Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.04.2016

Қўл-оёғи йўқ, аммо мақсади ва бахти бор инсон!

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 240
Қўл-оёғи йўқ, аммо мақсади ва бахти бор инсон!

Жисмоний имкониятлари чекланганлигига қарамасдан бутун дунёга жасорат, матонат, меҳнат ва фаол ҳаракат намунаси бўла олган одамлар бор. Улар бошқалардан фарқлаб турадиган камчилигини бахтсизликка асос деб эмас, балки вазиятни борича қабул қилиб, уни бахтга олиб борувчи йўлак сифатида фойдаланадилар.

Қўл-оёғи йўқ, аммо мақсади ва бахти бор инсон!

Ник Вуйчичнинг чеҳраси актёрликка арзийди, балки машҳур актёр ҳам бўлармиди, агар оёқ-қўллари бўлганди...

1982 йил 4 декабрь Австралияда пастор (протестант мазҳабидаги руҳоний) ва ҳамшира оиласида туғилган Николас Жеймс “Ник” Вуйчич ҳам қўл-оёқлари йўқлигига қарамасдан ҳаётда ўз йўлини топган. Ва кўпчиликка ўз йўлини, бахтини, кўнгил хотиржамлигини топишга ёрдам берган инсон.

Қўл-оёғи йўқ, аммо мақсади ва бахти бор инсон!

Кўп йиллар давомида Ник ўз танасига мослашиб яшашни ўрганди, таълим олди. Ҳозир уни бемалол дунёнинг энг машҳур мотивацион нотиғи деб аташ мумкин. У турли мамлакатларни кезиб, ҳар қандай вазиятда, ҳолатда ҳам бахтли бўлиш сирларини ўргатади.

Қўл-оёғи йўқ, аммо мақсади ва бахти бор инсон!

Шундай сафарларнинг бирида у ҳаётининг биринчи ва ягона муҳаббати Канаэ Миахаре билан танишиб, турмуш қурган. Ҳозир уларнинг 2 нафар соғлом ўғли бор.

“Мен ҳаётга одамларга ўз йўлларини топишда ёрдам бериш учун келганман”, - дейди Ник Вуйчич.

Қўл-оёғи йўқ, аммо мақсади ва бахти бор инсон!

Ник кам учрайдиган кам учрайдиган генетик патология(тетраамалия) билан дунёга келган. Яъни унинг тўлақонли оёқ-қўллари йўқ. Лекин қисман оёқ ости қисми ва икки ёпишган бармоғи бор эди. Бармоқларни ажратиш жарроҳлик амалиётидан сўнг, у юриш, сузиш, қорда учиш, компьютерда ишлаш ва ёза олишни ўрганди.

Камчиликларига қарамай, бола соғлом бўлган. Маълум муддат ногиронлар, кейин соғлом болалар мактабига қатнайди.

Ўн ёшида ўзини ваннада чўктириб юбормоқчи бўлади. Бироқ сув тўлдирилган ваннада юзини пастга қаратишга уринаётган пайтида ота-онаси нақадар қайғуга ботишини тасаввур қилиб, бу фикридан қайтади. “Ахир дунёга келганимдан буён ота-онамдан фақат ва фақат меҳр кўрдим”, де эслайди у.

21 ёшида Брисбенда Гриффит Университетини иккита бакалавр йўналиши бўйича тамомлади.

1999 йилдан бошлаб черков, қамоқхона, мактаб ва болалар уйларида чиқишлар қила бошлади. Тез орада “Қўл-оёқларсиз ҳаёт” (“Life Without Limbs”) нотижорат ташкилотини очади. Бу орқали у бутун дунёдаги имкониятлари чекланган ногирон болаларга ёрдам бериш хайрия фаолиятини йўлга қўяди.

2009 йили қўл-оёқсиз одам тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи “Капалаклар цирки” номли кинода суратга тушади.

Унинг “Чегарасиз ҳаёт. Ажойиб бахтли ҳаёт сари қадам” номли илк китоби 2010 йили нашрдан чиқди.

У Америкада истиқомат қилади. У бир кун эмас бир кун юриб кетиш умидида кийим жавонида бир неча жуфт оёқ кийим сақлайди.

Жасоратидан ўрнак олиш мумкин бўлган инсондан 10 та қоида:

1. Мен ўз туйғуларим ва қўрқувларимни севган инсонларим билан бўлишаман.

2. Ҳаёт йўлини излаш – бу марафон (узоқ масофага югуриш), спринт эмас (қисқа масофага югуриш).

3. Мен ибодат ҳам қиламан, одамларга ҳам мурожаат қиламан.

4. Бугунги муаммо эртага имкониятга айланади.

5. Кўнглинг ғашми? Куйла! Мен кайфиятим йўқлигида доим қўшиқ айтаман.

6. Нимагадир эришиш учун, уни излашдан тўхтамаслик лозим.

7. Ўз устингдан кула оладиган даражада ўзингни сева бил.

8. Ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз. Лекин ўзимизда бор яхши хислатларимиз билан бўлиша олишимиз керак. Ўзингга назар сол. Ичингда бор кучи билан ёниб зиё таратиш учун бир нур ёниб турибди.

9. Инсоний муносабатлар – бу куч. Миннатдорлик туйғуси, ҳаракат қилишга интилиш, ҳамдардлик ва кечира билиш – мана шодумон яшашнинг асосий шартлари!

10. Агар сен ҳеч қачон мўъжизани кўрмаган бўлсанг – ўзинг мўъжизага айлан!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar