Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 257
Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

1. Мақсад ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлиш

"Нима учун тадбиркорлар бизнес қиладилар?", деган саволга энг кўп учрайдиган жавобларни санаб ўтамиз.

Пул ишлаб олмоқчиман. Ҳақиқат шундаки, бизнесда пул топишдан кўра йўқотиш осонроқ. Матбуот муваффақият тарихи ҳақида ёзишни хуш кўради, омадсизлар тўғрисида эса — сукунат. Ҳаттоки бизнес юришиб кетса ҳам, у пул маблағлари киритишни талаб қилади. Аввал безиён босқичга чиқиб олиш, инвестицияларни қайтариш ва қарзларни тўлаш, сўнгра қайта инвестиция қилиш лозим. Шундан кейингина ўз фойдаси ҳақида ўйлаш мумкин.

Эркин бўлмоқчиман. Аслида эса сиз бизнеснинг қулига айланасиз. Дам олиш кунларисиз ва меҳнат таътилисиз ишлайсиз. Ёлланган ишчилар кетиб қолишлари мумкин, акционерлар ўз улушларини сотиб юборишлари эҳтимоли бор. Бошлиқ эса доим кемада қолади.

Ҳурматга сазовор бўлмоқчиман. Агар муваффақиятга эришсангиз, бегоналар сизни ҳурмат қила бошлайди. Яқинларингиз билан мулоқот қилишга эса вақтингиз қолмайди. Бу шунга арзирмикан?

Ўзимни кўрсатмоқчиман. Корпорацияда ишлаб, ўқиса бўлади. Шахсий бизнесда эса ўрганиш баҳоси жуда юқори: вақт, соғлиқ ва бой берилган имкониятлар.

Шахсий бизнеснинг эгаси бўлмоқчиман. Шахсий бизнес аслида сизга тегишли эмас. Сиз вендор, дистрибьютор, текширувчи ташкилотлар ва персоналга қарамсиз.

"Маза" бўлишини хоҳлайман. Тадбиркорнинг ҳаёти юксак даражали тадбир-у маросимлардан эмас, балки солиқчилар, кредиторлар ва бўшатилаётган ходимлар билан ёқимсиз суҳбатлардан иборат.

Кексаликда фаровон ҳаётни таъминламоқчиман. Афсуски, бизнес сиздан олдин ўлиши мумкин. Ривожланаётган лойиҳани даромадли сотиш керак.

Кўпчилик бизнесга қўл ураётганда юксак ғоялар ҳақида ўйламайди. Ўз эҳтиёжларини қондириш учун пул ишлаш истагида бўлади. Вақт ўтган сари эса уларнинг мақсади дунёни ўзгартиришга айланади. Масалан, Марк Цукерберг, Билл Гейтс ёки Илон Маск.

2. Молиявий билимларга эга бўлмаслик

Тадбиркорларнинг энг катта хатоси. Пулни ҳисоб-китоб қилишни билмаслик ҳаттоки йирик корхоналарни ҳам таназзулга олиб келиши мумкин. Кредитлар бўйича мажбуриятлар бир кун келиб улар бўйича тўлаш хусусиятидан ошиб кетиши эҳтимоли бор. Молиявий ҳисоб-китоб ва бухгалтерия ҳақида билимга эга бўлмаслик лойиҳаларни чиппакка чиқариши мумкин.


3. Бизнес-режага кўр-кўрона амал қилиш

Вазият тез ўзгаради, шунинг учун вақти-вақти билан режага тўғирлашлар киритинг, таваккал қилинг.

4. Қарор чиқаришда узоқ ўйланиш

Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

Қарорни тез қабул қилинг. Ҳозир вақт йўқотгандан кўра кейин йўналишини ўзгартирган ёки бўлмаса 180 даражага бурилган яхши.

5. Ажралиб чиқиш қўрқуви.

Мумкин бўлган барча нарсада биринчи бўлиб ажралиш керак. Дангасаликни енгиб, ўзни қайта тарбиялаш мумкин.

6. Оддий ходимларни танлаш

Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

Заиф раҳбар рақобатдан қўрқади ва оддий ходимларни танлайди. Бироқ билим, тажриба ва ўсиш истаги бўлмаган жамоа узоққа бормайди. Карвон секин юраётган туя тезлигида ҳаракатланади.


7. Ахборот хавфсизлигига эътибор бермаслик

Ахборот, ҳуқуқ, ишлаб чиқариш хавфсизлиги — тадбиркорлар биринчи навбатда ўйлайдиган нарса эмас, аммо кейин бу билан ҳисоблашиш вақти келади. Албатта фақат хавфсизлик масаласига диққат қилиш шартмас-ку, бироқ бу ҳақида унутмаслик лозим. Бизнес ғояси — сир эмас. Технология ва харидор базаси — бу конфиденциал маълумот. Уни эҳтиёт қилинг.

8. Қарзга олинган маблағлардан фойдаланиш

Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

Бизнесни ўз пулингизга яратинг ва ривожлантиринг. Қанчалик узоқ инвесторсиз эплай олсангиз, бизнесингиз шунчалик равнақ топади. Ҳеч бир имконият қолмаганда инвестор керак бўлади. Қарз маблағини олишдан аввал уч жиҳатга диққат қилинг:

Лойиҳанинг технологик етуклиги;

Жамоанинг бизнес малакаларини ривожлантириш даражаси;

Сизнинг руҳий етуклигингиз, улағайганлигингиз, ўз қилмишларингизга жавоб бера олишингиз ва ҳаракатларингиз натижасини таҳлил қилишингиз.

9. Пул ҳамма нарсани ҳал қилади деган фикр

Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

Стартаплар ким кўп тўласа, ўшангга борадилар. У кейинчалик бизнесга қизиқиш билдирмаса янада яхши. Инвесторнинг асл қадр-қиммати — тажриба, алоқалар, маҳсулот сотишни ташкиллаштириш имконияти. Пулнинг ўзи камлик қилади.

10. Сўзга ишониш

Шериклар ва жамоа билан келишувларни ёзма равишда қайд этинг, бу битим иштирокчилари учрашув натижаларини бирдек тушунганларига ишонч ҳосил қилиш учун муҳимдир.

11. Бизнесни суиистеъмол қилиш

Агар сизга иш ёқмаса, унинг омадли кечиш имконияти пасаяди. Бизнесни пул манбаи сифатида қабул қилиб, унга ета олмаслигингиз ҳам мумкин. Бизнесга бўлган иштиёқ ишлаш шаштини кучайтиради ва бошқаларни ҳам шунга ундайди.

12. Кўпроқ пул ундириш иштиёқи

Энг тажрибали тадбиркорлар ҳам йўл қўядиган 13 хато

Виждонингизга қарши борманг ва ёнингизда бошқача ҳаётий қадриятларга амал қилувчиларни ушлаб турманг.

13. Ишдан устун омиллар

Фақат бизнес ҳақида ўйлаб, оила, дўстлар, қизиқишларингизни йўқотиб қўясиз. Кексаликни ёлғиз қаршилаш, пулнинг кетидан қувиш бўйича жаҳон чемпионатидан ташқари ёдга олишга муносиб хотираларнинг йўқлиги — бу ҳар куни таваккал қилиб, бизнес юрғизишга арзимайдиган нарса.

Бизнес билан тадбиркорликда тажрибага ва ўзига яраша обрўга эга, керакли алоқалари, маблағи, жамоаси бор инсон шуғулланса мақсадга мувофиқдир. Бироқ аксарият ҳолларда бунинг аксига дуч келамиз, иқтисодёт ва бошқарув соҳасида билимга эга бўлмаган ҳамда бизнес, ходимлар жамоаси, ишлаб чиқаришни бошқариш малакаси бўлмаган одамлар бу ишга қўл урадилар.

Шунинг учун энди иш бошлаётган тадбиркорларнинг муваффақият йўли хатоларсиз бўлмайди. Ҳаттоки тажрибали иш юритувчилар ва тадбиркорлар ҳам мунтазам хато қиладилар. Агар сиз хатоларни четлаб ўта олсангиз, бу куч, вақт ва маблағингизни тежайди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar