Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.04.2016

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 254
10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Ҳозирги кунда замонавий илм-фан ютуқларига қарамасдан, атрофимизда кулгули ва беъмани афсоналар яшашда давом этмоқда. Xabardor.uz сайти уларнинг баъзилари ҳақида маълумотлар бериб ўтади.

1. Қуёш сариқ рангда.

Ер юзидаги деярли барча инсонлардан қуёш қанақа рангда деб сўралса, улар “албатта сариқ рангда”, деб жавоб беришади. Лекин бу аслида хато фикрдир. Сайёрамиз атмосфераси бўйлаб ўтадиган нурлар туфайли қуёш бизга сариқ рангда кўринади. Аслида эса қуёш оқ рангда.

2. Саҳроий кабр – дунёдаги энг катта чўл.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Биз одатда чўл деганда қуми кўп ва иссиқ бўлган жойни тушунамиз. Лекин аслида чўл деб текислик ҳисобланган барча жойлар назарда тутилади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, дунёдаги энг катта чўл Саҳроий кабр эмас, балки чексиз музликлардан иборат бўлган Антарктида ҳисобланади.

3. Мобиль алоқа сунъий йўлдош орқали ишлайди.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Бу афсона, навбатдаги ишга туширилган "алоқа йўлдоши" ҳақида келадиган СМС ҳабарлар туфайли вужудга келган. Бироқ, бу сунъий йўлдошларнинг мобиль алоқага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аслида эса, сизнинг мобиль қурилмангиздаги сигнал бир таянч станциядан бошқа станцияга занжир бўйлаб узатилади. Агар сиз бошқа қитъа билан улансангиз ҳам алоқа фазо орқали эмас, сув ости кабели орқали пайдо бўлади.

4. Буюк хитой девори – фазо орқали кўринадиган ягона техноген объектдир.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Бу афсона XVIII асрда туғилган бўлиб, ҳатто шу кунгача айрим география ва тарих ўқитувчилари томонидан ҳақиқат сифатида таъкидланиб келинган. Бироқ, бугунги кунда Буюк хитой деворини махсус оптик воситалардан фойдаланмасдан туриб, орбита орқали ҳам, ойдан туриб ҳам кўриб бўлмаслиги исботланган. Бу хитой деворининг унчалик ҳам кенг эмаслиги (максимал 9,1 метр) ва ер билан бир хил рангда эканлиги билан изоҳланади.

5. Яшин ҳеч қачон бир жойга урмайди.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Уради. Айниқса, бу жой ердан юқорида жойлашган бўлса. Мисол учун, АҚШдаги Empire State Buildingга яшин йилига 100 марта уради.

6. Ер шар шаклида.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Аслида эса ер мукаммал даражадаги шар эмас. Кундалик айланишлар туфайли у қутблар томон яссилашган. Бундан ташқари, шуни қайд этиш керакки, қитъаларнинг баландлиги турли хил, шунингдек, ер юзасининг шаклини фасллар деформацияси бузиб кўрсатади. Қизиғи шундаки, ернинг шаклини ҳисоблаш учун, координата тизими учун асос бўлиб хизмат қиладиган бир қанча йўллар мавжуд. Россияда эса "1990 йилнинг ер ўлчамлари" деб номланган оригинал тизим ишлатилади.

7. Эверест - дунёдаги энг баланд чўққи.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Бу гап нафақат афсона, шу билан бирга унчалик аниқ бўлмаган маълумотдир. Гап шундаки, Эверест агар уни денгиз сатҳидан бошлаб ҳисобланса, ҳақиқатдан ҳам дунёдаги энг баланд чўққисидир. Агар ҳисоб тоғ этагидан бошланса, энг баланд тоғ кўп қисми сув остида бўлган Мауна-Кея 10,203 метрли чўққисидир. Агар ер марказидан бошлаб ҳисобланса, "Энг баланд чўққи" – Чимборасо чўққиси ҳисобланади.

8. Сув электр узатади.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Ҳар бир инсон электр ва сув бир-бирига зид нарсалар эканлигини билади. Бироқ, сув иссиқлик ўтказмайдиган изолятор материал ҳисобланади. Сувда деярли ҳар доим электр ўтказиш имконини берадиган бошқа аралашмалар мавжуддир.

9. Вазнсизлик – бу тортишишнинг йўқлигидир.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Биз ҳаммамиз халқаро станция ахборотлари орқали астронавтларнинг вазнсизлик ҳолатида турганини кўрганмиз. Кўпчилик одамлар буни фазовий станциянинг ердан анча узоқ масофада жойлашганлиги ва у ерда тортишиш кучининг йўқлиги туфайли шундай ҳодиса содир бўлади деб ўйлашади. Аслида эса 350 км баландликда жойлашган станцияда тортишиш тезлиги 8,8 m / s² бўлиб, ер юзасидагига нисбатан бор йўғи 10% пастдир. Вазнсизлик бу ерда фазовий станциянинг орбита айланаси бўйлаб доимий харакати туфайли содир бўлади, натижада астронавтлар ҳамма вақт 7,9 km / s тезлик билан олға юрадилар.

10. Ўтмишда инсонлар ерни текис деб ўйлашган.

10 та машҳур илмий-оммабоп хатолар

Одатга қадимги цивилизацияларда инсонлар ерни текислигига ва ерни тошбақа устида турган учта фил ушлаб туриши ҳақидаги афсонага ишонишган деб ҳисоблашади. Гўёки, уйғониш даври олимлари ва буюк географик кашфиётлар туфайли дунё ернинг ҳақиқий шакли ҳақидаги маълумотга эга бўлган. Бироқ, бу гап ҳақиқатдан анча йироқдир. Милоддан аввалги 330 йилда Арасту ернинг думалоқлиги ҳақидаги далилни келтирган, милодий I асрда эса Плиний ернинг шарсимон эканлиги ҳақида барча томонидан қабул қилинган исбот сифатида ёзган.

Ҳозирги кунда ҳам ернинг текислигига ишонувчи инсонлар бор. Уларнинг фикрича ер текис, бутун дунё ҳукуматлари эса буни яшириш мақсадида жаҳон миқёсида тил бириктиришган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar