Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.04.2016

Ярим соатлик югуриш нафақат юракка фойда, балким.....

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 265
Ярим соатлик югуриш нафақат юракка фойда, балким.....

Инсон югурганда юрак фаолиятини яхшиланиши кўплаб тажрибалар ва кузатишлар натижасида маълум бўлган. Лекин югуриш натижасида биз фақатгина юрагимиз фаолиятигина эмас, балки югуришдан бошқа имтиёзлар ҳам оламиз. Маълум бўлишича, оддийгина ярим соатлик югуришнинг ўзи бизнинг ақлимизни ўстиради ва ички руҳиятимизни яхшилайди!.

“PLOS ONE”да чоп этилган сўнгги тадқиқотларга кўра, ярим соатлик югуриш руҳий кўникмаларни яхшилайди, деб кўрсатилган.

Синовдан ўтаётганлар томонидан бажарган топшириқ “Sequential Visual Isometris Pinch Tack” (SVIPT) деб номланган. Ушбу топшириққа кўра, сиз куч датчигини бош ва кўрсатгич бармоғингиз билан секингина сиқасиз, датчикни қаттиқроқ сиққанингиз сари компьютер экранидаги курсор янада узоқроққа кўча бошлайди. Вазифа шундан иборатки, курсорни экраннинг турли жойларида жойлашган 5 локацияга иложи борича тез ва аниқ силжита олиш керак. 30 та уринишдан иборат 4 йўналиш бўйича вазифа бажарилишининг тезлиги ва аниқлиги ўлчанади.

Натижаларга кўра, топшириқдан олдин 30 минут чопган синовдагилар топшириқни яхшироқ уддалашган. Ярим соатлик югришдан кейин бир соат дам олган тажриба қатнашувчилари ҳам топшириқни ёмон бажаришмаган, лекин уларнинг натижалари биринчи гуруҳдагиларчалик эмас. Бунда энг яққол кўзга ташланадиган ўзгариш курсорнинг ҳаракатланиш тезлигида эмас, балки аниқлигидадир.

Тадқиқотнинг иккинчи қисми тўрт кунлик тажрибадан иборат бўлиб, унда қатнашчилар бу сафар ҳам биринчи қисмдаги топшириқларни бажаришган, аммо тажрибанинг тўртинчи кунида вазифани бажаришдан олдин ҳеч ким югурмаган. Натижада вазифани бажаришдан олдин югурмаган бўлсада яна ўша биринчи жамоа яхши натижа кўрсатган. Бу эса шуни исботлайдики, югуриш нафақат вақтинчалик руҳий кўникмаларни яхшилайди, балки сизнинг ҳаракатингиз ва сезиш қобилиятингиз аниқлиги ва тезлигини оширади.

Бу қандай содир бўлади? Тадқиқотчилар бу бўйича икки асосий назарияни айтиб ўтишган: психологик ва нейроэндокрин. Психологик назарияга кўра, югуриш машқи сизни тетиклаштиради ва кўриш қобилиятингизни равшанлаштиради. Нейроэндокрин андоза эса, миянинг нейротрофик ҳолатидаги серотонин, дофамин каби кимёвий моддаларнинг ўсиш даражасига ижобий таъсир кўрсатади ва ҳоказо.

Бу икки фикрда ўзаро ўхшашлик бор, бироқ тадқиқотчилар неэндокрин назариясини кўпроқ маъқул кўришган. Унга кўра неэндокрин назария югуришнинг таъсири бир соатлик дам олишдан сўнг йўқолиши каби факт билан ўзаро мос тушган. Олинган бу маълумотлардан инсультни бошидан ўтказган инсонларни реабилитация қилишда фойдаланиш мумкин. Ва яна, агар сиз видеоўйинлар бўйича турнирда қатнашмоқчи бўлсангиз ёки сиздан ҳаракатлар мослиги, аниқлик ва тезлик талаб қиладиган бирор бир ишни бажармоқчи бўлсангиз, ундан олдин ярим соатлик югуриш тавсия этилади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar