузатиб берганингиз учун раҳмат”, “Ёқимли бўлганинг учун раҳмат”, “Мазали овқат учун раҳмат” — буларни айтиш учун сабаб қидиринг ва сиз уни, албатта, топасиз.

3. Бир-бирингизга ишонинг

Рашк туфайли азобланаётган никоҳ узоққа бормайди. Турмуш ўртоғингизга ишонинг ва унинг ишончини йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

4. Жанжаллардан қочинг

Бахтли никоҳнинг 15 сири

Арзимаган нарсалар учун жанжал қилиш никоҳни пароканда қилади. Жанжал яқинлашаётганини сезсангиз – ўзингизни босинг, бошқа нарсалар билан чалғишга ҳаракат қилинг. Ҳис-туйғуларингиз бироз тинчлангач эса, хотиржам гаплашишингиз мумкин.

5. Ўз севгингизни жисмоний равишда намоён қилинг

Бир-бирингизга тегининг, қучоқлашинг, қўл ушлашиб юринг. Соғлом жинсий муносабатлар жудаям муҳимдир, аммо, фақат шу нарсалар билан овора бўлиб қолиш ҳам керак эмас. Ҳамма нарсанинг меъёрда бўлгани маъқул. Акс ҳолда бу нарса романтик севгини ва яширин яқинликдаги табиий гўзалликни бузади.

6. Молиявий масалада софдил бўлинг

Тушунмовчилик бўлса оилавий бахт бўлмайди, айниқса, бу пул билан боғлиқ бўлса.

7. Бир-бирингизни мақтанг

Севимли инсонингизнинг табассуми, ҳислати, овози, кўзлари, сочлари қанчалик ёқиши ҳақида гапиринг. Сиз уни фарзандингиз учун ажойиб ота (она) сифатида қадрлашингизни билдиринг. Севимли инсонингиз сизни қойил қолдираётганлигини билиши керак.

8. Бир-бирингизни ҳайратда қолдиринг

Бахтли никоҳнинг 15 сири

Бирор-бир кутилмаган иш қилинг. Масалан, кийимининг чўнтагида хат қолдиринг, уни ишдан кутиб олаётганингизда гул беринг, кичкина совғалар қилинг, кутилмаган романтик кечки овқат уюштиринг ва севгингизни изҳор қилиб СМС юборинг.

9. Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг

Шахсий ва профессионал лойиҳаларда, касал бўлган дамларда, оғир кунларда бир-бирингизни қўллаб-қувватланг. Қийинчиликларни енгиш учун ёрдам беринг. Никоҳ узоқ муддатга саёҳатга чиққан нимжон ва синувчан қайиққа ўхшайди, агар биринчи йўловчи уни силкитадиган бўлса, иккинчи йўловчи уни ағдармасдан сузиши учун ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда, уларнинг иккиси ҳам чўкиб кетиши мумкин.

10. Биринчи танишган вақтингизда қандай бўлган бўлсангиз шундай қолинг

Муносабатларнинг бошида биз ҳаммамиз ажойиб, ёқимли ва ўзимизнинг яхши сифатларимизни кўрсатиш учун минг хил ҳаракатлар қиламиз. Маълум бир вақт ўтганидан кейин эса ёнимиздаги одамнинг камчиликларини ва унинг турли вазиятларда ўзини қандай тутишини тушуна бошлаймиз. Никоҳдан кейин айрим инсонлар ўзларини хотиржам ҳис қилиб, ўз севимли инсонига ёқиш учун ҳаракат қилмай қўяди. Улар тўсатдан уйда кўп вақтларда бепардоз юриш, қўпол ва мижғов бўлиш мумкинлигини ҳис қилишади. Тўғри, тана ва юзни ёшлик давридагидек сақлаб бўлмайди. Чунки, ёш ва гравитация аёвсиздир. Лекин шу билан бирга жисмоний жиҳатдан муносиб, ақлли ва аҳлоқли бўлиб қолиш учун кўп нарса қилиш мумкин. Яхши никоҳ эса бу доимий ҳаракатдир.

11. Бир тарафга қараб ҳаракат қилинг

Бахтли никоҳнинг 15 сири

Агар эр-хотиннинг дунёқараши, қадриятлари, қизиқишлари ва мақсадлари бир хил бўлса никоҳда бахт бўлиши мумкин.

12. Худбинлик ҳақида унутинг

Ғамхўрлик қилиш — оилавий бахтдаги энг муҳим муваффақиятлардан биридир. Худбинликни бир четга суриб, ўзингизга қандай қарасангиз жуфтингизга ҳам шундай ғамхўрлик қилинг.

13. Фикрда, сўзда ва ҳаракатларда вафоли бўлинг

Бахт – нозик ҳилқатдир. Кўпгина никоҳлар эр-хотиндан бири кимнидир севиб қолиб, уни миясидан чиқара олмаганлиги туфайли бузилган. Бу эса жиддий хато билан якунланган. Хавфни сезсангиз — хавасни келтирадиган нарсадан қочинг.

14. Суҳбатлашинг

Бахтли никоҳнинг 15 сири

Суҳбат муаммоларни ҳал қилади.

15. Узр сўранг ва кечиримли бўлинг

Биз ҳаммамиз ҳам мукаммал эмасмиз. Хато қилсангиз вақтни бекорга кетказмасдан тезроқ чин дилдан узр сўранг. Агар севимли инсонингиз ҳисларингизга оғир ботадиган иш қилса, уни кечиришга ҳаракат қилинг. Тўла-тўкис ҳаёт учун эр-хотин иккаласи ҳам кечирим сўраши ва кечиримли бўла олиши керак.

Бошқача сўзлар билан айтганда, бахтли никоҳнинг асосий сири – бу яхши иш қилиш, сўзда, ҳаракатда ва фикрда доно бўлишдир. Жуфтингиз сизга нисбатан қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сиз ҳам унга нисбатан шундай муносабатда бўлинг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar