Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

Бахтли инсон бўлишнинг 16 та қоидаси

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 279
Бахтли инсон бўлишнинг 16 та қоидаси

Ҳаётда иш ва мажбуриятлар шунчалик кўпки, ҳатто вақтнинг ўтгани ҳам билинмайди. Бундай нотинчликда ҳиссий ва маънавий аҳвол ҳақида осонгина унутиш мумкин. Лекин бахтли инсон бўлиш учун доимо ўсиш ва ўзгариш зарурдир. Шунинг учун, сиз ўзингиз ва ҳаётингизга нисбатан яхши муносабатда бўлиш учун 16 та оддий қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг.







Билимингизни оширинг.

1. Тартибли бўлинг.

Агар сиз кунингизни тўғри ташкил қилсангиз, ўзингизни хотиржам сезасиз ва ўзингизга нисбатан ишончингиз ҳам ортади. Яхши маслаҳат: Энг қийин ва кўп вақт олувчи вазифалар билан эрталаб шуғулланинг. Агар бу ишни кейинга қолдирадиган бўлсангиз бу юк сизга тинчлик бермайди ва сизни кайфиятингизни бузади.

2. Кўникмаларингиз устида ишланг ва янгиларига эга бўлинг.

Бунинг учун, хозиргидан кўра яхшироқ ва жой йўқ. Гитара чалишни ёки испанча гапиришни ўрганиш учун ўзгача ёки юксак бир кунни кутишни ҳожати йўқ. Биринчи қадамни ташланг: гитара сотиб олинг ёки хорижий тилларни ўрганиш учун рўйхатга ёзилинг. Шундай қилсангиз бир неча йил давомида орзу қилиб юрган тилагингиз тезроқ ушалади.

3. Дўстларингиз билан шартномалар тузинг.

Агарда хозирни ўзида сизда мусиқа асбобини олиш учун пул бўлмаса ёки курслар бир ойдан сўнг бошланадиган бўлса ўз ҳаракатсизлигингизни бу билан оқламанг. Шубҳасиз, бирор бир дўстингизникида бўш ва ишлатилмай турган гитара бор бўлиши керак. Ёки сизнинг дўстларингиздан бири хорижий тилларни яхши билади. Ёрдам учун уларга мурожаат қилинг ва уларга жавобан қандайдир ёрдам қилишни таклиф этинг.

4. Ўқинг, ўқинг ва яна ўқинг.

Қандай жанрда бўлса ҳам китоблар ўқинг. Иложи борича кўп китоб ўқинг. Китоблар сизга дунёқарашингизни кенгайтиришта ёрдам беради, ўйлантиришга мажбур қилади ва сизга реал ҳаётда топиб бўлмайдиган тажриба беради. Агар нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, Нобел ва Бокер мукофоти совриндорларининг китобларини ўқишдан бошланг.







Танангиз устида ишланг.

Бахтли инсон бўлишнинг 16 та қоидаси

5. Ҳар куни машқлар бажаринг.

Энг катта хато – бу машқларни ёқимсиз ва қийноқли машҳулот сифатида қабул қилиш. Сиз кейинги куни тўшакдан туролмай қоладиган даражада жисмоний фаолият билан шуғулланишингиз шарт эмас. Энг оддий машқларни меъёрда бажаринг: ўтириб туриш, сиқиш, чўзилиш. Асосий нарса эса ҳар кунибажаринг. Мисол учун, биринчи куни югуринг, иккинчи куни – теннис ўйнанг, учинчи куни – ёга билан шуғулланинг. Машғулотларни мажбурият сифатида эмас хобби сифатида қабул қилинг. Ва бир неча ҳафта ўтгач, жисмоний машқларга нисбатан муносабатингиз яхши тарафга ўзгаради.

6. Зарарли овқатлар ўрнига ўзингиз яхши кўрган сабзавотлар ва меваларни истеъмол қилинг.

Ҳа, сиз бу маслаҳат хақида минг марта эшитгансиз, ва у умуман оригинал эмас, лекин барибир бу жудаям муҳим. Озиқ-овқат танангизга ёрдам бериши мумкин ёки зарар келтириши мумкин. Агар сиз чипс ўрнига мева ейишга кўниксангиз бунинг фарқини биласиз.

7. Гуруҳли машғулотларда қатнашинг.

Мисол учун, фитнес. Таранглашган ва бақувват инструктор плюс бир хил фикрловчи инсонлар – бир гуруҳ спорт билан шуғулланиш учун энг яхши омилдир. Агар сиз дўстингизни сиз билан бирга машғулотларга боришга кўндирсангиз бу ундан ҳам яхши. Биргаликда сиз дангасалик қилмасдан машғулотларни бажарасиз, ва айрим ҳолатларда бир-бирингизни қўллаб қувватлашингиз мумкин.

8. Сув ичинг.

Сиз қанчалик кўп сув ичсангиз, чарчоқни шунчалик кам ҳис қиласиз, ички органларингиз ва овқат хазм қилиш яхши ишлайди, вазнингиз ҳам нормаллашади. Сув газли сув ёки қахвадан кўра фойдалироқ ва чанқоқни яхшироқ қолдиради.







Бахтли бўлишни ўрганинг.

Бахтли инсон бўлишнинг 16 та қоидаси

9. Инсонларни мақтанг.

Атрофдагиларни бахтли қилсангиз, ўзингизни ҳам яхшироқ ҳис қила бошлайсиз. Айниқса, сиз ғамҳўрлик қиладиган, сиз учун муҳим бўлган инсонларга ёқимли гаплар гапиринг. Бахт юқумли ҳисобланади. Ўз миннатдорлигингизни кўрсатинг. Агар сиз кимнидир қайсидир вазифани яхши бажараётганини кўрсангиз, бунга эътибор беринг ва унга буни айтинг. Шунда унинг ҳам сизнинг ҳам кайфиятингиз кўтарилади.

10. Кулинг.

Тез-тез ва кўпроқ кулинг. Сиз кулаётганингизда, танангиз эндорфин, яъни бахт гормонларини ишлаб чиқаришни бошлайди, ва ҳаётга муносабатингиз яхши тарафга ўзгаради. Салбий ҳис-туйғулар сизга муаммоларни энгишда ёрдам бера олмайди, аксинча, сизга фақат ҳалақит беради. Табассум билан сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз, ва одамлар ҳам сизга жавобан табассум қилишади.

11. Яқинларингизга ғамхўрлик қилинг.

Қанча вақтингизни, сиз турмуш ўртоғингиз ва болалар билан ўтказасиз? Жавобингиз қандай бўлишидан қатъий назар, у барибир етарли бўлмайди. Айниқса, замонавий ҳаётда ота-оналар иш билан банд бўлиб, болалари билан ухлашдан олдин икки соатгина бирга бўлишади. Вақтингизни кўпроқ бирга ўтказинг, бир-бирингизни қўллаб-қувватланг, бир-бирингизга ғамхўрлик қилинг. Болаларингизнинг ҳаётида янада фаол иштирок этинг. Ҳақиқатдан ҳам бирга яшанг, фақатгина биргаликдаги кечки овқат билан чекланмасдан.

12. Атрофингизга ўзингиз учун қулай бўлган инсонларни йиғинг.

Ўйлаб кўринг, атрофдагилар билан суҳбат сизда фандай ҳисларни уйғотади. Улардан баъзилари ҳаётингизга салбийликни олиб кирмаяптими? Сизнинг ишлашингизга ҳалақит бериб пастга тортмаяптими? Пессимистик ва салбий кайфиятдаги одамлар билан, ҳеч ким бахтли бўла олмайди. Сизни рағбатлантирадиган ва руҳлантирадиган кишилар билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Сиз шунга муносибсиз.



Маънавий ўсинг

Бахтли инсон бўлишнинг 16 та қоидаси

13. Олдингизга мақсадлар қўйинг.

Ҳозир гап, фақат иш ҳақида эмас, мансаб ютуқлари муҳим аҳамиятга эга бўлса хам. Ўз кунингизни ўзингизни ва оилангизни қандай қилиб янада бахтлироқ қилиш мумкинлиги ҳақидаги ғоялар билан бошланг. Бу дунёга сиз қанақа яхшилик олиб кела оласиз? Шахс бўлиб ўсиш учун ўз олдингизга мақсадлар қўйинг.

14. Борига шукур қилинг

Сиз эга бўлишни истаган нарсалар ҳар доим ҳам бўлади. Муҳими ўз орзуларингиз ва мақсадларингиз сари ҳаракат қилинг, агар уларга эришолмаган бўлсангиз бундан ташвишланиш керак эмас. Билингки, сизда бор нарса айрим одамларда йўқ, лекин улар барибир ўзларини бахтли ҳисоблашади. Агар сиз ҳар куни борига шукур қилиб яшасангиз, ўз ҳаётингизни ва ўз ҳаётингизни кўпроқ қадрлай бошлайсиз.

15. Йога билан шуғулланинг.

Сиз ҳозир йога ҳақида бирор-бир тасаввурга эга бўлмасангиз ҳам, бир ҳаракат қилиб кўрсангиз арзийди. Йога ақлингизни тозалайди ва сизни кучлироқ қилади. Ҳаттоки, энг оддий ҳолат ҳам ижобий таъсир қилади. Кунингизни йога билан бошланг ва ҳаммаси яхши бўлади.

16. Ёдда тутинг, хаммаси ўтиб кетади.

Ҳаётда қийинчиликлар ва омадсизликлар бўлади, ва сиз ўзингизни ғамгин ҳис қилишингиз мумкин. Буларнинг ҳаммасидан халос бўлиб олға ҳаракат қилиш қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзингиздан сўранг, бу муаммо, сиз учун бир йил, беш ёки ўн йилдан кейин бирор бир аҳамиятга эга бўладими? Ҳамма нарса ўтади, ва тез орада сиз бу муваффақиятсизликлар ҳақида унутасиз. Қийин кунлар бўлса шу ҳақда эсланг.

Сизда фақат битта ҳаёт бор. Бу ҳаётда имкон қадар яхшироқ яшашга ҳаракат қилинг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar