Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.04.2016

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 268
Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Бугунги кунда инсонларни ғайритабий ва бажариш ўта мушкул бўлган машғулотларни бажаришганда Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиши одат тусига айланган. Ҳар йили Гиннеснинг рекордлар китобига эллик мингтага яқин мурожаат келиб тушади. Шулар ичидан 6 мингтасигина тасдиқдан ўтиб, китобга киритилади. Бу ҳам қайсидир маънода жуда кўп.

Гиннеснинг рекордлар китоби 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, ғайритабий ҳолатларга бегона эмас.

Мана шу ўтган йигирма йилда инсонлар ўзларининг ғайритабий ишлари билан энг яхшилар қаторида бўлиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу рекордларни кўпи янгидан қайд этилса, яна кўпчилиги натижаларни яхшилашади. Улар ичида антиқа бўлган рекордлар ҳам жой олган. Масалан, ёстиқлар билан жанг ва сув ичиш учун ишлатиладиган найчаларни катта миқдорда оғизга солиш каби ғайриоддий рекордлар шулар жумласидан.

Xabardor.uz сайти ҳам қуйида 25 та Гиннеснинг энг антиқа рекордлари билан таништиради.

25. Сонлар ёрдамида тарвузни

Сонлар ёрдамида 3 та тарвузни парчалаш учун 14,65 сония вақт талаб этилган. Ушбу рекордни 2014 йил 26 июнь куни киевлик Ольга Ляшук Италиянинг Mediaset Studios телеканалида ўрнатган.

24. Оғизга кўп миқдорда сув ичиш найларини солиш

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2009 йилнинг 6 августи Баварияда “Mark ‘n’ Simon Show” телешоусида Саймон Элмор оғзига 400 дона сув ичиш учун ишлатиладиган найчаларни 10 сонияда солиб ушбу рекордни ўрнатган.

23. Энг катта “ёстиқлар жанги”

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2015 йилнинг 21 июлида “My Pillow” компанияси томонидан АҚШнинг Сент-Поле шаҳрида катта “ёстиқлар жанги” ташкил этилиб, унда 6.261 нафар одам қатнашган.

22. Виртуал дафн

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2005 йилнинг октябрь ойида хитойлик ўсмир Snowly ники остида уч кун давомида (MMORPG) “World of Warcraft” онлайн-ўйинини тинимсиз ўйнаб кучли чарчоқ туфайли вафот этади. Дунёнинг турли минтақасидаги 100 зиёд ушбу онлайн-ўйин иштирокчиси ўйин ичида марҳумнинг дафн маросими ўтказишган.

21. Оёқлар ёрдамида энг узоққа отилган камон ўқи

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Камондан оёқлар ёрдамида энг узоққа отилган ўқ 2013 йилнинг 20 июнида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида тасвирга олинган «Guinness World Records Unleashed» кўрсатувида 29 ёшли Нэнси Зифкер томонидан 6,09 метрга отилиб, қайд этилган.

20. Бурун ёрдамида оғизга отилган зефир

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Бурун ёрдамида энг узоққа отилиб, оғиз билан тутиб олинган зефир 5,46 метрни ташкил этади. Ушбу рекордни 2012 йил 2 июль куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида «Guinness World Records Gone Wild!» кўрсатувида Прадо Полом бурнудан зефирни отиб юборганда Софией Рохас қойилмақом тарзда оғиз билан илиб олган.

19. Энг бадавлат мушук

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

1988 йилда Бен Ри ўлимидан сўнг ўзининг 12,5 млн. долларлик меросини Блэк лақабли мушугига мерос қилиб қолдиради.

Антиқа буюмларни йиғиш билан шуғулланган миллионер мол-мулкини қариндошларига бўлиб беришдан воз кечиб, катта миқдордаги пулини учта хайрия жамоат фондига ўлимидан сўнг мушугини боқиш ва парваришлаш шарти билан мерос қилиб қолдирган.

18. Бир дақиқа ичида бош ёрдамида уриб синдирилган унитазлар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2007 йил 1 сентябрь куни Германияда Кевин Шелли томонидан 1 дақиқа ичида бош ёрдамида 46 та тахта унитаз уриб синдирилиб, рекорд ўрнатилди.

17. Бир дақиқа ичида юзга қистирилган қистиргичлар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2012 йил 27 декабрь куни Италиянинг Пьольтелло шаҳрида Сильвио Саббой бир дақиқа ичида 51 дона қистиргични қистириб рекорд ўрнатган.

16. Битта қўлдаги энг узун тирноқлар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Дунёдаги энг узун бир қўлдаги тирноқларнинг узунлиги 909,6 сантиметр бўлиб, Шридхару Чиллалуга тегишлидир. 2014 йил 17 ноябрь куни Пуна шаҳрида ўнг қўлининг тирноқлари узунлиги буйича у шу рекорд соҳибасига айланаган.

15. Сабзавотлар кастюмидаги марафон

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Ушбу рекордни 2012 йилнинг 22 апрелида Лондон шаҳрида ўтказилган Virgin London Marathon марафонида сабзи либоси билан қатнашиб, 2 соат-у, 59 дақиқа, 33 сонияда босиб ўтган Эдвард Ламли томонидан қайт этилган.

14. Энг кўп одамлар томонидан пиширилган қуймоқлар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2012 йилнинг 15 февраль кунида Шиффилд шаҳридаги Шиффилд университетида 890 киши томонидан товаларда қуймоқ пиширилиб, рекорд қайт этилган.

Ушбу тадбирда 1500 мингдан ортиқ одам қатнашиш истагини билдирган бўлса, уларнинг 930 нафари қатнашади. Бироқ рекордни амалга ошириш чоғида 890 кишигина товадаги қуймоқларни тўғри ва тушиб кетмасдан пиширади.

13. Тиш ювиш пастасидан ташкил топган энг катта коллекция

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Тиш ювиш пастаси идишларидан ташкил топган энг катта коллекция АҚШнинг Алфарета шаҳрида истиқомат қилувчи Вэлу Колпаковуга тегишли. Ушбу рекорд 2012 йилнинг 15 июнида ўрнатилган.

Коллекцияда Япония, Корея, Хитой, Ҳиндистон, Россия сингари давлатларда ва АҚШда ишлаб чиқилган тиш ювиш пасталари идишларининг 2037 хил турини кўриш мумкин.

12. Юзда осилиб турган қошиқлар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2013 йилнинг 28 сентябрда Сербиянинг Стубица шаҳрида Далибором Ябланович юзига 31 дона қошиқни ёпиштириб рекорд қайт этган.

11. 3 дақиқа ичида вертолёт ёрдамида очилган пиволар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Ушбу рекорд 2015 йилнинг 10 декабрь куни Хитойнинг Венченг шаҳрида «Guinness World Records Special» кўрсатувида Чжао Янг томонидан 3 дақиқа ичида 6 дона пивони очиш билан ўрнатилган.

10. Халқаро ботқоқ триатлони мусобақасида ниқоб ва найча ёрдамидаги энг яхши натижа

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2010 йил 11 июлда Британиянинг Ллануртид Уэльс шаҳрида ўтказилган мусобақада Дэниел Бент 2 соат 23 дақиқа-ю, 24 сонияда масофани босиб ўтиб, рекорд ўрнатган.

9. Сақичдан шиширилган энг катта шар

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Сақичдан шиширилган энг катта шар 2004 йил 24 апрель куни Чад Фелл томонидан амалга оширилган бўлиб, у ушбу рекордни қўлларини теккизмасдан туриб, 50,8 см. катталикда шарни шишириб ўрнатган.

8. Пингвинг кийимини кийиб олган энг катта оламон

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Пингвинг киймини кийиб олган одамларнинг энг катта жамоаси 624 киши бўлган. Ушбу ҳолат 2015 йилнинг 12 ноябрь куни Лондондаги The Scoop at More London амфитеатрида Richard House томошаси қуйилаётган маҳал содир бўлган.

7. Зинадан боши билан чиққан одам

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Зинадан оёқлар ўрнига боши билан чиқиш бу бошни ишлатиш, деган иборага қанчалик тўғри келишини Хитойнинг Цзянинь шаҳрида CCTV телеканали томонидан суратга олинган «Guinness World Records Special» кўрсатувида Ли Лонглонг томонидан 36 та кичик зиналарга чиқиш орқали рекорд қўйиб, исботланган.

6. Қулоқлар ёрдамида кўтарилган юк

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Қулоқлар ёрдамида кўтарилган юкнинг оғирлиги ҳозирча 14,9 кг.ни ташкил этиб, ушбу рекорд британиялик Жонни Стрейнж томонидан 2013 йилнинг 12 октябрда ўрнатилган.

5. Кўзлари олмадек гўзал

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Туркиялик Ким Гудман кўзларини жойидан олмадек чиқариши мумкин. У 2007 йилнинг 2 ноябрь куни кўзини жойидан 12 мм.га чиқазиб рекорд қўйган.

4. Инсон соқоли ёрдамида кўтарилган энг оғир юк

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Ўзининг соқоллари ёрдамида Антанас Контримас 63,8 килограммни кўтариб рекорд ўрнатган. Рекорд 2013 йил 26 июнда Туркиянинг Истамбул шаҳрида «Rekorlar Dunyasi» номли кўрсатув пайтида ўрнатилган.

3. Бир дақиқа ичида оёққа кийилган энг кўп пайпоқ

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2015 йилнинг 14 июнь куни Словакиянинг Пухов шаҳрида Павол Дурдику томонидан бир дақиқа ичида 48 та пайпоқ кийилиб, рекорд ўрнатилган.

2. Нўхатни пуфлаб узоққа юбориш

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Нўхатни пуфлаб узоққа юбориш 2014 йилнинг 12 июль куни Германиянинг Аугсбурге шаҳрида Андре Ортольф томонидан амалга оширган. У нўхатни 7,51 метрга пуфлаб “учириб” юборган.

1. Бир дақиқа ичида электродрелда энг кўп айланган шоввоз

Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

2008 йил 23 декабрь санаси Испаниянинг Мадрид шаҳрида хитойлик йигит электродрелга осилиб, 148 марта айланган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar