Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.04.2016

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 173
Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

Кўпгина эркаклар ва умуман бутун жамият аёллар ўз ҳаётини болалар тарбияси ва уй-рўзғор ишларига бағишлаши лозим, деб ҳисоблайди. Уларни уй бекалари сифатидагина қабул қилишади. Бироқ аёллар ҳам дунёни яхши тарафга ўзгартирадиган муҳим аҳамиятга эга бўлган ишлар қилиши мумкин. Дунё эркакларга тегишли, деб баҳслашишнинг ўзи бир аҳмоқликдир, чунки, аёлларнинг ҳам дунёда бўлаётган ҳодисалардаги роли жуда муҳим.

1. Мария Склодовская-Кюри – физик, кимёгар, педагог ва ижтимоий соҳадаги арбоб. Икки марта Нобель мукофоти билан тақдирланган. Турмуш ўртоғи билан биргаликда радиоактивлик тадқиқотлар билан шуғулланган ва у билан бирга радий ва полоний элементларини очиб берган.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

2. Маргарет Гамильтон – “Аполлон” лойиҳаси бўйича бош дастурчи-муҳандис.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

3. Катрин Швицер –1967 йилда Бостон марафонида қатнашган биринчи аёл. Бу ҳодиса аёлларга марафонда расман иштирок этиш учун рухсат берилишидан 5 йил олдин содир бўлган эди. Марафон ташкилотчилари вакили Жок Семпл уни пойга пайтида трассадан куч билан олиб чиқишга ҳаракат қилган.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

4. Валентина Терешкова – собиқ иттифоқ фазогири, дунёдаги биринчи фазогир-аёл, 1963 йилда собиқ иттифоқ қаҳрамони, техника фанлари номзоди, профессор ва дунёдаги ўнинчи фазогир ҳам ҳисобланади.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

5. Малала Юсуфзай – дунё бўйича аёллар таълим олиши ҳуқуқини ёқлаб чиққан покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси. 2012 йилнинг 9 октябрида ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти туфайли Покистондаги террорчи Толибон ҳаракати жангарилари томонидан оғир яраланган.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

6. Амелия Эрхарт – Атлантика океани устидан учгани учун учувчилик ҳизматлари хочи билан тақдирланган биринчи учувчи-аёлдир, у ўз парвозлари ҳақида бир нечта бестселлер-китоблар ёзган. У “Тўқсон тўққиз” номли учувчи-аёллар ташкилотини ташкил қилишда муҳим роль ўйнаган ва бу ташкилотнинг биринчи президенти ҳам ҳисобланади.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

7. Розали Паркс – америкалик сиёсий арбоб, АҚШ қоратанли фуқаролари ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган ҳаракат асосчиси. АҚШ Конгресси Розани “Фуқаролар ҳуқуқи учун замонавий ҳаракат онаси” эпитети билан тақдирлаган.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

8. Комако Кимура – 1917 йилда аёлларга сайлаш ҳуқуқи берилишини ёқлаб чиққан япон суфражисти.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

9. Элиза Зимфереску – Дунёдаги биринчи муҳандис аёл.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

10. Анна Франк – Нацизмни фош қилган ва дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган машҳур “Анна Франкнинг кундалиги” ҳужжатининг муаллифи бўлган яҳудий қизча. Анна Франк ва унинг оиласи нацизмнинг энг таниқли қурбонларидан бири ҳисобланади.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

11. Берта фон Зутнер – австралиялик халқаро пацифизм ҳаракати арбоби, Нобель мукофоти лауреати бўлган дунёдаги биринчи аёл, шунингдек, у Нобель мукофотини олган иккинчи аёл ҳам ҳисобланади.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

12. София Ионеску – Дунёдаги биринчи нейрохирург аёл шифокор.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

13. Надя Команечи – таниқли руминиялик гимнастка, беш карра Олимпиада ўйинлари чемпиони. Олимпиадалар тарихидаги энг фахрли руминиялик спортчи аёл ҳисобланади.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

14. Сарла Такрал – 1936 йилда лицензияга эга бўлган ҳиндистонлик биринчи учувчи аёл

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

15. Жейн Гудолл — БМТ дунё элчиси, бош приматолог, буюк британиялик этолог ва антрополог.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

16. Аннет Келлерман – австралиялик профессионал сузувчи, 1907 йилда аёлларга махсус сузиш киймини кийишлари учун рухсат берилишига имкон яратган.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

17. Анна Аслан – геронтология ва гериатриянинг яратувчиси ҳисобланади.

Дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшган машҳур аёллар

18. Гертруда Кэролайн Эдерле — 1926 йилда Ла-Манш буғозидан сузиб ўтган биринчи аёл.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar