Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.04.2016

Парҳез ва спорт машқларисиз озишнинг 10 усули

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 277
Парҳез ва спорт машқларисиз озишнинг 10 усули

Ҳозирги пайтда аксарият одамлар озиш учун албатта парҳез тутиш ёки спорт билан шуғулланиш зарур деб ҳисоблайдилар. Агар шунда ҳам ортиқча вазн сизни тарк этмаса, бу парҳезнинг нотўғрилиги ёки спорт машқларининг етарлича интенсив эмаслигидан далолатдир. Аслини олганда, шуларсиз озса ҳам бўлади. Қандай қилиб дейсизми? Унда бу маълумотлар сиз учун!

1. Овқатланишни доим бир стакан сув ичишдан бошланг. Бу сув-туз балансини меъёрида ушлаб туришга ёрдам беради. Сув ошқозондан жой олгани туфайли тўқлик ҳисси одатдагидан эртароқ пайдо бўлади.

2. Маҳсулотларни алмаштиринг. Одатий маҳсулотларни калорияси камроқ маҳсулотларга алмаштиришга ҳаракат қилинг. Буни аста-секин амалга оширинг. Бизнинг овқатланиш тартибимиз - бу шунчаки одат холос. Ишонинг, сиз бугун ҳаётий зарурат деб ҳисоблаган маҳсулотлардан соғлиғингизга зиён етказмасдан осонликча воз кеча оласиз.

Парҳез ва спорт машқларисиз озишнинг 10 усули

3. Шоколадни тақиқламанг. Ширинликни рациондан бутунлай олиб ташлаш қийин, бунинг кераги ҳам йўқ. Шунчаки пирог, печенье ва пишириқларни бир неча бўлак қора шоколадга алмаштиринг. Мазали, ширин ва ҳаттоки фойдали бўлади.

4. Секинроқ енг. Камроқ ейишга одатланишингиз учун энг оддий маслаҳат. Гап шундаки, тўқлик ҳисси ҳақидаги сигнал ошқозондан мияга кечикиб боради, шунинг учун биз одатда керагидан кўп еймиз. Шошилманг ва ҳисларингизга қулоқ тутинг.

5. Порциянинг оптимал миқдорини қўл ёрдамида аниқланг. Буни таом идишга тушгунча аниқлаш керак, кейин эмас. Кейин ортиқча овқатни қолдиргандан кўра олдиндан керакли миқдордаги таомни солган мақсадга мувофиқдир.

Парҳез ва спорт машқларисиз озишнинг 10 усули

6. Ичимликдан калория тўпламанг. Ўзингизни овқатдан қатъий тийган тақдирингизда ҳам вазнингиз камаймаса, жуда алам қилади. Бунинг сабаби эса кетидан ичиладиган газли ичимлик ёки ширин шарбатдир, уларнинг таркибидаги қанд моддаси ортиқча вазн тўплашга олиб келади.

7. Узоқ вақт оч юрманг. Агар сиз кун бўйи иш билан овора бўлиб, кечга яқин кўп еб юборсангиз, бу яхшиликка олиб келмайди. Овқатланиш орасидаги узоқ вақт иштаҳанинг ҳаддан ташқари очилиб кетишига сабаб бўлади ва оқибатда ортиқча вазн тўпланади.

Парҳез ва спорт машқларисиз озишнинг 10 усули

8. Кечки овқатни эртароқ тановул қилинг. Кечки овқат жуда кеч ва катта миқдорда бўлмаслигига ҳаракат қилинг - суткалик рационнинг чорак қисмидан кўп бўлмасин. Мана шу оддий икки қоидага риоя қилмаслик ошқозон фаолиятининг бузилиши, семириш ва уйқусизликка сабаб бўлади.

9. Дўкондаги снэклардан узоқроқ юринг. Ҳаттоки жуда оч қолсангиз ҳам, экзотик мазали чипс, сухари ва попкорн сотиб олманг. Улар билан қоринни тўйдириб бўлмайди, аксинча ошқозонни расво қиласиз. Яхшиси, ўзингизга олдиндан мазали ва тўйимли бирор нима тайёрлаб қўйинг, бу қорнингизни тез тўйиши ва соғлиқ учун фойдали бўлиши шубҳасиз.

Парҳез ва спорт машқларисиз озишнинг 10 усули

10. Кўпроқ ухланг. Уйқунинг етарли бўлмаслиги организмда иштаҳани ҳаддан зиёд оширувчи боғланишли реакцияни юзага келтириши мумкин. Доимий тўйиб ухламаслик натижасида одам калорияли ширин маҳсулотларни истеъмол қила бошлайди ва бу ўз ўрнида ортиқча вазннинг йиғилишига олиб келади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar