Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.04.2016

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 329
Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Ҳар бир инсон худди қироллардек яшашни орзу қилади. Ҳашаматли қасрда бор ташвишларни унутиб, ҳаёт гўзалликларидан завқ олиб яшашга нима етсин.

Яқинда дунёнинг етакчи брокерларидан бири Дэвид Майз қизиқ тадқиқот ўтказди. Деярли бутун дунёдаги кўчмас мулклар ҳақида кенг маълумотга эга бўлган Майз фильмларда намоён бўлган уйларнинг нархларини аниқлади. Қуйида таниқли фильмларда фойдаланилган энг қиммат уйлар рўйхати билан танишасиз.

Устара тиғида югурувчи

Уй: The Ennis House

Нархи: 15 миллион доллар

Ушбу фильмда намоён бўлган уй Френк Ллойд Райтнинг архитектура мўъжизаси ҳисобланади. Бу уйдан “Тепаликдаги уй” фильмидан тортиб “Тиғиз пайт” фильмигача бўлган ўнлаб фильмларда фойдаланилган. Ҳозирда уй сотувга қўйилган бўлиб, унинг нархи 15 миллион доллар.

Эдвард қайчиқўл

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Gothic Mansion

Нархи: 20 миллион доллар

Эдвард қайчиқўлга тегишли қўрғоннинг олд қисми Fox телеканали мутахассислари томонидан буёд этилган. Фильмда аниқ манзил кўрсатилмаса-да, айрим манзаралардан уй Калифорниядаги Бербанк номли кичик шаҳарчада жойлашганлигини билиш мумкин.

Қора рицар

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Mentmore Towers

Нархи: 32 миллион доллар

Ушбу уйда яшаш учун Кристофер Нолан Готэмда узоқроққа кетиши керак эди. Томошабинлар Буюк Британиядаги Бакингемшир шаҳрида жойлашга иншоотлардан бирини кўришлари мумкин. Бундай уйни сотиб олишни истаган харидор 32 миллион доллар тўлаши лозим бўлади.

Чандиқли юз

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: El Furedis

Нархи: 40 миллион доллар

Тони Монтаннинг уйи машҳур архитектор Бертран Гудье томонидан лойиҳалаштирилган. У Майамида эмас, Калифорнияда жойлашган. Брокерларнинг таъкидлашларича, Флоридада худди шундай уй икки баровар қимматга сотилиши мумкин.

Шафқатсиз ўйинлар

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Ukranian Institute of America

Нархи: 48 миллион доллар

Себастианнинг ҳашаматли ҳаётини кўрсатиш учун режиссёр Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню ва 79-кўчалар кесишган жойда қад ростлаб турувчи Украина институтини танлаган.

Билли Мэдиссон

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Parkwood Estate

Нархи: 80 миллион доллар

Фильмда уйнинг аниқ қаерда жойлашганлиги айтилмаса ҳам, бу уй машҳур Parkwood Estate эканлигини сезиш мумкин.

Темир одам

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Point Dume

Нархи: 100 миллион доллар

Тони Старкнинг бу даражадаги уйи дунёда йўқ. Киночилар ихтирочи ва дунё қутқарувчисининг уйи учун Малибудаги Point Dumeни танлашган. Темир одам яшайдиган бу уйда фильмдаги барча нарсаларни топишнинг имкони йўқ, лекин аксарият нарсалар мавжуд.

Фуқаро Кейн

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Hearst Castle

Нархи: 120 миллион доллар

Чарльз Фостер Кейннинг қасри учун Hearst Castle илҳом манбаи бўлган. Уйни ҳеч ким сотмоқчи эмас, лекин брокерлар унинг нархини белгилаб бўлишган.

Чўқинтирган ота

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: Beverly House

Нархи: 135 миллион доллар

Айнан мана шу уйда чўқинтирган ота билан баҳслашган бечора отининг калласини топади. Ҳаётда бу уй Уильям Херстга тегишли бўлиб, айни пайтда у сотувга қўйилган.

Бойвачча Ричи

Кинофильмлардаги энг қимматбаҳо уйлар

Уй: The Biltmore Estate

Нархи: 4 миллиард доллар

“Бойвачча Ричи” фильмида Макалей Калкин яйраган уй аслида Вандербильтлар оиласига тегишли. Фильмнинг аксарият қисми Чикагода суратга олинган, лекин кадрда кўринган уйдаги барча ҳашамат ҳақиқий.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar