Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.04.2016

AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 217
AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

Қулоқчинлар ёрдамида мусиқа тинглаб югуриш ва велосипедда сайр қилиш қизиқарлироқ ҳамда ёқимлидир. Аммо доимий равишда ҳаракатланадиган автомобиллар бунга ҳалақит беради. Айниқса, шаҳар ҳаётида спорт билан шуғулланишда автомобилларнинг тинимсиз ҳаракати туфайли қўшимча хавф мавжуд, лекин бунинг ечими бор. Бугун биз сизларга атрофдаги овозларни эшитишга ҳалақит бермайдиган эшитиш мосламасини тақдим этамиз.

AfterShokz маҳсулотлари айни шу муаммони ечимини ҳал этди. Дастлаб, Bluez 2 эшитиш мосламасини суяк орқали овоз ўтказиш технологияси билан боғлиқ биринчи тажриба эди. Энди эса мия суяги орқали товуш ўтказувчи эшитиш мосламаси биз учун янгилик эмас. Шу сабабли AfterShokz Trekz Titanium деб аталувчи суяк орқали эшитиш мосламасининг янги моделини ўзингизда синаб кўришингиз мумкин. Демак, Xabardor.uz сизга ушбу мослама ҳақида тулиқроқ маълумот беради.

Муаммо

AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

Сизда қандай билмадиму, лекин бизнинг шаҳримизда автомобиллар миқдори кундан-кунга ўсиб бормоқда. Буни пайқаш қийин эмас. Аввал умуман бундай ҳолат бўлмаган жойларда тирбандлик юзага келади. Автомобиллар деярли ҳамма жойда бор. Ҳайдовчилар доимо қаергадир кечикишади, шошишади, бир-бирларига ҳалақит беришади, асабийлашишади ва йўл ҳаракати қоидаларини бузишади. Бу бетартибликлар спорт билан шуғулланувчи кишилар учун катта тўсқинлик қилиши мумкин.

Велосипедда сайр қилганда ёки югураётганда атрофдаги ҳодисаларни эшитиш қобилиятини сақлаш ҳаётий заруриятдир. Сиз кўчада эшитиш мосламаси тақиб атрофдаги ҳодисаларга умуман эътибор бермай кетаётган кишини кўрган бўлишингиз керак. Айрим вақтлари машина том маънода пиёдалар юриш йўлагидан юриши мумкин. Бундай вазиятда машина қаттиқ сигнал чалсагина, инсон реал ҳаётга қайтиб хавфга эътибор беради.

Агар ҳаракат автомобиль йўлига ўтса, юриш велосипед тезлиги билан алмашинилса, бундай ҳолатда иккала ҳаракат иштирокчиси учун ҳам хавфни сезиб унинг олдини олиш учун кам вақт ва имконият қолади. Айнан шундай вазиятларда бизга суяк орқали товуш ўтказувчи эшитиш мосламалари керак бўлади.

Суяк орқали товуш узатиш ҳақида

AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

Суяк орқали эшитиш мосламаларининг алтернатив тури йўқ, чунки қолган барча турдаги эшитиш мосламалари қисман ёки бутунлай эшитиш каналини ёпади ва атрофда нима бўлаётганини эшитиш қобилиятига ёмон таъсир қилади. Тўғри, кўтариб юриш учун ихчам бўлган овоз кучайтиргичлар ҳам йўқ эмас, лекин уларни оғирлиги ва ўлчамига кўра эшитиш мосламалари билан солиштириб бўлмайди. Улар аудиотехниканинг бутунлай бошқа категориясига мансубдир.

Суяк эшитиш мосламалари эса эшитиш каналини бутунлай очиқ қолдиради ва атрофдаги ҳодисаларни эшитишга ҳалақит бермайди.

Овоз нафақат ҳаво орқали узатилади, балки бизнинг суякларимиз ҳам тебранишларни ички қулоқ тараф узатади, айниқса, паст частоталар ҳавога нисбатан қаттиқ моддалар орқали яхшироқ боради. Ўз овозингизни ёзиб олинг ва ёзувни эшитинг. Сизга нутқингиз ўзгарган ва юқори товушда эшитилгандек туюлади. Аслида, бу вақтда сиз ўз овозингизни атрофдагилар қандай эшитса худди шундай эшитасиз. Шунчаки суяклар орқали ўтадиган вибрация ва басни микрофон орқали тутиб бўлмайди.

Ўз вақтида Бетховен унда эшитиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган вақтда суяк орқали эшитиш хусусиятидан фойдаланган, биринчи эшитиш аппарати эса XX аср бошларида ихтиро қилинган.

Ҳис қилиш

AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

Суяк қулоқчинлари орқали энг паст ва ўртача частоталар ҳам ҳақиқатда жуда яхши эшитилади. Баланд овоздаги вибрациялар эса шунчалик кучлики, уларни ҳатто тери билан ҳам ҳис қилиш мумкин. Бу жудаям ғалати ва кучли таассуротдир. Дастлабки пайтларда сизга ҳаттоки, эшитиш мосламаси сизни бироз қитиқлагандек туюлади, лекин вақт ўтиши билан сиз бунга кўникасиз ва эътибор бермай қўясиз.

Қайси овоз суяк орқали, қайси овоз ҳаво орқали келаётганини тушуниш жудаям осондир. Эшитиш мосламаси бошга ёпишиб турмаслиги учун уни озгина ортга тортсангиз кифоя, шунда пастки тўлиқ диапозон шу заҳоти йўқолади.

Агар AfterShokz Trekz Titanium сўзини таржима қиладиган бўлсак, “Мусиқа бир вақтнинг ўзида ичкарида ва ҳамма жойда”, деган маънони англатади. Бунақанги ҳисни ҳаттоки катта ёпиқ эшитиш мосламалари билан ҳам топиб бўлмайди. Агар баланд овоздаги мусиқа билан бирга атрофдаги овозлар ҳам бирдек қабул қилинса бундай дамлар янада қизиқроқ бўлади.

Мия бир вақтнинг ўзида иккита кучли овозли оқимга ишлов беради ва сизда гўёки тўртта қулоқ бордек кўринади.

Камчиликлар

Агар суякли эшитиш мосламаси ўз йўналишига кўра, яъни кўчада ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади ва камчиликлар ҳам топилмайди. Аммо бу мосламани сокин муҳитда одамлар олдида баланд овозда эшитиш ноўриндир. Бундай ҳолатда овоз атрофдагилар учун жуда яхши эшитилади.

Эргономикаси

AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

AfterShokz Trekz Titanium эргономикасини баҳолаш учун, уни AfterShokz’нинг аввалги чиққан моделлари билан, жумладан, Bluez 2 билан солиштирган маъқулдир. Муҳандислар дизайнни оптималлаштириш жараёнида яхши ишлашган ва Titanium Trekz’ни тақиб юриш янада қулайроқдир. Биринчидан эшитиш мосламасининг шакли нозик ва эгик бўлганлиги боис қулоққа яхши илинади. Улар қулоққа ёпишгандек туради, ботмайди ва тушиб кетмайди. Қопламаси нам ўтказмайдиган материалдан ясалганлиги туфайли ноқулайлик ҳис қилмайсиз.

Чап қулоқ эшитиш мосламасида қўнғироқларни қабул қилиш ва мусиқани назорат қилиш учун алоҳида катта тугма жойлашган. Уни бармоқ билан топиб босиш жудаям қулай, босим эса аниқ ва равшандир.

Овозни назорат қилиш тугмалари эса ўнг қулоқ эшитиш мосламасининг орқасида жойлашган бўлиб, уларга кириш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди.

Ишончлилик

AfterShokz Trekz Titanium — суяк орқали эшитиш мосламаси

Ҳошияси эшитиш мосламаси моделининг номига кўра титан ёрдамида муайян бир қотишмадан тайёрланган ва каучук моддаси билан қопланган. Менинг металлургия соҳасидаги билимларимнинг етарли бўлмаганлиги боис, титан қотишмасининг қўшилиши ҳақида объектив мулоҳаза бера олмаслигим мумкин, шунинг учун фактга асосланган ҳолда гапириб бераман. Ҳошияси ҳақиқатан ҳам жудаям нозик ва эгилувчандир. Ундан кўп фойдаланилса ҳам ейилиб кетмайди ва ўз қаттиқлигини йўқотмайди. Эшитиш мосламаси бошга кучли ёпишиб турмайди ёки аксинча чайқалмайди ва умуман ноқулайлик бўлмайди.

Шу жумладан, эшитиш мосламасининг оғирлигини камайтириш учун титан қўшилганлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. AfterShokz Trekz Titanium’нинг оғирлиги 36 грамм. Унинг таркибида титан бўлганлиги туфайли пластмассадан ясалган Bluez 2га нисбатан 5 грамм енгилдир.

Эшитиш мосламаси IP55 стандартига мувофиқ тайёрланган бўлиб, тер ва ёмғирга чидамлидир. AfterShokz Trekz Titanium устидан сув қуйилганидан сўнг ҳам ўз ишлаш қобилиятини йўқотмайди.

Характеристикаси

Эшитиш мосламаси тури:

Симсиз, Bluetooth мавжуд бўлган хар қандай қурилма билан боғланади

Уланиш тури:

Bluetooth 4.1

Симсиз алоқа масофаси:

10 метр

Эга бўлган профиллари:

A2DP, AVRCP, HSP, HFP

Карнай тури:

Суяк орқали овоз ўтказиш

Частота доираси:

20 Гц~20 кГц

Карнай таъсирчанлиги:

100 ± 3 дБ

Микрофоннинг таъсирчанлиги:

− 40дБ ± 3 дБ

Батарея тури:

Ионли-литий

Доимий иш вақти:

6 соат

Тўлиқ заряд олиш вақти:

1,5 соат

Оғирлиги:

36 грамм


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar