Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.04.2016

Саёҳатга отланган бемор қиз

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 99
Саёҳатга отланган бемор қиз

Меган Салливан доим дунёнинг етти мўъжизасини кўришни истар, лекин бу истак уч йил давомида орзулигича қолиб келарди. Ва унинг бу орзуси амалга ошишига маблағ топилиш ёки дам олиш бўш вақт эмас, балки оғир кечган бир ой сабаб бўлди.

31 ёшида Меган Йосемити миллий паркидаги тоққа кўтарилаётиб 15 метр баландликдан йиқилиб тушди, кейин уни машина уриб юборди ва касалхонада текширувдан ўтаётган қизда тери саратони хасталигини аниқлашди. Буларнинг бари бир ой ичида юз берди. Шунда Меган орзусини амалга ошириш учун бундан қулай пайт бошқа бўлмаслигини англади.

Биринчи кун— Чичен-Ица.

15 метрли баландликдан йиқилиб тушгач, Меган биринчи марта нима учун бундай саргузаштларни севишини ўйлаб қолди. У ўзига ёки бутун дунёга нимани исботламоқчи?

Саёҳатга отланган бемор қиз

Иккинчи кун— Мачу-Пикчу.

Йиқилиб тушганидан бир ҳафта кейин Меганни скутерда кетаётганида машина уриб юборди. Уни касалхонада текширишаётганида қизда тери саратони хасталигини аниқлашди.

Саёҳатга отланган бемор қиз

Тўртинчи кун —Рио-де-Жанейродаги Исо Масиҳ ҳайкали.

Дўстлари ва яқинлари унга саргузаштлардан воз кечишни маслаҳат беришди. Лекин Меган юз берган воқеалардан кейин асосийси тирик қолгани эканлигига шукр келтирди.

Саёҳатга отланган бемор қиз

Олтинчи кун — Колизей.

Ҳаётидаги энг оғир ойдан сўнг Меган қандай умр кечираётганлиги ҳақида ўйлай бошлади. Ва орзусини амалга оширишдаги ягона тўсиқ унинг ўзи эканлигини тушунди.

Саёҳатга отланган бемор қиз

Саккизинчи кун— Петра.

Унга саёҳатга чиқиш учун пул тўплай олмайдигандек туюларди. Аслида эса Меган омадсизликдан қўрқарди.

Саёҳатга отланган бемор қиз

11-кун — Тож-Маҳал.

Меган фақат бир нарсадан, кўплаб имкониятларни қўлдан чиқарганидан афсусланади.

Саёҳатга отланган бемор қиз

12-кун — Буюк Хитой Девори.

12та мамлакат — 15та парвоз — 45 500 километр — меҳмонхонада ўтган 5 тун — мусодара қилинган 1 штатив — дунёнинг 7 мўъжизаси — 13 кун. Мана, Меган Салливаннинг саёҳати натижаси.

Саёҳатга отланган бемор қиз

Терининг саратон билан хасталанган қисмини олиб ташлашди, Меганнинг танасидаги чандиқ эса унга орзуларни ҳеч қачон ортга сурмаслик кераклигини эслатиб туради.

Саёҳатга отланган бемор қиз

Меган ўз инстаграм саҳифасида барчани профилактик тиббий кўрикдан албатта ўтишга чақиради.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar