Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.04.2016

Зулматдаги гўзалликлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 356
Зулматдаги гўзалликлар

Уйингизни қоронғу бурчаклари ҳамда қуёш нурлари тегмайдигон жойларида гул ёки бирор ўсимлик ўстиришга қийналмоқдамисиз? Энди бу муаммони ечими бор. Қуйида, Xabardor.uz сайти энг қоронғу жойларда ҳам ўсадиган ўсимликларни тақдим этди. Қизиғи ушбу ўсимликлар гуллари билан эмас балким ажойиб барглари ва ҳавони тозалаши билан машҳурдир.

1. Калатея


Ушбу ўсимликнинг барглари уйнинг барча бурчакларини безаб туради.Аммо, қуёш нурлари тегса барглари шу заҳоти сулиб қолади. Калиатияни сақлаш учун учун энг мақбул вариант бу нимсоя.

2. Диффенбахия

Зулматдаги гўзалликлар

Ушбу ўсимлик сочилган ёруғлик учун тўғри келади. Диффенбахия ўсимлигини энг яхшиси парда ортида сақлаган мақул. Унинг бор гўзаллиги баҳор ва ёзда номоён бўлади.

3. Драцена маргинатаси

Зулматдаги гўзалликлар

Бу ҳақиқий тропик ўсимлик иш столи ўстига чиройли безакдир . Лекин, уни қуёш нурларидан ўзоқроқ тутган мақулроқ, сабаби, Драцена маргинатаси қоронғуликда яхши ривожлаанади.

4. Тарақсимон Хлорофитум

Зулматдаги гўзалликлар

Жудаям оддий ўсимлик, шунинг учун ҳам оммалашган . У қуёш нуриндан кўп вақт баҳраманд бўлмасдан туриб, ҳавони тоза қилиши мумкин.

5. Гелксина

Зулматдаги гўзалликлар

Кичик тендер барглари билан идишнинг ташқи томонига тушиб туриши билан ажойиб кўринадиган ушбу ўсимликка ниҳоятда эҳтиёткорона ёндашиш керак.Чунки, Гелксинага яқин бўлган ўсимликларни у “буғуши” мумкин.

6. Қирққулоқ

Зулматдаги гўзалликлар

Ушбу ўсимлик турининг 2000 мингдан ортиғи уй шароитида ўстирилади. Бу тропик ўсимлик сояда қолишга тайёр.Бироқ, у қуруқ ҳавога чидамсиз. Шунинг учун уни иссиқ ҳавода тез-тез намлантириб туриш зарур.

7. Юрак шаклидаги филодендрон

Зулматдаги гўзалликлар

Эҳтимол, бу жуда кўп боғбонларнинг севимли ўсимлигидир.У ўзини сояда жадаям яхши ҳис этади ва мукаммал даражада ҳавони тозалаши мумкин. Ҳар замонда уни учидан кесиб туриш керак ўсиб кетмаслиги учун.

8. Неорегелия

Зулматдаги гўзалликлар

Неорегелия фақат суний ёруғлик билан ўсадиган тропик ўсимликдир. Сув кўп жойда ўсади. Масалан, ҳоммомда.

9. Спатифиллум

Зулматдаги гўзалликлар

Агар сиз хонадаги гулни қуёшга ва сувга туйдиришни тез-тез унитиб қўйсангиз. Ушбу гул айни сиз учун. Чунки, Спатифиллум узоқ вақт давомида сувсиз ва қуёш нурисиз яшай олади.

10. Аглаонема

Зулматдаги гўзалликлар

Паст даражадаги нурга эга бўлган хоналарга айни боп ўсимлик ҳисобланади. Шунингдек, боғбончилик билан шуғулланмоқчи бўлган ҳаваскорлар учун биринчи дарс сабоғини ҳам ўтаб беради.

11. Уч томонлама Сансевиерия

Зулматдаги гўзалликлар

Жуда ҳам кам парвариш талаб этадиган ўсимлик. Энг қизиғи унинг ўсишига нур салбий таъсир этади қоронғуликда эса ривожланади.

12. Юқори аспидистра

Зулматдаги гўзалликлар

Ушбу ўсимлик иссиқ, соя ва совуққа чидамли. Бироқ, озгина сабр этишингизга тўғри келади. Чунки, у жуда ҳам секин ўсади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar