Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.03.2016

Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 337
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Болалар чет тилларини катталарга нисбатан тезроқ ўрганишади деб ҳисобланади. Лекин болаликда чет тилини ўрганмаган бўлсангиз, ҳозир эса хорижий тилни билиш зарур бўлиб қолса нима қилиш керак? Тушкунликка тушманг. Чет тилини бир неча ой ичида ўрганиш имконини берувчи бир нечта амалда синалган усуллари бор. Асосийси, сиздан ҳаракат ва қунт талаб қилинади. Суҳбатлар Хорижий тилни ўрганаётган деярли ҳар бир кишининг энг катта муаммоси суҳбатлашишдаги қийинчиликдир. Биз чет тилини тушунамиз, китоб ва фильмларни бемалол англаймиз, лекин гапиришга келганда муаммога дуч келамиз. Бу муаммо фақат амалиёт орқалигина ҳал қилинади. Нутқингизни ривожлантиришнинг имкониятларини топинг: скайп, ижтимоий тармоқларда суҳбатдошлар билан танишинг. Duolingo
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Бу чет тилини тез ва бепул ўрганиш борасида бозордаги энг яхши иловалардан биридир. Илованинг ўзига хос тизими сизни зерикишингизга йўл қўймайди, бунинг устига тил ўрганиш жуда осон кечади. Кунига 15-20 дақиқа шуғуллансангиз кифоя. Таниш матнларни таржима қилиш
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Ўз она тилингизда ўқиган хорижий ҳикояларнинг ўша тилдаги матнини ўқишдан бошланг. Шунда сиз алоҳида сўзларнинг маъносини ҳам тушунасиз, ўзингизга таниш матн орқали ундаги сўзларни яхшироқ эслаб қоласиз. Режалаштиринг
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Аслида, тил ўрганишда энг асосийси қатъий тартибга риоя қилишдир. Кунига уч соатлаб тил ўрганишнинг ҳожати йўқ. Тил ўрганиш учун аниқ вақтни белгилаб олинг ва 30 дақиқа вақт ажратинг ҳамда ушбу тартибдан ҳеч қачон чиқиб кетманг.
Керакли сўзларни ўрганинг
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Бутун бир луғатни ўрганиш шарт эмас. Ҳар қандай тилни ҳам кенг тарқалган сўзларни ўрганиб тушуниб олиш мумкин. Тилшуносларнинг таъкидлашларича, чет тилини 60 фоиз тушуниш учун ўша тилда кенг тарқалган 500та сўзни билиш кифоя қилади. Эътиборни қаратинг
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Хорижий тилни ўрганиш юқори даражадаги эътиборни талаб қилади. Миянгиз доимий равишда амалиёт билан боғлиқ бўлсин: телефонингизни ўша тилга мослаштиринг, субтитрли чет эл фильмларини кўринг, хорижий тилдаги адабиётларни ўқинг. Тез орада сиз бу янги муҳитга кўникасиз ва тилни ўрганишингиз осонлашади. Ўқитувчи
Чет тилини қандай қилиб икки ойда ўрганиш мумкин
Албатта, доимий равишда репетитор билан шуғулланиш фойдали бўлади. Кўпчилик кишилар ҳар куни машқ қилишга иштиёқ топа олишмайди. Яхши репетитор эса иштиёқни ҳам, билимингизни ҳам оширишга ёрдам беради.
Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar